МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАР ШАРАФЛАНДИ...
Вилоят ҳокимлигида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ҳарбийларга мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

#инфографикада
Президент Шавкат Мирзиёев кеча Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун етарли куч ва салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.
Бугун мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганига 30 йил тўлди. Бу вақт ичида Марказий Осиёда ҳарбий салоҳияти, техникалари бўйича энг кучли армия сифатида эътироф этилди. МДҲ мамлакатлари орасида эса Қуролли Кучларимиз 3-ўринни эгаллаб турибди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда замонавий давлат хизматлари маркази 12 тага етди...
Вилоятимизда кетма-кет Давлат хизматлари марказларининг янги ва ҳар томонлама қулай бинолари фойдаланишга топширилмоқда.
ДХМларнинг навбатдагиси — 150 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Булоқбоши туманида жойлашган. Ушбу марказ Андижон вилоятида фойдаланишга топширилаётган замонавий марказларнинг 12 бўлиб, яна 4 та ҳудудда Давлат хизматлари марказининг қурилиши олиб борилмоқда.
Янги бинода фуқароларга 160 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Ходимлар бир вақтнинг ўзида 7 нафар, бир кунда 150 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Шунингдек, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар учун алоҳида инвесторлар хонаси, кутубхона, инфокиоск, электрон навбат олиш қурилмаси мавжуд. Ушбу марказ биносига одатдагидан фарқли равишда, ФҲДЁ бўлимлари жойлаштирилиб, халққа сифатли хизмат кўрсатишлари учун барча шароитлар яратилди.
Янги Марказда Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун ҳам алоҳида хона ажратилган.
Очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар.