ALRISALAH | ibratli kanal
1.97K subscribers
9.65K photos
9.56K videos
115 files
1.37K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДАН АВВАЛ ВА КЕЙИНГИ СУННАТ НАМОЗЛАРИ
#намоз

270-CАВОЛ: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.
Бизнинг ўлкаларда фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган намозларни суннат, бошқа ихтиёрий намозларни эса нафл намозлар деб аталиши урфга кирган. Аслида фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган нафл намозлар таъкидланган суннатлар (суннатул ҳуда)га киради. Таъкидланган суннатларни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доим ўқиб юрганлар, жуда кам ҳолатларда тарк қилганлар.
Суннати муаккаданинг ҳукми шуки, унга амал қилган одам савоб олади. Уни тарк этган киши эса маломат қилинади. Агар тарк этиш такрорланаверса, гуноҳкор бўлади (“Умдатур-риоя” китоби). (Суннат ва унинг турлари ҳақида қуйидаги линкка қаранг: 259 - Саволди жавоби бор.
Мазкур суннатлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
من صلى في يوم وليلة ثنتي عشرة ركعة بني له بيت في الجنة: أربعاً قبل الظهر، وركعتين بعدها، وركعتين بعد المغرب، وركعتين بعد العشاء، وركعتين قبل صلاة الفجر) رواه الامام الترمذي عن أم حبيبة رضي الله عنها)
яъни: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат” (Имом Термизий ривоятлари).
Бу ҳадисни эшитган Умму Ҳабиба онамиз разияллоҳу анҳу: “Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман”, – деганлар.
Ҳанафий мазҳабимизда ушбу ривоятни, тўлиғича ҳаётга татбиқ қилинган. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобеъ суннатларни доимий равишда ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Бу ваъда – жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уй (қаср)дир. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабиба онамиз, ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмай адо қилганлар.
Ҳанафий мазҳабида энг таъкидланган суннат – бомдоднинг суннатидир. Пайғамбаримиз бу ҳақида шундай дейдилар:
لا تدعوا ركعتي الفجر ، ولو طردتكم الخيل (أخرجه الامام أحمد والامام أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Бомдоднинг икки ракъати (суннати)ни, агар сизларни отлиқлар қувиб келса ҳам, тарк қилманглар!” (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Фарздан аввалги суннатларнинг вақти намоз вақти киргандан токи фарз намози бошлангунча, фарздан кейинги суннатларнинг вақти, фарздан кейин токи намоз вақти чиққуничадир. Жумҳур уламо суннат намозларини узрсиз тарк қилишни макруҳ кўрганлар. Баъзи фуқаҳолар суннат намозларини тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиш макруҳлигини баён қилганлар (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Ушбу суннатлар бир томондан фарзга; хушу ва хузуга тайёргарлик бўлса, бошқа томондан фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам шариатда бу намозларни “мукаммилот” – тўлдирувчи намозлар деб аталади.
Яна бир муҳим жиҳат Ҳанафий мазҳабимизда фарздан кейинги суннатларни фарзнинг изидан дарҳол ўқилади. Фақат ҳадиси шарифга мувофиқ уларнинг ўртаси қуйидаги калималар билан бўлинади. Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозни тугатганларида уч марта “Астағфируллоҳ”дер эдилар ва:
اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم)
яъни: “Эй, Аллоҳ, сен Салом (саломатлик берувчи)сан, салом (яъни, саломатлик) сендандир, сен муборак бўлдинг, эй, жалол ва икром эгаси!” (Имом Муслим ривоятлари).
Юқоридаги маълумотларга биноан, фарзлардан кейинги суннатларни масжидда ўқиш суннатга зид эмаслиги ва мазҳабимиз қонун-қоидаларига мувофиқ келишини таъкидлаб ўтамиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДА СУРАЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАРТИБ
#намоз

271-CАВОЛ: Фарз намозларда суралар ўртасидаги тартибга риоя қилиш керакми? Суннат ва нафлларда ҳолат қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фарз намозларда сураларни Қуръони каримда келган тартибда ўқиш лозим.

Бу ҳақда “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَإِذَا قَرَأَ فِي رَكْعَةٍ سُورَةً وَفِي الرَّكْعَةِ الْأُخْرَى أَوْ فِي تِلْكَ الرَّكْعَةِ سُورَةً فَوْقَ تِلْكَ السُّورَةِ يُكْرَهُ وَكَذَا إذَا قَرَأَ فِي رَكْعَةٍ آيَةً ثُمَّ قَرَأَ فِي الرَّكْعَةِ الْأُخْرَى أَوْ فِي تِلْكَ الرَّكْعَةِ آيَةً أُخْرَى فَوْقَ تِلْكَ الْآيَة

яъни: “Агар намозхон биринчи ракатга бир сурани қироат қилган бўлса, сўнг иккинчи ракатга ёки биринчи ракатнинг ўзида ана шу суранинг юқорисидаги сурани қироат қилса макруҳ бўлади. Худди шунингдек бир ракатда маълум бир оятни қироат қилиб, кейинги ракатда ёки шу ракатнинг ўзида юқорисидаги оятни қироат қилиш ҳам макруҳдир".

Чунки Қироатда суралар тартибига риоя қилмасликда саҳобалар ижмоъ қилган тартибни тарк қилиш бор. Яна бу мавзуда шундай дейилади:

وَإِذَا جَمَعَ بَيْنَ سُورَتَيْنِ بَيْنَهُمَا سُوَرٌ أَوْ سُورَةً وَاحِدَةً فِي رَكْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكْرَهُ وَأَمَّا فِي رَكْعَتَيْنِ إنْ كَانَ بَيْنَهُمَا سُوَرٌ لَا يُكْرَهُ وَإِنْ كَانَ بَيْنَهُمَا سُورَةٌ وَاحِدَةٌ قَالَ بَعْضُهُمْ: يُكْرَهُ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: إنْ كَانَتْ السُّورَةُ طَوِيلَةً لَا يُكْرَهُ. هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ كَمَا إذَا كَانَ بَيْنَهُمَا سُورَتَانِ قَصِيرَتَانِ. كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ.

яъни: “Бир ракатда иккита сурани жамласа ва у икки суранинг ўртасида бир ёки бир нечта сура тушиб қолса, макруҳ бўлади. Аммо бу икки сурани икки ракатда ўқиса ва у икки суранинг ўртасида бир нечта сура бўлса, макруҳ бўлмайди. Агар у икки сура ўртасида битта сура қолиб кетса, баъзи уламолар назида макруҳ бўлади. Бошқа уламолар наздида эса ўртада қолган сура узун бўлса макруҳ бўлмайди “Муҳит” китобида шундай дейилган. Икки ракатга ўқилган икки суранинг ўртасида иккита қисқа сура қолиб кетган бўлса, макруҳ бўлмайди “Хулоса” китобида шундай дейилган” (“Фатавои ҳиндия” китоби).

Демак икки зам сура ўртасида иккита сурани ташлаб ўқиш макруҳ саналмайди. Чунки Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом намозида биринчи ракатга “Кафирун” иккинчи ракатга “Ихлос” сураларини зам қилиб ўқиганларини ривоят қилганлар:

كَانَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ فِى صَلاَةِ الْمَغْرِبِ لَيْلَةَ الْجُمُعَةِ (قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ) وَ (قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ). (رواه الامام البيهقي)

яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кечаси шом намозига “Кафирун” ва “Ихлос” сураларини ўқидилар" (Имом Байҳақий ривоятлари).

Биринчи ракатга “Нас” сурасини ўқиб қўйган бўлса, иккинчи ракъатга ҳам шу сурани такрор ўқийди (“Хулоса” китоби). Чунки такрор ўқиш тескари ўқишдан кўра енгилроқ ҳисобланади. Баъзи уламолар бундай ҳолатда “Бақара”дан “Алиф лам мийм”ни ўқисин, деганлар.

Яна “Фатавои ҳиндия” китобда шундай дейилади:

وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ السُّورَةِ فِي رَكْعَةٍ وَاحِدَةٍ فِي الْفَرَائِضِ وَلَا بَأْسَ بِذَلِكَ فِي التَّطَوُّعِ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَإِذَا كَرَّرَ آيَةً وَاحِدَةً مِرَارًا فَإِنْ كَانَ فِي التَّطَوُّعِ الَّذِي يُصَلِّي وَحْدَهُ فَذَلِكَ غَيْرُ مَكْرُوهٍ وَإِنْ كَانَ فِي الصَّلَاةِ الْمَفْرُوضَةِ فَهُوَ مَكْرُوهٌ فِي حَالَةِ الِاخْتِيَارِ وَأَمَّا فِي حَالَةِ الْعُذْرِ وَالنِّسْيَانِ فَلَا بَأْسَ. هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ.

яъни: “Фарз намозларда бир ракатда бир сурани такрор ўқиш макруҳдир. Нафл намозларда макруҳ эмас “Фатаво Қозихон”да шундай ёзилган. Ёлғиз намоз ўқувчи бир оятни нафл намозларда бир неча бор такрорласа ҳам макруҳ бўлмайди. Фарз намозларда бир оятни ихтиёрий ҳолатда такрорласа макруҳ бўлади, агар узрли (яъни, бошқа оятни билмаса) ёки унутган ҳолатда такрорласа, макруҳ бўлмайди. “Муҳит” китобида шундай дейилган”.👇🏾
ТАШАҲҲУДДА ЎТИРИШ КАЙФИЯТИ
#намоз

276-CАВОЛ: Намозда ташаҳҳуд учун ўтирганда суннатга мувофиқ қандай ўтирилади? Ҳар икки оёқни ётқизиладими ёки бирини ётқизиб, бирини тик қилинадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намозхон иккинчи ракатнинг иккинчи саждасидан бошини кўтарганидан сўнг чап оёғини тўшайди ва унга ўтиради. Ўнг оёғини эса тик қилиб қўяди ва бармоқларини Қибла тарафга қаратади. Тўртинчи ракатдаги ўтириш ҳам шу каби бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи ракатда иккинчи саждадан муборак бошларини кўтарсалар, чап оёқларини тўшаб унинг устига ўтирар эдилар, ўнг оёқларини тик тутган ҳолда, унинг бармоқларини Қиблага юзлантирардилар.

عَنْ ابْنِ حُجْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: "قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ قُلْتُ لَأَنْظُرَنَّ إِلَى صَلَاةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا جَلَسَ يَعْنِي لِلتَّشَهُّدِ افْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَوَضَعَ يَدَهُ الْيُسْرَى يَعْنِي عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى وَنَصَبَ رِجْلَهُ الْيُمْنَى" (رواه الامام الترميذي)

яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўрай деб, Мадинага бордим. У Зот ташаҳҳудга ўтирсалар, чап оёқларини тўшар, чап қўлларини чап сонларига қўяр ва ўнг оёқларини тик қилардилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўтиришларини шундай сифатлаганлар:

"كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يستفتح الصلاة بالتكبير والقراءة بالحمد لله رب العالمين وكان إذا ركع لم يشخص رأسه ولم يصوبه ولكن بين ذلك وكان إذا رفع رأسه من الركوع لم يسجد حتى يستوي قائما وكان إذا رفع رأسه من السجدة لم يسجد حتى يستوي جالسا وكان يقول في كل ركعتين التحية وكان يفرش رجله اليسرى وينصب رجله اليمنى وكان ينهى عن عقبة الشيطان وينهى أن يفترش الرجل ذراعيه افتراش السبع وكان يختم الصلاة بالتسليم" (رواه الامام مسلم).

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва “Алҳамду лиллааҳи роббил аламийн”ни қироати билан бошлар эдилар. Қачон рукуъ қилсалар, бошларини кўтариб ҳам, тушуриб ҳам юбормас, балки шунинг ўртасида тутар эдилар. Қачон саждадан бошларини кўтарсалар, ростланиб ўтирмагунларича, сажда қилмасдилар. Ҳар икки ракатда “Ат-Таҳийёт”ни айтардилар. Чап оёқларини тўшаб, ўнг оёқларини тик тутар эдилар. Шайтон уқбасидан қайтарар эдилар ва кишининг йиртқич тирсакларини ерга тўшаганидек тўшашидан қайтарар эдилар. У Зот намозни салом билан тугатар эдилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу ривоятдаги Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар” дейишлари мутлақ бўлиб, бу У Зотнинг икки ташаҳҳудда шундай ўтиришларига далолат қилади. Чунки у киши ушбу ҳадисда ҳар икки ракатда машруъ зикрни баён қилиб, бунинг ортидан ўтириш кўринишини зикр қилмоқдалар. Аслида бу билан аввалги ҳолатни зикр қилиб, кейинги ҳолатни эсдан чиқариб қўяётганлари йўқ, балки аввалги ва кейинги ташаҳҳудларда ҳам худди шундай ўтирганликларини айтмоқдалар.

Ҳанафий мазҳабидаги машҳур фатво китобларидан ҳисобланган “Фатавои Ҳиндийя” китобида ҳам шундай баён қилинган.

وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنْ السَّجْدَةِ الثَّانِيَةِ فِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ افْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَجَلَسَ عَلَيْهَا وَنَصَبَ الْيُمْنَى نَصْبًا وَوَجَّهَ أَصَابِعَهُ نَحْوَ الْقِبْلَةِ وَوَضَعَ يَدَيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ وَبَسَطَ أَصَابِعَهُ. كَذَا فِي الْهِدَايَةِ وَلَا يَأْخُذُ الرُّكْبَةَ هُوَ الْأَصَحُّ. كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَإِنْ كَانَتْ امْرَأَةٌ جَلَسَتْ عَلَى أَلْيَتِهَا الْيُسْرَى وَأَخْرَجَتْ مِنْ الْجَانِبِ الْأَيْمَنِ. كَذَا فِي الْهِدَايَةِ.

яъни: “Намозхон қачон иккинчи ракатнинг иккинчи саждасидан бошини кўтарса, чап оёғини тўшайди ва унинг устига ўтиради. Ўнг оёғини эса тик қилиб қўяди ва бармоқларини Қибла тарафга қаратади. Икки қўлини бармоқларини ёзган ҳолда сонининг устига қўяди (яъни қўлни мушт қилиб олмайди ). “Ҳидоя” китобида шундай дейилган. Қаъдада ўтирганда тиззасини ушламайди. “Хулоса” китобида ҳам шундай дейилган”.

Агар намозхон аёл киши бўлса, чап думбасига ўтиради ва икки оёғини ўнг тарафдан чиқаради. “Ҳидоя” китобида ҳам шундай зикр қилинган".👇🏾
НАМОЗ ЎҒРИЛАРИ КИМЛАР?
#намоз

282-CАВОЛ: "Намоз ўғрилари" деган иборани эшитиб қолдим, шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбиҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи киши эса пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида “намоз ўғриси” дейилган. У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:

اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه

яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”, - деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини “намоз ўғириси”, деб номламоқдалар.

Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Ўғри икки турли бўлади: Бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутилиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса, ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади” (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби). Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ