ALRISALAH | ibratli kanal
1.97K subscribers
9.65K photos
9.57K videos
115 files
1.37K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
КАФФОРОТ РЎЗАСИНИ БУЗИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Каффорот вожиб бўлиб рўза тутаётган киши рўзасини бузиб қўйса ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Каффорот рўзасини тутаётганда қасддан очилиб кетиши сабабли каффорот вожиб бўлмайди. Динимизда каффорот фақат рамазон рўзасини рамазон ойида тутаётганлар учун мавжуд. Бу ҳақида китобларда бундай дейилган: Рамазон рўзасидан бошқа ҳар қандай рўзани қасддан очиш каффорот вожиб қилмайди (Нурул изоҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МЕНИ ҲУКМИМ НИМА БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саволим жуда нозик масала. Мени бир ўғил, бир қизим бор ёшлари тўрт ва бир ёшда фарзандларимни жуда яхши кўраман уларни эркалайман лекин бир муаммо айтишга уяламан улар билан ўйнаганимдан кейин негадир беиxтиёр авратимдан суюғлик келади сувга ўxшайди. Бир маърузада эшиттимки, қизига бир илиқлик бўлса никоҳи ҳаром бўлар экан. Мен қўрқяпман. Мен уларни яxши кўраман ва ўйнайманку аxир. Мени ҳукмим нима бўлади энди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фатво китобларимизда шундай дейилади: “Бир киши тунда аёли ва балоғатга етган қизи ухлаб ётган хонага кириб, эҳтиёжини қондириш учун аёлини уйғотиш мақсадида адашиб балоғатга етган қизини аёли деб ўйлаб шаҳват билан ушласа, ўпса, силаса ёки чимчиласа аёли унга абадий ҳаром бўлади” (Фатавои Ҳиндия).

Ҳурмати мусоҳарат собит бўлиши учун аёл ёки эркакнинг бирида шаҳватни топилиши шарт. Агар эҳтиром жиҳатидан сўрашганлиги аниқ, шаҳват билан эканлигига ҳужжат ҳам, ғолиби гумон ҳам бўлмаса, ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЗАВОД АКСИЯСИДАН ПУЛ ОЛИШ ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени бувам пахта тозалаш заводидан аксия сотиб олган экан. Бувам оламдан ўтган аммо биз шу аксиядан ҳар йили пул оламиз. Шу ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аксия яъни ҳиссадорлик ҳалол ишларда жоиз. Бу кўпчилик шерик бўлиб завод, фабрика ва цехларни очишган, деган мазмунда. Бундай шерикчилик ҳам исломда айтилган шерикчилик турларига кириб кетади. Сизни ушбу завод фойдасида аксияларингиз миқдорича шериклигингиз бор. Шунинг учун сиз ҳиссангиз миқдорича фойда ёки зарарга шерик бўлиб ҳисобланасиз. Бундан сиз ва бошқа бувангизнинг меросхўрларига ўша фойдаларни олиб туришингиз шаръан мумкинлиги келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖАҲРИЙ НАМОЗЛАРНИ ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдом, шом ва хуфтон намозларининг фарзини ёлғиз ўқиганда овоз чиқариб ўкишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, шарт эмас. Мазкур намозларни якка ўқиган киши ихтиёрли. Хоҳласа жаҳрий ўқийди, хоҳласа махфий. Лекин, намоз асносида бошқа киши қўшилиши эҳтимоли бўлса, жаҳрий ўқигани афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИР ҚЎЛИМ СИНГАН ҚАНДАЙ ТАҲОРАТ ОЛАМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени бир қўлим синган қандай таҳорат оламан ёки қандай таяммум қиламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўлингиз синиб гипс қилиб боғлаб қўйилган бўлса, соғ қўлингиз билан таҳорат оласиз. Бу ҳолатингиз таяммум қилишга сабаб бўла олмайди. Гипс қилиб боғланган бўлса ва гипсни ечиш касалликка зарар қиладиган бўлса, қўлни сув билан намлаб, гипс устига масҳ тортасиз. Агар қўлингизда таҳоратда ювиладиган жойидан бирор жойи гипсдан ташқарида бўлса, у жойни ювасиз. Умумий ҳолат шу. Агар сиздаги ҳолат биз тушунгандан бошқача бўлса, ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга мурожаат қилиб, бу масалани батафсил билиб олсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ВИТРНИ ИККИНЧИ РАКАТДА ТУГАТИБ ҚЎЙДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон рўзасининг қазоларини кандай тутиб берамиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши рамазон ойида турли хил сабаб туфайли рўза тута олмаган бўлса, неча кун қолдирган бўлса, шу кунларни ҳисоблайди ва шу кунлар миқдорича бир кунига бир кун қилиб қазоларини тутиб беради. Агар рамазон ойида рўза тутаётган ҳолида узрсиз рўзасини очиб юборган бўлса, бунга қазо ва каффорат лозим бўлади.

Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятида қайси рўза, қайси куннинг қазосини тутаётганини тайин қилиши шарт. Ифторлик чоғида қилинган “эртага ҳам қазо тутаман ёки эртага қазо тутишни ният қилдим” каби ният қилиш ҳам эътиборли ҳисобланади. Қазоси кўпайиб кетса ёки кунлари эсида бўлмаса “энг аввал зиммамга вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини ёки энг охирги зиммамга вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини тутишни ният қилдим” деса кифоя қилади. Умдатул-Фиқҳ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛ КИШИ НАМОЗНИ ПАЙПОҚ КИЙМАЙ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши намоз ўқиганда оёққа пайпоқ киймай ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг бошидан охиригача тўпиғидан тепаси ёпиқ бўлса бўлди. Рукъу ва саждаларда пойчаси тўпиғидан тепага кўтарилиб кетмаслиги керак. Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди. Ундан озини очиб ўқиса, намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аёл киши намозда имкон борича оёғига пайпоқ кийиб ўқигани яхши. Аммо, пайпоқ киймай ўқиса ҳам намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА САЖДА ОЯТИ ЎҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоат транспортида кетаётиб сажда ояти ўқилса ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабига кўра сажда ояти ўқилса ёки эшитса дарҳол сажда қилиш шарт эмас. Сиз айтган ҳолатларда уйга ёки бошқа бирор сажда қила олиш мумкин жойга борганида таҳоратли ҳолда сажда қилиб олиш мумкин. Ўқилгандан кейиноқ сажда қилиш шарт эмас. Аммо ундай жамоат транспортларида бўлган ҳолатларда бошқалар эшитадиган даражада ўқимасликни тавсия қиламиз. Зеро бошқа эшитган инсонлар сажда қилиш вожиб эканини ёки бу сажда ояти эканини билмай сажда қилмаслик эҳтимоли жуда юқори. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЛЛОҲНИНГ ИСМ СИФАТЛАРИНИ ЁДЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирда Аллоҳнинг 99 исмларини мусиқага солиб айтиб чиқишяпти. Шундай усулда ёд олиш ва айтиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолонинг 99 исм сифатларини ёдлаш, шу билан бир қаторда маъноларини ўрганиш ва эътиқодга сингдириш катта бир фазилатли амал. Аммо уни мусиқага солиб ёдлашдан кўра мусиқасиз ёдлаш афзал. Чунки Саҳобаи киромлар даврида уни мусиқага солиб ёдланмаган. Уни куй қўшиққа ўхшатиш яхши эмас. Қолаверса, ҳадисда "Ман аҳсоҳаа" лафзи келган. Аммо бу фақат ёдлаш деган маънони ўзида эмас. балки уни ёд олиш, ўзига сингдириш, маъноларини англаш ва унинг тақозосига кўра амал қилиш, деган маъноларда келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ