ALRISALAH | ibratli kanal
1.97K subscribers
9.65K photos
9.57K videos
115 files
1.37K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
📚 Таяммум бўлими

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Масҳ тортиш бўлими
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Намознинг фарзлари

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
📚 Намознинг шартлари

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Payg'ambarimiz Muhammad Sallollohu Alayhi Vasalamning har bir musulmon bilishi kerak bolgan 10 eng yaxshi odati.
Rasmlari va izohlari bilan🌝

Sunnatga ergashing siz ham!

@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҒИЙБАТНИ ҲАРОМ ҚИЛГАН ОЯТ

  Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўлик ҳолдаги биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Бас, ундан нафратланасизлар-ку!» Ҳужурот сураси, 12-оят.

Ҳикоя. «Маъолимут-танзил» тафсирида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай одатлари бор эди: ғазот ёки сафарга чиқсалар, икки бой билан бирга уларга хизмат қилиши учун бир
муҳтожни ҳам қўшиб жўнатар эдилар. Бу муҳтож киши улардан олдинроқ юриб, бир жойга тушиб, уларнинг еб-ичадиган нарсаларини тайёрлаб турар эди. Чунончи,
Салмон Форсий розияллоҳу анҳуни (муҳтож бўлгани боис) бир сафарда икки бойга қўшиб жўнатдилар. У киши бир манзилга олдинроқ бориб тушдилар, лекин кўзлари кетиб, бояги икковига ейиш учун ҳеч нарса тайёрламай ухлаб қолдилар. Улар келиб:
«Ҳеч нарса тайёрламадингми?» дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу: «Йўқ. Кўзим илинибди, яъни ухлаб қолибман», дедилар. Иккови: «Бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга бирор таом сўраб кел», дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу бориб, бўлган воқеани айтсалар,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Усоманинг олдига бор, агар ортиқча таоми бўлса, сенга берсин», дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу Усома розияллоҳу анҳунинг ёнига бориб, у кишидан нарса сўраса, у киши: «Менда ҳам ҳеч нарса йўқ», деб қуруқ қайтардилар. Салмон розияллоҳу анҳу бу гапни икки шеригига етказган эди, улар: «Усомада таом бор, лекин у бахиллик қилибди», дейишди. Улар Салмон розияллоҳу анҳуни Яна бошқа саҳобийларнинг ёнига жўнатишди. Салмон розияллоҳу анҳу улардан ҳам бирор егулик топа олмай қайтган эди, иккови: «Сени тошиб турган қудуққа жўнатсак, ўшанинг суви ҳам қуриб қолади», деб масхара қилишди. Шундан сўнг икки бой Усома розияллоҳу анҳуни текширгани чиқишган эди, йўлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Нима бўлди Оғизларингда гўштнинг қизиллигини кўряпман», дедилар. Улар: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, бугун биз умуман гўшт емадик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ҳозир Усома билан Салмоннинг гўштини едиларингиз», деб танбеҳ қилдилар. Икковининг ана шу ғийбати сабаб бўлиб, Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали юқоридаги оятни нозил қилди.

Эслатма. Оят ва ҳадисларда ғийбат қилишнинг гўшт ейишга ўхшатилишига икки сабаб бор. Биринчидан, бировнинг гўштини ейиш билан у ниҳоятда хорланган бўлади. Худди шунингдек, ғийбат қилишда ҳам одамнинг обрўсини тўкиб, уни хорлаш бор. Демак, ғийбат қилинган киши гўёки гўшти еб хорланган киши каби бўлар экан. Шунинг учун ғийбат қилиш гўшт ейишга ўхшатилган. Бу ташбеҳни (ўхшатишни) Аллоҳ таолонинг Ўзи зикр қилган. Иккинчидан, одам ёки ўлимтикнинг гўштини ейишдан ҳар қандай кишининг табиати жирканади. Ғийбат қилиш ҳам худди шундай жирканч нарсадир. Шунинг учун ҳар бир одам тилини ҳам, нафсини ҳам ғийбатдан тиймоғи лозим.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума муборак кунми ёки қиёмат бўладиган ваҳимали кунми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

-------------------
Жумъа кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг савоби кўп бўлади.

☝️Бу маълумотни тарқатингки, кўп саловот ва салом айтилишига сабаб бўлиб, ажру савобингиз шунга яраша бўлади.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
❗️Қуръон Франция ва АҚШда энг кўп сотилган китобга айланди. Ўтган йили бу мамлакатларда 5 миллион китоб сотилган.

Британия ва Германияда ҳам Ислом ва унинг Муқаддас китоби Қуръон Каримга бўлган қизиқиш кескин ошиб бормоқда.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ГИПС ОЁҚ БИЛАН ҒУСЛ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайз ҳолатидан покланиш учун ғусл қилишим керак. Аммо оёғим гипс. Гипс оёқ билан ғусл қандай қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гипсдан бошқа жойларни тўлиқ ювасиз. Гипснинг устига эса тўлиқ масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЎҒИЛ УЙ-ЖОЙ ТАЛАБ ҚИЛИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ота-она фарзандига чиройли исм берса, илмли қилган бўлса, солиҳа ожизага уйлантирган бўлса, ўғил эса уй-жой қилиб беришни талаб қилса шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарзанд балоғатга етганидан сўнг унга алоҳида уй-жой қилиб бериш ота-онанинг шаръий вазифаларидан бири ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛАМОНИНГ ТАҚВОСИ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
3 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 11-May Shanba ☘️ milodiy


#KUN_HADISI


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди.
Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади» (Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_155

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»

Имом Термизий ривояти
(Оиша
розияллоҳу анҳудан )

👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ КЎРИНИШИ
#намоз

223-CАВОЛ: Намозда тик турганда қўл қандай ҳолатда туради. Бировлар кўкрагида ушлаб туради, бировлар пастроқда тутади. Айримлар эса билакларини тутиб туради. Қиёмда қўл тутишнинг одоби тўғрисида тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
عن وائل بن حجر رضى الله عنه قال "رأيت النبى صلى الله عليه وسلم وضع يمينه على شماله فى الصلاة تحت السرة" اخرجه الإمام ابن ابى شيبة. رجاله ثقات.
яъни: Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудандан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳни саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим”, (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади:
عن ابى وائل رضى الله عنه قال: قال ابو هريرة رضى الله عنه: "اخذ الاكف على الاكف فى الصلاة تحت السرة" (رواه الإمام ابو داود).
яъни: Абу Воил разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, шундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдандир”,- деб жавоб берганлар. Демак, бундан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
عن ابى جحيفة ان عليا رضى الله عنه قال: "السنة وضع الكف على الكف فى الصلاة تحت السرة". (رواه الإمام ابو داود)
яъни: Абу Жуҳайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Али разияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш - суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг "Муснад"ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг "Тажриду завоиди муснад ал-Баззор" асарида: “Агар ҳадис "Муснади Аҳмад"да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди. (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар мавжуд. Жумладан, “Мухтасар ул-Виқоя” китобида шундай дейилган:
يضع يمينه على شماله تحت سرّته
яъни: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган:
لانه اقرب الى التواضع وابلغ الى الخشوع والى ستر العورة واحفظ للازار عن السقوط
яъни: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар. Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
#савдо_сотиқ

224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – маҳсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, идиш ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган маҳсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди).
Энди, салам битимини тузиш учун маҳсулотнинг қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, маҳсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, маҳсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат ёки арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ