Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими томонидан “Ўзбеккўмир” қазиб олиш ва сотиш Акциядорлик жамияти бош директорига жамиятнинг вилоят филиали директори лавозимига Махмудов Элдорбекни тавсия этиш юзасидан тавсиянома хати эълон қилинди.

Ушбу юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ижтимоий тармоқлардаги мақолага илова этилаётган тавсия хати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар якунига кўра мазкур тавсия хати Андижон вилояти ҳокими томонидан имзоланмаган ва тақдим этилмаган.

Бундан ташқари, мазкур хат 2022 йилнинг 2 июль санаси билан белгиланмоқда.

Шу ҳолатнинг ўзи эса хатнинг сохта эканлигининг яққол далилидир.

Ҳозир ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги Президент мактабига 1 ўрин учун 136 талабгор ҳужжат топширди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНДА ТРАНСПОРТ СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда транспорт соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан пойтахтлик мутахассислар ҳамда германиялик лойиҳачилар билан мулоқот ўтказди.

Дастлаб унда «Янги Андижон» шаҳарчасини Андижон шаҳри билан боғловчи алоҳида йўлакли тезюрар BRT автобус йўналишлари қурилиши, ҳисоб-китоби, амалга ошириш талаблари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айтиш жоизки «Янги Андижон» шаҳарчасидан Андижон шаҳар марказига қадар 1 та автобус 18 дақиқада 150 нафар йўловчини манзилга етказади.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасининг 2 та қисмини боғловчи кўприкни бунёд этиш ишларини жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳозирда ҳужжатлар экспертиза кўригига тақдим этилган. Бунёдкорлик ишларига 429 миллиард сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Пудратчи ташкилот томонидан ҳозирги кунга қадар 12 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Баландлиги 15 метр, эни эса 25,9 метр бўлган кўприкнинг узунлиги 796 метрни ташкил этади.

Жараёнда Андижон халқаро аэропорти, «Аэровокзал» мажмуасини жаҳон андозаларига мос равишда хизмат кўрсатишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва имкониятлар муҳокамалар марказида бўлди.

Аэропортда катта ҳажмдаги хорижий Боинг-757, 767, 777, 737 ва А-319, -320 йўловчи ҳамда юк ташиш ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, авиақатновлар сонини камида 5 баробарга кўпайтириш масаласида таклиф, тавсиялар инобатга олиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

#aeroport #transport #aerovokzal #Germaniya

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
1992 йил 2 июль - Давлат герби қабул қилинган кун

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
#Ixtisoslashtirilgan_maktablar
#Imtihon_2022

📣📣Hurmatli ota-onalar va o‘quvchilar!

Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimida yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarga saralash imtihonlari 3-,4-,5-,6-,7- va 8-iyul kunlari bo'lib o'tishini ma’lum qilamiz.

❗️ Test jarayonlari 3-iyul kuni 08:00 da boshlanadi.

Imtihonlar 3 smenada - 08:00 13:00 va 18:00 da bo'lib o'tadi.

❗️Eslatib o‘tamiz, imtihonga belgilangan vaqtdan 1 yarim soat oldin kelish talab etiladi.

🖥 Imtihon joyi va boshqa zaruriy ma’lumotlarni “Shaxsiy kabinet” orqali olishni unutmang.

Talabgorlar tug'ilganlik haqidagi guvohnomaning asl nusxasi va ruxsatnoma bilan kelishlari kerak.

✔️Imtihon kuni karantin qoidalariga amal qilish talab etiladi.

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
“Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ОАВ вакиллари ҳамда соҳа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok