ALRISALAH | ibratli kanal
1.97K subscribers
9.65K photos
9.56K videos
115 files
1.37K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ЎЗ УЙИМИЗДА ЖУМА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз

292-CАВОЛ: Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.

Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،

яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ

Яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).

Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.

Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Нафл ибодатлар, тиловати Қуръон, дуо-тасбеҳлар, қийин шароитда қолганларга хайру эҳсон қилиш каби Аллоҳ таолога хуш келадиган амалларни кўпайтирайлик. Бошимизга келган синовни ҳам савоб ишлаш учун ғанимат фурсат, деб билайлик. Шоядки, Аллоҳ таоло тез кунларда фазилатли, катта жамоатларда намозларни адо қилишни насиб айласа, халқимизга хотиржамликни қайтарса. Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари, жумладан халқимиздан турли бало-офатларни узоқ қилсин! Омин!
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ
#намоз

295-CАВОЛ: Уйда ўқийдиган номозларимда “…юзимни қиблага қаратган ҳолатда холис Aллоҳ учун” деб ният қиламан. Масжидда ҳам шундай дейишим керакми? Масалан аср ёки шом намози учун?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир. Бунга барча уламолар ижмо қилишган. Лекин намозда қиблага юзланишни ният қилиш шарт ёки шарт эмаслиги борасида ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларимизда икки хил гап бор: Абулкарим Журжоний "Киши намозда қиблага юзланганини ният қилиши шарт", – деган бўлсалар, Имом Сарахсий, Аллома ибн Нужайм, Аллома Шайхизода, Аллома Ҳаскафий ҳамда Ибн Обидийн каби муҳаққиқ уламолар шарт эмас, деган фикрни қатъий айтганлар (манба: “Баҳрур роиқ” (3/324), “Мажмаъул анҳур” (1/125), “Раддул муҳтор” китоблари (3/89)).

Мулла Хисрав ўзининг “Дурарул ҳуккам” номли асарида Аллома Фахриддин Қозийхондан қуйидагича нақл қилиб келтирган:

قَالَ قَاضِي خَانْ أَمَّا اشْتِرَاطُ نِيَّةِ اسْتِقْبَالِ الْقِبْلَةِ اخْتَلَفُوا فِيهِ قَالَ بَعْضُهُمْ إنْ كَانَ يُصَلِّي إلَى الْمِحْرَابِ لَا يُشْتَرَطُ وَإِنْ كَانَ يُصَلِّي فِي الصَّحْرَاءِ يُشْتَرَطُ

яъни: “Қозихон айтадилар: “(Намозда) Қиблага юзланишни ният қилиш шартлиги борасида уламолар турлича гап айтдилар: баъзилари меҳробга қараб намоз ўқиганда шарт бўлмайди, дейишди. Баъзилар эса саҳрода намоз ўқиганда шарт дейишди” (“Дурарул ҳуккам шарҳ ғурарул аҳкам” китоби (1/275)).

Шунга кўра Сиз намозни масжидда имомга иқтидо қилиб ўқиган пайтингизда қиблага қараб намоз ўқишни ният қилишингиз ва “...юзимни қиблага қаратган ҳолатимда...”, – дейишингиз шарт эмас. Балки бунинг ўрнига имомга иқтидо қилишни ният қилишингиз лозим бўлади. Масалан: “Аср намозининг фарзини шу имомга иқтидо қилган ҳолда, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, – дейсиз. Чунки, имомга иқтидо қилувчи киши ушбу намозида ҳозир бўлган имомга эргашаётганини ният қилиши шарт бўлади. Бу ҳақида уламоларимиз шундай дейишган:

اتفق الفقهاء علي ان نية المؤتم الاقتداء بالامام شرط لصحة الاقتداء (الموسوعة الفقهية 6ج 20ص)

яъни: “Фуқаҳолар шунга иттифоқ қилганларки, имомга эргашиш тўғри бўлиши учун имомга эргашувчи имомга иқтидо қилишни ният қилиши шартдир” (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” (6/20)). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗДАГИ ҲОЛАТИ
#намоз

302-CАВОЛ: Аёллар намозида сажда қилганида оёқ бармоқлари учи қиблага қараб туриши керакми ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ҳам эркаклар каби саждага борганларида оёқ бармоқларини қиблага қаратадилар. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда қуйидаги ибора келтирган:

موجها أصابع رجليه نحو القبلة

яъни: “Сажда қилувчи киши оёғининг бармоқларини Қибла томонга қаратиб сажда қилади” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу гап эркаклар ва аёлларга бирдек тегишлидир.

Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"إذا سجد العبد سجد معه سبعة آراب: وجهه وكفاه وركبتاه وقدماه" (رواه الامام مسلم و الامام احمد عَنْ عن العباس بن عبد المطلب).

яъни: “Киши сажда қилаётган пайтида у билан бирга етти аъзоси сажда қилади. Яъни, юзи, икки кафти, икки тиззаси ва икки қадами” (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, аёл киши ҳам сажда пайтида қўл ва оёқ бармоқларини қиблага қаратиб туради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТЕЛЕВИЗОР ЁКИ РАДИО ОРҚАЛИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

304-CАВОЛ: Айни пайтда карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони йўқ. Шунга телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Ушбу шартлар ҳақида Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китобларида шундай дейилган:

المانع من الاقتداء: طريق تمر فيه العجلة أو نهر تجري فيه السفن أو خلاء في الصحراء يسع صفين والخلاء في المسجد لا يمنع وإن وسع صفوفا لأن له حكم بقعة واحدة ( كتاب "الأشباه والنظائر" للإمام ابن نجيم الحنفي).

яъни: “Имомга иқтидо қилишга монеълик қилувчи нарса: имом билан иқтидо қилувчининг ўртасида арава сиғадиган йўл бўлиши ёки қайиқ сузадиган катта анҳор бўлиши ёки (масжид бўлмаган) очиқ жойдаги имом билан муқтадий ўртасида икки саф сиғадиган бўшлиқ бўлишидир. Аммо масжид ичида икки сафдан ортиқ бўш жой қолишининг зарари йўқ, чунки, масжиднинг ичи битта жой ҳисобланади ” (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).

Демак, юқоридаги масаладан иқтидо дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт қилинмоқда.

Бу ҳақда “Бадоеъус саноеъ” китобида қуйидаги матн келтирилган:

اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء ليثبت اتحاد الصلاتين تقديرا بواسطة اتحاد المكان
( كتاب "بدائع الصنائع" للإمام أبو بكر الكاساني الحنفي).

яъни: (Имом билан иқтидо қилувчининг) битта жойда туриши иқтидони дуруст бўлиш шартларидандир. Чунки жой битта бўлиши воситасида гўё имом ва иқтидо қилувчининг намозлари ҳам бирлашиши юзага чиқади.

Бу мавзуда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

وَإِنْ قَامَ عَلَى سَطْحِ دَارِهِ وَدَارُهُ مُتَّصِلَةٌ بِالْمَسْجِدِ لَا يَصِحُّ اقْتِدَاؤُهُ لِأَنَّ بَيْنَ الْمَسْجِدِ وَبَيْنَ سَطْحِ دَارِهِ كَثِيرَ التَّخَلُّلِ فَصَارَ الْمَكَانُ مُخْتَلِفًا ( كتاب "رد المحتار" للإمام محمد أمين ابن عابدين الحنفي).

яъни: “Агар киши масжидга қўшилган ҳовлисида туриб, масжиддаги имомга иқтидо қилса, иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки, масжид билан ҳовлининг ўртасини ажратувчи нарсалар кўп. Натижада, имом билан иқтидо қилувчининг макони (битта бўлмасдан) турлича бўлиб қолади”.

Бу масала худди шу мазмунда “Фатовои Қозихон” ва “Хулосатул фатово” китобларида ҳам зикр қилинган.

Демак, юқоридаги масалалардан ҳам имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи битта бўлиши шарт экани маълум бўлмоқда.

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китобларида қуйидаги маълумотларни баён қилганлар:

للجماعة شروط لا تصح بدونها ومنها: اتحاد مكان الإمام والمأموم. سواء كان الإتحاد حقيقة بأن كانا في مسجد أو في بيت أو حكما بأن كان الإمام في جانب النهر وفوق النهر جسر وبعض المقتدين على الجسر وبعضهم على الجانب الآخر من النهر فالذين على الجانب الآخر من النهر: مكانهم ومكان الإمام غير متحد حقيقة لحيلولة النهر بينهم وبين الإمام ولكنه متحد حكما لأن الجسر فوقه صفوف فالصفوف متصلة بين الإمام وبينهم فبسبب اتصال الصفوف حكمنا بأن المكان متحد ( كتاب "المختصر في الفقه الحنفي" للإمام أشرف علي التهانوي الحنفي).

яъни: “Жамоат намозининг ўзига яраша шартлари бор. Улар топилмаса, жамоат дуруст бўлмайди. У шартларидан бири – имом ва иқтидо қилувчиларнинг бир жойда бўлишидир. Бир жойда бўлиш ҳақиқий бўлиши мумкин, масалан, имом ва иқтидо қилувчи бир масжид ёки хона ичида бўлиши каби. Яна бир жойда бўлиш ҳукман (гўё бир жойда тургандек ҳукмда) бўлиши мумкин, масалан, имом ариқнинг бир тарафида туради-да, ариқнинг устида кўприк бўлиб, баъзи иқтидо қилувчилар кўприкнинг устида саф тортган бўлади. Қолганлари ариқнинг бошқа тарафи (имом бўлмаган тарафи)дан туриб иқтидо қилади. Улар билан имомнинг ўртасини ариқ ажратиб тургани учун имом билан ҳақиқатан бир жойда туришипти дейилмайди, балки уларнинг ўрталарини кўприкни устида саф тортганлар улагани сабабли, ўртада ариқ бўлса-да имом билан ҳукман бир жойда турибти, деб ҳисоблаймиз”.👇🏾
АСРДАН СЎНГ ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#намоз

307-CАВОЛ: Аср ва Шом орасида қазо ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аср ва шом намозлари орасида қазо намозларини ўқиш жоиз.

“Ҳошиятут Таҳтовий” китобида шундай дейилади:

وجميع أوقات العمر وقت للقضاء ما عدا أوقات النهي الثلاثة

Яъни: “Намоздан ўқишдан қайтарилган уч вақтдан бошқа ҳамма пайтлар қазонинг вақтидир”.

Намоз ўқишдан қайтарилган уч вақт деганда қуёш чиқаётган, қуёш қиёмга келган ва қуёш ботаётган вақтлар тушунилади.

Лекин барча фиқҳий китобларимизда аср намозини адо қилган киши шом намозига қадар нафл намози ўқиши макуруҳлиги айтилган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لَا صَلَاةَ بَعْدَ الصُّبْحِ حَتَّى تَرْتَفِعَ الشَّمْسُ وَلَا صَلَاةَ بَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغِيبَ الشَّمْسُ (رواه الامام البخاري عن أَبَي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه)

Яъни: “Бомдоддан сўнг то қуёш чиққунча ва асрдан сўнг то қуёш ботгунча (нафл) намоз йўқдир” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПЕШИН СУННАТИНИНГ ҚАЗОСИ
#намоз

310-CАВОЛ: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам. Фарздан кейин қайси бир суннатни ўқийман. 4 ракатли суннатми ёки 2 ракатли суннатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.

Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндошуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.

Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЗО НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

316-CАВОЛ: Фарз намозини қазосини ўқиётганда 3-ва 4-ракатларда зам сура ўқиладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга зам сура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи тўртинчи ракатларга зам сура қилади.Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَقَدْ فَعَلَ ذَلِكَ كَثِيرٌ مِنْ السَّلَفِ لِشُبْهَةِ الْفَسَادِ ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ وَيَقْرَأُ فِي الرَّكَعَاتِ كُلِّهَا الْفَاتِحَةَ مَعَ السُّورَةِ ، كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّة

яъни: “Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, “Музмарот” китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда “Фотиҳа” ва зам сурани ўқийди, “Заҳирия” китобида шундай келтирилган”(Намоз китоби, Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЙСИ СОАТДА ҚУЁШ ТИККАГА КЕЛГАН БЎЛАДИ?
#намоз

319-CАВОЛ: Қуёш тиккага келган вақт қайси соатга тўғри келади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуёшнинг тиккага келишини бир вақтга белгилаб бўлмайди. Чунки фасллар ўзгариши билан қиём вақти ўзгариб туради. Бунинг устига турли минтақаларда ҳам қиёмнинг вақти турлича бўлади.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. У Зот: "Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, Пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан", – дедилар. Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти (қуёш тиккага келган вақти) бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади (“Кифоя” китоби, 1-жилд)

Хуллас, асл соя узая бошлагунча намоз ўқилмай туради. Қиём вақти 7-8-10 дақиқагача чўзилиб, бунда вилоятлар бир биридан бироз фарқ қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КИЙИМДАГИ НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШГА ИМКОН БЎЛМАСА НАМОЗ ҚАЗО ҚИЛИНАДИМИ?
#намоз

335-CАВОЛ: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштиришнинг имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб, қолса) намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади.

Лекин сув бўлмаганда ҳам кийимнинг нажас ҳолатда бўлиши ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди.

“Шарҳул-виқоя” китобида мазкур масала юзасидан шундай дейилади: “Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир”

Бундан шариатимизда намознинг аҳамияти қай даражада катта эканини, бирор-бир ҳолатда ҳам бандадан соқит бўлмаслигини билиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИДА КЎРСАТИЛГАН "ҚИБЛА ВАҚТИ" НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#намоз

336-CАВОЛ: Намоз вақтлари тақвимида “Қибла вақти” кўрсатилган. Шу вақтда қиблага юзланган бўламизми? Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла вақти” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Намоз ер юзининг қайси бурчагида ўқилишидан қатъи назар, Каъбага қараб ўқилиши шарт. Ҳатто агар бирор киши сафардами, чўлу саҳродами юрганда Каъбанинг қайси тарафдалигини билолмай қолса, ижтиҳод қилиб, бир тарафни “қибла”, деб жазм этиб, намозни бошлайди. Бунда Қуёш ёки ой ёхуд юлдузларнинг йўналишидан фойдаланиш, улар воситасида қиблани аниқлаш зон (ҳақиқатга яқин тахмин)ни ифодалайди ва ибодат масалаларида амал қилишга яроқли саналади (“Буғятул арийб фи масаилил-қибла вал-маҳориб” китоби 80-81 бетлар).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларни яратилишининг ҳикматларидан бирини баён қилиб шундай марҳамат қилган:

وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

яъни: “У сизлар учун қуруқлик ва денгиз қоронғуликларида йўл топишингиз учун юлдузларни яратган зотдир. Биладиган кишилар учун оятларни батафсил баён қилдик” (Анъом сураси 97-оят).

Ушбу ояти кариманинг тафсирида Имом Абу Ҳайён раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ушбу ояти билан юлдузларни яратишдан энг катта фойдасига эътиборни жалб қилмоқди. У ҳам бўлса юлдузларни яратишдан мақсад йўллар ва кўчаларни топиш, қасд қилинган тарафларни ҳамда қиблани аниқлашдир. Зеро, тунда юлдузлар билан қиблани аниқланса, кундузлари Қуёшнинг ҳаракати билан билинади” (“Баҳрул муҳийт”китоби 5/213).

Қибла соатини астрономик ва муҳандислик ўлчовлар ва ҳисоб-китоблар билан аниқланади. Харита устида бирор шаҳар ва Макка орасида чизилган тўғри чизиққа – Қибла чизиғи, дейилади. Бу чизиқ, қибла йўналишини кўрсатади. Қуёш шу чизиқ устига келганда, ана шу вақт – Қибла соати бўлади.

Қибла соати вақтида, бутун дунёнинг қаерида бўлмасин, қуёшга қараб турганлар, қиблага қараб турган бўладилар. Қиблани янада аниқроқ аниқлаш учун тақвимда кўрсатилган қуёш яхши кўриниб турган бирор ерга бир чўп(таёқча) тикилади. Ёки бирор ипнинг учига тош илиб осилтириш ҳам мумкин. Ўша кунги тақвимда ёзилган намоз вақтида чўпнинг ёки ипнинг соясининг қарама-қарши томони, яъни, қуёш турган тараф қибла тарафни кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ФОСИҚ ОДАМГА НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

338-CАВОЛ: Ҳаром касб-қилиб пул топаётганлар бор ҳаётда. Лекин уларни ичида ҳам намоз ўқийдиганлари бор. Шу одамлар имомликка ўтиб қолса, ортида намоз ўқиш жоизми ёки ўқимасдан алоҳида ўқиш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аҳли сунна вал-жамоъа этиқодига кўра солиҳ ёки фожир бўлишидан қатъий назар ҳар қандай имомнинг ортида намоз ўқишни жоиз деб эътиқод қилинади. Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

ونرى الصلاة خلف كل بر وفاجر من أهل القبلة ونصلي على من مات منهم

яъни: “Аҳли қибла (яъни, мусулмон) бўлган яхши ва ёмон кишиларнинг ортидан намоз ўқишни жоиз деб биламиз. Уларнинг ҳар бирига жаноза ўқиймиз” (“Ал-Ақидатут-таҳовия” китоби).

Бидъат ва очиқ-ойдин гуноҳ қилиши маълум бўлмаган кишининг ортида намоз ўқиш уламолар иттифоқи билан жоиздир. Имомнинг эътиқодини билиш ёки имомни эътиқодинг қандай деб имтиҳон қилиш, имомга эргашиш шартларидан эмас. Кимлиги номаълум кишининг ортида ҳам намоз ўқилаверади. Агар фисқи зоҳир бўлган имом жума ва ҳайит намозларини ўқиш учун қўйилган бўлиб, унинг ортида ўқишдан бошқа илож бўлмаса, салаф ва халаф уламолар наздида унинг орқасида намоз ўқиши лозим бўлади. Ким фожир имомнинг ортида жума ва жамоатларда намоз ўқимаса, аксар уламолар наздида у киши бидъатчи ҳисобланади. Саҳиҳ қавлга кўра ўқиган намозини қайта ўқимайди. Чунки саҳобаи киромлар ҳам фожир имомлар орқасида намоз ўқир эдилар. Лекин намозни қайта ўқимас эдилар. Масалан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Ҳажжож ибн Юсуфнинг ортида намоз ўқир эдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ва бошқалар Валид ибн Уқба ибн Абу Муъайтнинг орқасида номоз ўқир эдилар. Ҳолбуки, у катта гуноҳлардан баъзисини қилар эди.

Саҳиҳ хабарда келишича Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу қамал қилинган пайтда одамларга бир шахс имомлик қилади. Шунда бир киши Усмон разияллоҳу анҳудан: “Сиз омманинг имомисиз, у фитна имоми шундайми?” – деб сўради. Шунда У зот: “Эй, қардошим! Намоз инсонлар қилаётган амалларнинг энг яхшисидир. Агар инсонлар яхши амал қилсалар, сен ҳам улар билан бирга қил! Агар ёмон амал қилсалар, улардан сақлан!” – деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЎТИРГАН ҲОЛДА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

340-CАВОЛ: Ўтириб азон ва иқомат такбирларини айтиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат учун ўтириб азон айтиш макруҳ, ёлғиз ўзи учун азон айтса, ўтириб айтса ҳам зарари йўқ. Иқоматнинг кўп ҳукмлари азонникига ўхшайди. Соғлом одам жамоат учун ўтириб иқомат айтиши макруҳдир.

Лекин киши беморлиги сабаб тик туришга қодир бўлмаса, ўзи учун ўтириб иқомат айтиши жоиз.

Ўтириб азон айтишнинг ҳукми ҳақида “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَيُكْرَهُ الْأَذَانُ قَاعِدًا وَإِنْ أَذَّنَ لِنَفْسِهِ قَاعِدًا فَلَا بَأْسَ بِهِ

яъни: “Ўтириб азон айтиш макруҳ, агар ўзи учун айтаётган бўлса, зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАФЛ НАМОЗЛАРИДА ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#намоз

344-CАВОЛ: Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўкийдиган бўлсам суннат намоз каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда зам сура қўшмасдан ўқийманми? Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган.

فرضها التحريمة والقيام وقراءة اية في كل من ركعتي الفرض وفي كل من الوتر والنفل

"Намознинг фарзи такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатлик намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилишдир" (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир. Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбиҳ айтиши ёки тасбиҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

354-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.

Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:

ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه

яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖАНОЗА НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛИШИ УЧУН НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#намоз

355-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмаяпти. Бунга шариатимизда нима дейилган. Умуман олганда жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.

Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).

Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,).

Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари).

Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради” (“Раддул Муҳтор”).

Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз.

Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА ИҚОМАТ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#намоз

354-CАВОЛ: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وندب الأذان والإقامة للمسافر والمقيم في بيته

яъни: “Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)”.

Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна шундай дейдилар:

الإقامة آكد سنية من الأذان فلذا يكره تركها للمسافر دونه كذا في فتح القدير.

яъни: “Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, “Фатҳул қодир”да шундай келган”. (“Фатово Ал-Лакнавий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

355-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.

Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:

ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه

яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#намоз

358-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ