Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Andijon|Kun.uz да "Андижон вилоят перинатал марказида 12 та дарахт кесиб ташланди" сарлавҳаси остида берилган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳозирги кунда вилоят перенатал марказида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиш лойихасига кўра, хозирги кунда ҳудудда 180 дан ортиқ манзарали дарахт ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари хеч ким дарахтларни кесиб ташлаш тўғрисидаги буйруғини бермаганлигини маълум қиламиз.

Изох: Юқорида келтирилган ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан алохида назоратга олинди. Ҳудудда конун бузилиш ҳолатлари аниқланган такдирда айбдорларга қонуний жазо чоралари кўрилиши ва бу ҳақида батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти Прокурори лавозимига Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич тайинланди.

Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Сирожиддин Эшқувватов 2011 - 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Сирожиддин Эшқувватов Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СИРДАРЁЛИК ДИРЕКТОРЛАР АНДИЖОНДА...

Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли таълим муассасалари директорлари вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. Жараёнда улар кўплаб таълим муассасаларда бўлиб, ёшларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. Ҳамкасблари билан ўзаро фикр алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание, посвященное приоритетным задачам кардинального повышения качества школьного образования и воспитания, особенно в специализированных школах.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҚАНДАЙ?

Батафсил видеолавҳада танишинг

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Асака_тумани

Бугун туман ҳокими "Навоий" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди

Бугун туманнинг "Навоий" маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан ҳоким ёрдамчилари ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш борасида ўтказган видеоселекторида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш максадида туман ҳокими ҳамда ҳоким ёрдамчиси аҳолининг турмуш тарзини ўрганди. Уларга қулайлик яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Биласизми

🔰 “Намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига:

💰туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;

☀️йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТОШТЕПА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий масаллар бўйича ўринбосари Ўткирбек Шукуров Асака туманидаги “Тоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

Батафсил: https://andijonnoma.uz/news/toshtepa-akhli-bilan-uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида сўнгги беш йилда балиқ етиштириш 8,6 баробарга ортди

Батафсил:
https://xs.uz/uzkr/post/andizhon-viloyatida-songgi-besh-jilda-baliq-etishtirish-86-barobarga-ortdi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижондаги 72 маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошланди

Батафсил:
http://xs.uz/uzkr/71390

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok