Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Мутасаддилар лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва йил якунигача мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар энергетика тизими барқарорлигига ҳамда иқтисодиёт тармоқларига инвестиция оқими янада кўпайишига замин яратишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о крупных энергетических проектах, реализуемых в партнерстве с Объединенными Арабскими Эмиратами.
Ответственные лица представили информацию о текущем состоянии проектов и мероприятиях, запланированных до конца года.
Глава государства отметил, что данные проекты создадут основу для устойчивости энергосистемы и дальнейшего увеличения притока инвестиций в отрасли экономики.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАТ

Daryo.uz сайтида "Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат ҳозирда вилоят ҳокимлиги назоратига олинди. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Facebook|Instagram|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Daryo.uz” сайтида «Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Андижон вилояти ҳокимининг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси «Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 15 ноябрдаги 19-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган (рўйхатдан ўтказилган рақами 3333) Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларига асосан, белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Янги Андижон массиви» сўнгги технологиялар ва замонавий меъморий ечим намунаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қўрғонтепаликлар ҳавода картошка етиштиришга киришдилар

5
млн. АҚШ доллари миқдоридаги ушбу лойиҳа бир мавсумда 11,7 млрд. сўмни тежаб, 11,2 млрд. сўм даромад олиш имконини беради. Айни пайтда иссиқхонада пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Икки ойдан сўнг майдонга илк картошка уруғи қадалади.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Келишувларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш мақсадида самарали парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Исламской Республики Иран во главе с председателем Собрания Исламского Совета Мохаммадом Багером Галибафом.
Рассмотрены вопросы дальнейшего развития узбекско-иранских многоплановых отношений, а также актуальная региональная повестка.
Условлено о продолжении продуктивного межпарламентского диалога в целях практического выполнения договоренностей и продвижения перспективных проектов взаимовыгодного сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Пахтаобод туманидаги Ёлғизбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 20-умумтаълим мактабида Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватовнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади - туманда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Тадбир жараёнида 3 нафар ёшларнинг тўлов контрактлари учун тўлов ҳужжатлари, 5 нафар ёшлар турли соҳаларга ишга жойлаштирилиши, 5 нафар ёшларга кредит ажратиш, 1 нафар ёшга тикув машина, 2 нафар ёшларга моддий ёрдам берилиши, 4 нафар нафар намунавий ёшлар етакчиларига «Фахрий ёрлиқ», сектордаги ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят прокурори томонидан туман мутасадди идоралар раҳбарларига туманда ушбу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔹«Янги Андижон массиви» сўнгги технологиялар ва замонавий меъморий ечим намунаси

🔹Қўрғонтепаликлар ҳавода картошка етиштиришга киришдилар

🔹 5 млн долларлик лойиҳа: 700 та хонадоннинг ҳар бири 12 млн сўмгача соф даромадга эга бўлмоқда

🔹Ташаббускор ёшлар етакчиси кубоги

🔹Избоскан туман Газ таъминоти корхонасининг ходимлари томонидан Мангуберди маҳалла фуқаролар йиғинидаги газ ускуналари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда.

🔹Балиқчи тумани ҳокими "Ҳоким ва уюшмаган ёшлар учрашуви"да келиб тушган мурожаатлар юзасидан жойларга борди

🔹Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг II республика ёшлар форуми

🔹Олтинкўл тумани халқ таълими бўлими тасарруфига кирувчи жами 55 та таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида вилоят ҳокимининг талабалар билан учрашуви бошланди

#live #talabalar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok