Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.2K photos
4.4K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ўғил-қизларини Ёшлар куни билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари байрамга янги чоралар билан келганини таъкидлаб, ёшлар учун яратилажак қўшимча имкониятларни эълон қилди.
Бир гуруҳ ёшларга «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти тантанали топширилди.
Тадбир “Ёшлар овози” танлови ғолиблари ҳамда таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил молодежь с праздником и выступил с речью.
Глава государства отметил, что пришел на праздник с новыми предложениями и объявил о дополнительных возможностях, которые будут созданы для молодежи.
Состоялось торжественное награждение группы молодежи, удостоенной медалей “Келажак бунёдкори” и Государственной премии “Мард ўғлон”.
Мероприятие продолжилось концертной программой с участием победителей конкурса “Ёшлар овози” и известных артистов эстрады.

#Mirziyoyev #bayram #Yoshlarkuni #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йил 1 июль санасидан Андижон давлат университети ўқув биносида вилоят бўйича янги сайланган 887 та маҳалла раисларининг мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг муаммоларини маҳаллада ҳал этишдаги устувор вазифаларига қаратилган ўқув-семинарига старт берилди.

1-босқичда 221 нафар Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган маҳалла раисларига модераторлар томонидан асосий вазифалар, хуқуқ ва мажбуриятлар, давлат органлари билан ҳамкорлигига доир ташкилий ва амалий масалалар батафсил ёритилади.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси масъуллари иштирок этмоқда.

Вилоятда ҳозирда фаолият олиб бораётган 887 та маҳалла раислари босқичма босқич ўқитилиб борилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok