Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

❗️ОТМларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланди!

Иститутларга кирмоқчи бўлган барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Ариза бериш учун
dtm.uz сайтига мурожаат қиласиз

Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш учун видеони кўринг

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Расман #Рекорд

Андижондаги фестивални интернет орқали томоша қилган инсонлар сони 40 миллиондан ошди.

18-19-20 июль кунлари Андижонда бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб хабарлар жойлаб борилди.

Кеча, 20 июль соат 21:00 даги кўсаткичлар ушбу фестивални 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчи томоша қилганини кўрсатган. Бу ҳақда куни кеча якуний дастурдан кейин бўлиб ўтган ОАВ вакиллари билан учрашувда АОКАнинг расмий вакили маълум қилиб ўтди. Фестивал лавҳаларини кўрган аккаунт ва профиллар сони Ўзбекистон аҳолиси сонидан ошиб кетди.

Фестивални кенг ёритишда мамлакатимиз ҳамда вилоятимиздаги расмий нашрлар, телевидение, радио, газета ва журналлар мухбирлари, мустақил журналистлар, фаол саҳифалар, каналлар ва матбуот хизмати ходимлари фаолият олиб бордилар.

Шунингдек, хорижлик меҳмонларнинг Андижондаги таассуротлари ёритилган шахсий видеолари бу кўрсаткични қайд этилишида катта аҳамият касб этмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Расман

Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлат
••••••••••••••
Ўзбекистон Safety Perceptions Index 2023 (Хавфсизликни идрок қилиш индекси) рейтингида биринчи ўринда қайд этилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистонда фуқаролар ҳаёти ва ҳаракатига хавф даражаси минимал. Энг хавфсиз давлатлар бешталигига Ўзбекистонимиздан кейинги ўринларда Бирлашган Aраб Aмирликлари, Саудия Aрабистони, Норвегия ва Эстония ҳам кирди.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 14-, Тожикистон 17-, Қирғизистон 26-ўринда қайд этилди. Рейтингнинг энг қуйи ўринларини Гвинея, Сийерра-Леоне ва Мали эгаллаган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov