Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#online

Журналистлар ва блогерлар учун Хонободда ташкил этилган семинарнинг иккинчи кунида KUN.UZ нашрининг водий бўйича мухбири Элмурод Эрматов ва DARYO.UZ нашрининг Наманган вилояти мухбири Азизбек Абдувалиевлар маърузалари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, бугун, апрель ойининг охирги шанба куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманида сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.
Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Қабул давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ТАДБИРКОРЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА...

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков иштирокида ҳукумат комиссиясининг Андижон вилояти тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти ўтказилмоқда. Унда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳманов ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

ЎЗБEКИСТОН ЁШЛАРИ АНДИЖОНДА...

Андижон шаҳар марказидаги темир йўл вокзалида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган ёшларни Бобур сиймоси ҳамроҳлигида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари катта тантана билан кутиб олдилар. Ижро этилган куй ва қўшиқлар барчани даврага чорлади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

БОБУРИЙЗОДАЛАР БОБУР ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЛАР ҚЎЙДИЛАР

Андижонлик Бобур Мирзо - ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзодадир. Унинг авлодлари бу билан фахрланадилар.

Ёшлар форумининг дастлабки тадбири Бобур ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди. Меҳмонлар ҳамда ҳудудий вакиллар шоҳ ва шоир, Заҳирридин Муҳаммад Бобурга таъзим бажо келтириб, уни хотирларида яна бир бор ёд этдилар. Вилоят ҳудудида форум доирасида турли маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларнинг ўтказилиши белгиланган. Меҳмонлар манзиллар томон йўлга чиқдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online
#yoshlarforumi
Байрам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда... Айниқса мушакбозлик барчанинг эътиборини тортди...

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube
#online
#yoshlarforumi

Олтинкўлдаги “ЁШЛАР ФОРУМИ” гала концерт сўнгида, айниқса мушакбозлик барчага ўзгача ҳушкайфият улашди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ: ТАДБИРКОР - ҲАР БИР ЁШГА МАДАДКОР

Ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва уларни иш билан таъминлаш борасида Андижон тажрибаси яратилган. Ушбу дастурга асосан «Тадбиркор – ҳар бир ёшга мададкор» тамойили асосида вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида минглаб йигит-қизлар меҳнат қилиб, доимий даромад манбаига эга бўлмоқдалар. Мазкур корхоналарда ишлаш жараёнида тажриба тўплаган ишбилармон ёшлар мустақил иш юритишга ҳам эришмоқдалар.
Форум иштирокчилари Андижон шаҳрида жойлашган “DROHM” ҳамда "DINAR GROUP" текстиль корхоналарида бўлдилар. Ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар моҳирлик билан замонавий дастгоҳларни бошқараётган тенгдошлари билан мулоқотда бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

ДУНЁ КEЗАЁТГАН АНДИЖОН ТУЛПОРЛАРИ...

Мамлакатимиз саноат соҳасида ҳам ўз мавқейига эга. Шу боис Андижон вилоятининг Асака тумани ҳудудида дастлабки фаолиятини бошлаган “Uzauto Motors” автомобиль заводи филиаллари бошқа ҳудудларда ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда. Албатта, бу барчамизга ғурур бағишлайди.
Ёшлар форуми қатнашчилари ушбу заводда ҳам бўлдилар. Ишлаб чиқариш жараёни ҳамда бу жойда ишловчилар учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. Автомашиналарнинг такомиллаштириш жараёни ҳамда афзалликлари хусусидаги маълумотларга эга бўлдилар. Асака тулпорларига миниб, ифтихор билан ҳаракатланишга чоғландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online
#yoshlarforumi #andijon2021

АНДИЖОНЛИК ЁШЛАРДАН АНДОЗА ...

Ёшларга доир давлат сиёсати асосида ёш авлоднинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишлари, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар изчил ва самарали амалга оширилмоқда. Айни жараёнда 11-синфни тамомлаб, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўлга қўйишни мақсад қилган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Ёшлар форуми доирасида Андижон шаҳридаги Регистон майдонида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан «Орзуларни мақсадларга айлантирамиз» шиори остидаги касб-ҳунар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль иштирокчилари Андижон шаҳридаги Регистон майдонида вилоятимиздаги битирувчи ёшлар иштирокидаги кўргазмада ҳам бўлдилар. Тенгдошларининг самарали фаолияти, эришаётган натижалари билан атрофлича танишдилар. Самимий суҳбат давомида тадбиркор ёшларнинг келгусидаги режаларига эътибор қаратиб, ўзлари учун андоза олишга эришдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Didaktik qo’llanma
#online

🇺🇿Мактабгача таълим вазири Андижон вилоятидаги ташрифи давомида вилоят бошқармасидаги жорий этилган инновацион лаборотория билан яқиндан танишди.

Лаборотория вилоят ҳудудларидаги МТТларда амалиётда болажонларни эрта ривожлантириш йўлида амалга оширилган турли дидактик материаллар ва рақамли жихозлар ўз ичига олган. Бу ерда нафақат болажонлар учун мослаштирилган лаборатория, балким педагог тарбиячиларни малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув жараёни ҳам ташкил этилган.

*****

🇷🇺 В ходе визита в Андижанскую область министр дошкольного образования ознакомилась с инновационной лабораторией, созданной в областном управлении ДО.

Лаборатория включает в себя разнообразные дидактические материалы и цифровое оборудование, внедренные в практику раннего развития детей в ДОО в регионах. Здесь есть не только адаптированная для детей лаборатория, но и разработан учебный процесс, направленный на повышение квалификации воспитателей.
#online

Тез орада Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида "Талаба ва ёшлар форуми" видеоселектор шаклидаги мулоқоти бошланади.

Кузатишда давом этинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#online

Бугун Ёшлар куни!
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида "Талаба ва ёшлар форуми" видеоселектор шаклидаги мулоқоти бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга табрик нутқини мамлакатимиз ёшлари тингламоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok