Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ШАҲРИХОНДА АРАЛАШ ЖАНГ САНЪАТЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 11 июль оқшоми шаҳрихонликлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Туман марказий ўйингоҳида аралаш жанг санъатлари бўйича халқаро турнир ташкил этилди.

Унда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон Республикаларидан ҳам меҳмонлар иштирок этдилар.

Турнир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юртимизда спортни ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритиб, иштирокчиларга мусобақаларда омадлар тилади.

Минглаб мухлислар олқишлари остида мусобақалар жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Вилоят ҳокими томонидан мусобақа бош соврини – “Кобальт” автомашинаси озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, ғолиб бўлган муай-тай бўйича 3 карра жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё яккакурашлари ғолиби избосканлик Мавлон Қаҳҳоровга топширилди.

Қозоғистонлик рақибини 1-раунддаёқ мағлуб этган шаҳрихонлик Машрабжон Рўзибоевга туман марказидан янги уйнинг 3 хонали квартираси калити тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, спортнинг аралаш жанг санъатлари турини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ёш спортчиларни тарбиялашдаги хизматлари учун мураббий Бехзодбек Жиянов 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

#mma #turnir #cobalt #shahrixon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Инфографика

⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали давлат органлари ва идораларида ўтказилган танловлар тўғрисидаги маълумот билан инфографика орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
ЁШЛАР УЧУН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хўжаобод тумани Тош ота маҳалласи ҳудудида жойлашган зиёратгоҳда уюшмаган ва уюшган ёшлар ҳамда ушбу ҳудуд аҳолиси учун, уларни вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида концерт дастури бўлиб ўтди.

Концерт дастурида «Оғалар» жамоаси ўз чиқишлари билан барчага яхши кайфият улашишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Хўжаобод туманидаги «Маданият саройи»да Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватовнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади - туманда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Тадбир жараёнида 3 нафар ёшларнинг тўлов контрактлари учун тўлов ҳужжатлари, 7 нафар ёшлар турли соҳаларга ишга жойлаштирилиши, 1 нафарига никоҳ тўйи маросимини ўтказиш учун моддий ёрдам берилиши, 4 нафар ёшларга шахсий гувоҳнома (ID-карта) берилиши, 3 нафар намунавий ёшлар етакчиларига «Фахрий ёрлиқ», сектордаги «Қорабулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар учун «Стол тенниси» жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят прокурори томонидан туман мутасадди идоралар раҳбарларига туманда ушбу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok