Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Mobile_foto

Хабар берганимиздек, Андижон шаҳрида бўлиб ўтган ATF8 халқаро турнирида 11-жанг қаҳрамони Андижон ўғлони Хотамбек Бойназаров «Ҳоким кубоги»ни қўлга киритди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Хотамбек Бойназаровни мазкур ғалаба билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

Айни пайтда Андижон шаҳрида ёғингарчилик натижасида юзага келаётган фавқулодда вазиятларни вилоят ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ХУЖЖАТЛАР ИМЗОЛАНДИ...

Мамлакатимиз пойтахтида ўтказилаётган Тошкент халқаро инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энг муҳими – инвестор ва тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратилаётганлигини таъкидлади.

Ушбу халқаро форумда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоятимиз вакиллари ҳам иштирок этди.

Жараёнда вилоят раҳбари ривожланган хорижий давлатларнинг ишбилармонлари, компания ва корхоналарнинг раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.

Ҳамкорлар билан Андижонга инвестиция маблағларини жалб этиш ва ҳудудда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳужжатлар имзоланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Ноқулай об - ҳаво, ёғингарчилик, сув тўпланишлари натижасида йўллар кўп талофат кўрди. Сувнинг асфальт юзасида сақланиб туриши ҳисобига кўчиб, чуқур - чаноқ бўлган йўллар йўлсозлар томонидан таъмирланмоқда.

Жумладан, А373 "М39 автомобиль йўли -Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш", 4Р116 "Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Андижон ш." 4Н-1085 "Андижан-Экинтикин", Университет ён кўчаси йўлларида Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги барча ташкилотлар оммавий жалб қилинган холда иш олиб борилиб, йўллар жорий таъмирланаяпти.

Чуқур - чаноқлар асфальт - бетон қопламаси билан тўлдирилиб ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулайлик яратилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

КИНОКАРВОН САФАРЛАРИ АНДИЖОНДА ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган Кинокарвон сафарлари Андижонда давом этмоқда.

Кинокарвон таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, актёрлар Умид Искандаров, Вазира Юнусова, Боситхон Раҳматов, Дилшодбек Каттабеков иштирок этишмоқда.

Бугун вилоятимиздаги маданият марказлари, таълим муассасаларида янги фильмларнинг премьералари, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, ёрқин фотосессиялар ва жонли мулоқотлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида фильм қаҳрамонлари суръатга олиш жараёнларидаги ғаройиб саргузаштлар, қизиқарли воқеаларга оид таассуротлари билан ўртоқлашмоқдалар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган халқаро Заргарлик ва Зардўзлик фестивалида Андижон вилояти ҳунармандлари ҳам иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_foto

Халқаро мусобақада республикамиз спортчилари 33 та медални қўлга киритдилар

Шу йилнинг 11-17 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида спортнинг кикбокс тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 8 та олтин,13 та кумуш, 12 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ушбу халқаро мусобақада фаол иштирок этган андижонлик спортчи (“Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси тизимидаги Андижон шаҳар Ҳунармандчилик савдо комплекси МЧЖ ходими) Муроджон Азимов 3 та жангда ўз техник маҳоратини намойиш этиб, фахрли биринчи ўринга муносиб топилди.
Бугун Андижон шаҳрида чемпион ҳамюртимизни тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, нуфузли беллашувларда бу каби катта ютуқларга эришиш вилоятимизда спортни ривожлантиришга бўлган эътибор натижасидир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok