Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Forwarded from Notarius Otaxo'jayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yuksalish #taklif

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Олий Мажлис Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 13—17 июнь кунлари “Фаол фуқаролар ҳафталиги”ни ўтказади.

Мақсад — 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш.

Ҳафталик давомида республикамизнинг 18 та шаҳрида форум, давра суҳбати, муҳокама, мунозара, телемуҳокама, тренинг, марафон шаклидаги 30 дан зиёд тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

📍Қачон ва қаерда? 13 июнь, соат 09:30 да, Hilton меҳмонхонаси.
БАРЧАСИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН...

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Инсон ҳуқуқлари соҳасида кадрлар тайёрлаш, таълим ва тарбия сифатини ошириш» мавзусида жамоатчилик мулоқоти бўлиб ўтди. Фаол фуқаролар ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва ИИБ раҳбарияти, олий таълим муассасаларининг юридик ва фалсафа фанлари докторлари, илмий тадқиқотчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Жараёнда иштирокчилар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, қонун ҳужжатларида белгиланган стандартлар ва тамойиллар, узлуксиз таълим тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер масалаларида маърузалар тинглаб, фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Жамоатчилик мулоқотида жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш – фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, миллий ҳуқуқий тизимни тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва малакали юридик кадрларни тайёрлаш бўйича бошланган амалий ишларни давом эттириш муҳим эканлиги қайд этилди.

#Andijon #yuksalish #insonqadri

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok