Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.1K photos
4.62K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#yoshlarforumi #andijon2021

“ЁШЛАР ФОРУМИ” ЯКУНИДА ГАЛА-КОНЦЕРТ ЎТКАЗИЛДИ

“Ёшлар форуми” доирасида белгиланган тадбирларнинг якуний қисми ҳисобланган гала-концерт миллий карнай-сурнайларимиз садоси остида ёшларни чорлаб, туман ҳокими М.Бозоровнинг маросимни очиб берувчи нутқи билан бошланди.
Форум доирасида ўтказилган мусобақа ва танловлар ғолиблари тақдирланди.
Концерт дастурида ёшларнинг севимли хонандалари, эстрадамиз юлдузлари Райхон Ганиева, Сетора гуруҳи, Равшан Собиров, Гуласал, Каниза, Сардор Тоиров, Шохзамон, Отабек Муталхўжаевларнинг қўшиқлари, “Дизайн”, “Хафа бўлиш йўқ” жамоалари ҳамда Жамшид Норматов каби санъаткорларнинг чиқишлари гала-концертга янада файз бағишлади.
Кечага йиғилган ёшларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида мушаклар отилди.
Шунингдек, концерт дастури “Yoshlar” телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yoshlarforumi #andijon2021

Пахтаобод тумани "Ёшлар форуми"
"Андижон полкаси" кўрик танлови

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

АНДИЖОНЛИК ЁШЛАРДАН АНДОЗА ...

Ёшларга доир давлат сиёсати асосида ёш авлоднинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишлари, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар изчил ва самарали амалга оширилмоқда. Айни жараёнда 11-синфни тамомлаб, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўлга қўйишни мақсад қилган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Ёшлар форуми доирасида Андижон шаҳридаги Регистон майдонида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан «Орзуларни мақсадларга айлантирамиз» шиори остидаги касб-ҳунар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль иштирокчилари Андижон шаҳридаги Регистон майдонида вилоятимиздаги битирувчи ёшлар иштирокидаги кўргазмада ҳам бўлдилар. Тенгдошларининг самарали фаолияти, эришаётган натижалари билан атрофлича танишдилар. Самимий суҳбат давомида тадбиркор ёшларнинг келгусидаги режаларига эътибор қаратиб, ўзлари учун андоза олишга эришдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#yoshlarforumi #andijon2021

ҲАВАС ҚИЛДИК АНДИЖОНГА...

Вилоятимизда 3 кун давом этган «Ёшлар форуми»нинг танишувларга бой ва мароқли давом этмоқда. Айни дамда Андижон шаҳри марказида форум якунига бағишланган шоу галаконцерт ўтказилди. Унда Aндижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов ҳамда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев мамлакатимиз ёшларини қўллаб-қувватлаб, самимий тилаклар билдирдилар.

«Андижон оқшомлари» Open air шоу-концерти давомида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилигидаги эл суйган эстрада юлдузлари томонидан ижро этилаётган куй ва қўшиқлар барчани даврага чорлади. Ўзбекистон, унинг бугуни, келажагини мадҳ этувчи ҳамда севги ва ёшликни тараннум оҳанглар қалбларга ажиб ҳиссиёт бағишламоқда. Сўз усталарининг ичак узди ҳангомалари, Андижонча қочиримлари вилоятимиз аҳли ва меҳмонларга кўтаринки кайфият улашяпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yoshlarforumi #andijon2021

Андижон вилояти Пахтаобод тумани "Ёшлар форуми-2021" якунига бағишланган галаконцерт

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
#yoshlarforumi #andijon2021

Ёшлар форуми доирасида ўтказилган Open air шоу-концертига юқоридан нигоҳ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yoshlarforumi #andijon2021

Ёшлар форуми "Open air" мега шоу-концертидан махсус видеоролик

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#live
#yoshlarforumi 2022
#Асака.

Айни дақиқаларда “Ёшлар форуми-2022” доирасида Асака туманида гала концерт дастури бошланди.


Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#live
#yoshlarforumi 2022
#Асака

Айни дақиқаларда “Ёшлар форуми-2022” доирасида Асака туманида гала концерт дастури давом эътмоқда

Асака туман ҳокими ёшларга ўз тилакларини билдир ва эсдалик совғалари топширдилар.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати