ЖАННАТГА КИРИШ ТАҚДИРГА ЁЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#ақида
❓332-CАВОЛ: Жаннатга Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасисини киритишини баён этган. Жаннатга кириш ҳам тақдири азалда ёзилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта ҳар бир иш тақдирда битилгандир. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом:
كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ حَتَّى الْعَجْزُ وَالْكَيْسُ (رواه الامام مسلم عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما)
Яъни: “Ҳар бир нарса қадар биландир. Ҳатто ожизлик ва уддабуронлик ҳам”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Шу жумладан жаннатга тушадиганлар ва дўзахга тушадиганлар ҳам Аллоҳ таолонинг тақдирида маълумдир.
Бу ўринда энг асосий нарса тақдир тушунчасини тўғри англашдир. Шунда бизга мавҳум ёки муаммоли бўлиб қолган барча нарсалар ўз ечимини топади. Кўпчилик инсонлар “Тақдир” сўзининг маъносини янглиш тушинадилар.
Аллома Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кўпчилик инсонлар қазо ва қадарнинг маъносини Аллоҳ таоло бандаларини ўзи олдиндан тақдир қилиб битган ва ҳукм қилган нарсага мувофиқ яшашга мажбурлашидир деб тушинадилар. Лекин қазо ва қадарнинг маъноси улар ўйлагандек эмас. Балки тақдир дегани Аллоҳ таолонинг бандалар эндиликда қиладиган касбларини олдиндан билиши ва ана шу касблар Аллоҳ таолонинг ўлчови остида амалга ошмоқлигидир".
Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий қазо ва қадарга қуйидагича таъриф берганлар:
و القضاء علم الله أولاً بالأشياء على ما هي عليه ، و القدر إيجاده إياه على ما يطابق العلم
яъни: “Қазо бу Аллоҳнинг барча нарсаларни эндиликда қандай бўлишини аввалдан билмоқлигидир. Қадар эса ана шу билган нарсаларини мазкур илмига мувофиқ пайдо қилишидир”.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўзларининг “Куброл яқинийат ал-кавния” китобларида: “Қазо бу Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни келажакда қандай бўлишини билишидир. Қадар эса – Аллоҳ таоло мазкур нарсаларни амалда (воқеъда) ўзининг азалий илмига мувофиқ пайдо қилишидир”, – деб таърифлаганлар.
Мазкур таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, Аллоҳ таоло тақдир орқали ҳеч бир инсонга босим, мажбурият юкламайди. Шунинг учун банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрқиб, динимизда буюрилган солиҳ амалларни қилиши, қайтарилган ишлардан буткул четланиши зарур. Тақдир бу Аллоҳ таолонинг азалий илмидан иборат нарсадир. Яъни бандаларнинг нима қилишларини Аллоҳ таоло олдиндан билади ва шу сабабли улардан қайсилари жаннатга лойиқ ва қайсилари дўзахга лойиқ эканини ҳам билади. Аллоҳнинг илмида кимлар жаннатий ва кимлар дўзахий экани маълум. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

"МЕН АЛБАТТА ФАЛОН ИШНИ ҚИЛАМАН" ДЕЙИШ ФОЛ ОЧИШГА КИРАДИМИ?
#ақида
❓350-CАВОЛ: Бу йил ўқишга топширмоқчиман. Агар мен ўқишга албатта кираман деб ният қилсам, яхши ният қилган бўламанми ёки олдиндан фол очган бўламанми? Очиғи, ўзимнинг ўқишга киришимга унчалик ишонмайман. Бу ёмон ниятми? Аллоҳдан кириб кетишимни чин кўнглимдан сўраяпман. Лекин менданда мукаммал тайёрланаётганлар борку. Мени тайёргарлигим мукаммал бўлмай туриб ўқишга киришни сўрашга ҳаққим борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яхши ният қилиш динимизда ман қилинган фолбинликка кирмайди, бу яхшиликни кутишдир. Фолбинлик – ғайбни билишни даъво қилишдир. Аммо одоб юзасидан иншааллоҳ, ўқишга кираман, десангиз яхши бўлади. Зеро барча ишлар Аллоҳ хоҳласагина амалга ошади. Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида:
وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَلِكَ غَدًا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَى أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَذَا رَشَدًا
Яъни: “Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг! Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» - деб марҳамат қилган (Каҳф сураси 23-24 оятлар).
Ўқишга киришга ишончингиз йўқлиги ёмон ният эмас, балки имтиҳонга тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилмасликдан келиб чиқади. Аммо Аллоҳга таваккал қилиб, астойдил ҳаракат қилиб, Аллоҳдан сўрасангиз, иншааллоҳ, мақсадингизга эришасиз. Мусулмон киши ҳар бир ишда сабабларни қоим қилиб, Аллоҳга суянади. Буни таваккал қилиш дейилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРМАЙ МУСУЛМОН БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ақида
❓376-CАВОЛ: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Аллоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарни кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
“Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят).
Мазур ояти карима Аллоҳ ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:
النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ...
яъни: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир.
Ҳадиси шарифда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
لا يؤمن احدكم حتي اكون احب اليه من والده و ولده و الناس اجمعين (رواه الشيخان و النسائي عن انس بن مالك رضي الله عنه).
яъни: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломга нафратланишлик куфр эканини очиқ айтиб, бундан оголантирганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Камолиддин ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
كل من أبغض رسول الله صلى الله عليه وسلم بقلبه كان مرتدا.. اهـ
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўрган ҳар бир инсон диндан чиққан ҳисобланади” (“Фатҳул Қодир” китоби).
Ҳудди шундай мазмунни Имом Субкий, Имом Дасуқуй, Ибн Муфлиҳ, Ибн Нужайм ва кўплаб Ислом уламоларининг китобларида учратиш мумкин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг буйруғидан четга чиқмаганлар. У Зот бирор ишда нафси ҳаволарига берилиб, нафс хоҳишига мувофиқ иш тутмаганлар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида шундай дейди:
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى
“Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ! Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ!" (Нажм сураси 3-оят).
Бирор киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг баъзи ишлари ғайритабиий туюлса, бу У Зотнинг қилган ишлари хато дегани эмас, аксинча, ўша инсон У Зотни яхши танимаганидан, сийратларини яхши билмаганидан ва нафси-ҳавосига хуш келмаганидандир.
👇🏾

ИМОМ МАҲДИЙ ҚАЙСИ ШАРИАТГА АМАЛ ҚИЛАДИЛАР?
#ақида
❓378-CАВОЛ: Имом Маҳдий чиқсалар қайси шариатга амал қиладилар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, имон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан киришишнинг ҳам фойдасига йўқ.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида шундай марҳамат қилганлар:
" الْمَهْدِيُّ مِنِّي، أَجْلَى الْجَبْهَةِ ، أَقْنَى الْأَنْفِ، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا كَمَا مُلِئَتْ جَوْرًا وَظُلْمًا، يَمْلِكُ سَبْعَ سِنِينَ (رواه الإمام أبو داود عن أبي سعيد رضي الله عنه)
яъни: “Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Маҳдий ҳақларида “Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида шундай дейилади:
يقيم السنة ويعمل بشرع الله تعالي ... فلا يقيم شرعا جديدا بل يوافق ما جاء به الرسول صلي الله عليه وسلم
яъни: “У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади". Тавфиқ Аллоҳдан.

АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОН УСТИДАМИ?
#ҳадис / #ақида
❓447-CАВОЛ: Расулллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга осмон устида бўлган зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!” деган эканлар. Шу ҳадисга асосланиб Аллоҳ осмонда дейишмоқда. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Сиз зикр қилган мазмундаги ривоят “Саҳиҳи Муслим” китобида келтирган ҳадиснинг бир қисмидир. Унда келтирилишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
أَلَا تَأْمَنُونِي وَأَنَا أَمِينُ مَنْ فِي السَّمَاءِ
яъни: “Мен осмондаги зот(лар)нинг ишончли кишиси бўлса-му, сизлар менга ишонмайсизларми?!”.
Аҳли сунна уламоларига кўра ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан ким назарда тутилгани ҳақида икки хил қараш мавжуд:
1. Фаришталар. Яъни, ушбу ҳадис таржимасидаги “зот” сўзи араб тилидаги “مَنْ” калимасидан олинган. Ушбу калима бирликка ҳам, кўпликка ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам далолат қилади. Яъни “Зот” ёки “Зотлар”, деб таржима қилиш мумкин. Кўпчилик уламолар “осондаги зот”дан фаришталар назарда тутилган, дея шарҳлаганлар. Унга кўра ҳадиснинг мазмуни “Мен осмондаги зотларнинг (яъни, фаришталарнинг) ишончли кишиси бўлсам-у, сизлар менга ишонмайсизларми?!” – бўлади.
2. Аллоҳ таоло. Баъзи уламоларга кўра ҳадисдаги “مَنْ” калимаси бирликка далолат қилади ва бундан Аллоҳ таоло назарда тутилган. Лекин ҳадисдаги “السماء” калимаси осмон деган маънода эмас, балки улуғлик, олийлик маъносида тушунилади. Ҳадиснинг мазмуни “Мен шаъни энг олий зот (яъни, Аллоҳ таоло)нинг ишончли кишиси бўлсам-у, сизлар менга ишонмайсизларми?!” – дегани бўлади.
Аллома Қуртубий ҳадисдаги мана шу икки хил шарҳга ишора қилиб шундай деганлар:
يحتمل أن يراد بمن في السماء: الملائكة، فإنه أمين عندهم، معروف بالأمانة، أو السماء بمعنى العلو والرفعة المعنوية، وهكذا القول في قوله تعالى: "ءامنتم من في السماء"، وقد تقدم أن التسليم في المشكلات أسلم هـ
яъни: “Ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан фаришталар назарда тутилган бўлиши мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом фаришталар ҳузурида ҳам омонатдор ва ишончли киши ҳисобланадилар. Ёхуд “само”дан маънавий олийлик ва шаъни улуғлик назарда тутилган. Бу худди Аллоҳ таолонинг “Осмондаги зотдан омондамисиз”, оятида бўлгани каби шаъни олийлик тушунилади. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, бу каби оят ва ҳадислардаги мушкил (муташобиҳ, иштибоҳли) масалаларда асл мурод нима эканини Аллоҳ таолонинг Ўзига топшириш асламроқдир”.
Демак, айримлар даъво қилганидек ушбу ҳадис ҳам Аллоҳни осмонда деб эътиқод қилишга асос бўла олмас экан. Тавфиқ Аллоҳдандир.

ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖЛАР КИМ?
#ақида
❓479-CАВОЛ: Яъжуж ва маъжужлар кимлар? Улар ҳақида нималар дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оят ва ҳадислар очиқ ва равшан далолат қиладики, Яъжуж ва Маъжужлар инсонлардан иборат катта бир тўда бўлиб, кутилмаганда Қиёматга яқин чиқадилар ва уларнинг чиқиши Қиёматнинг катта аломатларидан биридир. Улар чиққанларидан бошлаб, ер юзини бузғинчилик ва фасодга тўлдирадилар. Лекин уларнинг чиқиш вақти ҳеч кимга аниқ эмас. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким уларнинг қачон чиқишини билмайди.
Қуръони каримнинг Каҳф ва Анбиё сураларида улар ҳақида айрим маълумотлар берилган. Жумладан, Каҳф сурасида Яъжуж ва Маъжужлар бир қавмнинг талабига кўра солиҳ банда Зулқарнайн томонидан девор билан тўсилгани, у девор ўта мустаҳкам усулда қурилгани, Яъжуж ва Маъжужлар у деворни на ошиб ўта олишлари ва на тешиб ўта олишлари мумкин эмаслиги, Аллоҳ хоҳлаган вақтда у девор парчаланиши ва Яъжуж Маъжужлар ўшандагина чиқиши ҳақида очиқ маълумотлар келган.
Қуръони каримда шундай дейилади:
حَتَّى إِذَا فُتِحَتْ يَأْجُوجُ وَمَأْجُوجُ وَهُمْ مِنْ كُلِّ حَدَبٍ يَنْسِلُونَ
“То Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадиган,” (96)
وَاقْتَرَبَ الْوَعْدُ الْحَقُّ فَإِذَا هِيَ شَاخِصَةٌ أَبْصَارُ الَّذِينَ كَفَرُوا يَا وَيْلَنَا قَدْ كُنَّا فِي غَفْلَةٍ مِّنْ هَٰذَا بَلْ كُنَّا ظَالِمِينَ (97)
“Ҳаққоний ваъда (Қиёмат) яқин бўладиган вақтда бехос кофир бўлганларнинг кўзлари қотиб: “Эй, ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эканмиз. (Йўқ), балки бизлар золим эканмиз” (дейдилар)” (Анбиё сураси 96-97-оятлар).
Ҳузайфа разияллоҳу анҳу айтади: “Бир куни биз қиёматнинг қачон бўлиши тўғрисида ўзаро баҳслашиб турган эдик, ногоҳ Расул алайҳиссалом келиб қолдилар ва айтдиларки, ўнта аломат рўй бермай туриб, қиёмат қойим бўлмайди: дунёни тутун босиши, Дажжолнинг чиқиши, Ердан бир махлуқ чиқиб, кофир ва мунофиқларни айира бошлаши, қуёшнинг ғарбдан чиқиши, осмондан Исо алайҳиссаломнинг тушиши, Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши, Машриқ билан Мағрибда ва Араб жазирасида ер ютиш ҳодисалари ва Ямандан бир олов чиқиб, одамларни бир жойга тўплаши” (Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръон оятлари маъносининг таржимаси ва тафсири).
Шунингдек, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад, Имом Абу Довудларнинг ривоятларида ҳам Яъжуж ва Маъжуж ҳақида хабарлар келган.
Хулоса шуки, оят ва ҳадислар Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши қиёматнинг аломатларидан эканига қатъий далолат қилади. Уларнинг чиқишига иймон келтириш диннинг зарурий қисми ҳисобланади. Аммо уларнинг шакли, кайфияти, чиқиш вақти, уларнинг қаердалиги ва ҳоказо тафсилотлари ҳақида аниқ, саҳиҳ бирор хабар йўқ. Шунинг учун ақида бобида бундай тафсилотларга ўтмаган ҳолда Қуръон ва ҳадис чеклаган чегарада тўхташимиз мақсадга мувофиқдир. Чунки уларнинг тафсилотлари ҳақида келган хабарлар ё ўта заъиф ёки тўқима хабарлардир (“Куброл яқиниёт ал кавнийя” китоби). Тавфиқ Аллоҳдандир.

ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида
❓496-CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совутиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.
Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.
Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.
Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

КУФРГА САБАБ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР ВА ИШЛАР ҲАҚИДА
#ақида
❓497-CАВОЛ: Мен кеча жуда хунук иш қилиб қўйдим. Жаҳлим чиқиб турганда бир киши фалон иш худо хоҳласа бўлади деди, мен эса қўпол сўкиниб бу иш бўлмайди, дедим. Куфр келтирдимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон кишининг диндан чиқиш ҳақида уламоларимиз бир қанча сабабларни келтирганлар. Улар уч турли бўлиб, Сиз ички ҳолатингиз ва қасдингиз қайси бирига тўғри келишига қараб иш тутинг. Қандай ҳолат бўлган бўлса ҳам, астоидил пушаймон бўлиб, тавба-истиғфор билан ўзингизни ўнгланг, солиҳ амалларда давом этинг. Кулфат келган томонни ислоҳ қилиш, яъни, жаҳлни жиловлаш, оғир-босиқ бўлиш пайида бўлинг.
1. Нотўғри эътиқод сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таоло ҳақида ёки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёки охират куни ҳақида ва ҳоказо динга тааллуқли экани аниқ бўлган қатъий маълумотлар тўғрисида шубҳа қилган киши диндан чиққан бўлади. Аммо унутмаслик лозимки, кўнгилга келадиган турли бемаъни ўй-хаёллар шубҳа ҳисобланмайди.
2. Айрим ишларни қилиш сабабли диндан чиқиш. Масалан, бут-санамларга сажда қилиш, қуёшга сажда қилиш ва Мусҳафи шарифни чиқиндихонага улоқтириш каби ишларни содир этган кимса диндан чиққан бўлади.
3. Айрим сўзларни гапириш сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таолонинг исмларини, ёки ҳукмларини ёки динни ва унга тегишли ҳукмларни мазах қилган кимса диндан чиққан бўлади.
Ушбу учинчи турида олдингиларидан фарқли нозик жиҳатлари бўлгани учун ақоид китобларида бу тур алоҳида равишда кенг ва батафсил баҳс қилинган. Бу баҳсларнинг хулосалари қуйидагилардир: Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида куфр сўзини гапиришнинг ҳукмини бундай баён қилган:
وَلَفْظُ الْكُفْرِ مِنْ غَيْرِ اعْتِقَادٍ بِطَوْعٍ رَدُّ دِيْنٍ بِاغْتِفَالِ
“Эътиқод қилмасдан (бўлса-да) ўз ихтиёри билан куфр (сўз)ни талаффуз қилиш ғафлат билан динни рад этишдир”.
Демак ихтиёрий равишда, яъни мажбурланмасдан туриб куфр сўзини айтиш диндан қайтиш, яъни куфр ҳисобланар экан.
Куфр сўзини айтувчиларнинг ҳолатлари турлича бўлади. Баъзилари бу сўзни била туриб қасддан айтган бўлсалар, баъзилари билмасдан айтиб қўйган бўлишлари мумкин. Буларнинг барчасининг ҳукми бир хил бўладими ёки фарқли ҳукм бўладими?
Бунга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: Куфр сўзини гапирувчиларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин:
1. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтувчилар.
Кимки айтаётган гапи куфр эканини билиб, шуни ўзи хоҳлаб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтган бўлса, бундай кимса ҳеч бир ихтилофсиз аниқ кофирга айланган бўлади.
2. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, аммо маъносига эътиқод қилмасдан айтувчилар;
Кимки айтаётган гапи куфр эканини била туриб, ўз ихтиёри билан уни айтган бўлса-ю аммо эътиқоди ундай бўлмаса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган:
– Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар матнлардан бўлган “Фатавои Қозихон” ва “Фатавои Баззозия”лардаги ҳукмга кўра бу одам диндан чиққан бўлади;
– Баъзи уламолар: “Иймон ва куфр қалбнинг амалларидир, шунга кўра бу одам диндан чиққан бўлмайди”, деганлар.
3. Айтаётган гапи куфр эканини билмасдан ва маъносига ҳам эътиқод қилмасдан айтувчилар.
Кимки аслида куфр бўлган сўзни гапирса, аммо айтган гапининг маъносига ҳам эътиқод қилмаган ва унинг куфр сўз эканини ҳам билмаган бўлса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган:
Аммо уламолар куфр сўзи айтилса ҳам айрим ҳолатларда истисно тарзда куфр ҳисобланмайди деганлар. Масалан бехосдан куфрга далолат қиладиган сўз оғиздан чиқиб кетган бўлса, ёки эс- ҳушини йўқотган ҳолатда айтиб юборган бўлса, ёки маст ҳолатда алжираган бўлса, куфрга ҳукм қилинмайди (“Эътиқод дурдоналари” китобидан). Валлоҳу аълам.

НАЖОТ ТОПУВЧИ ТОИФА КИМ?
#ақида
❓502-CАВОЛ: Баъзилар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нажот топувчи тоифа ким, деб сўралганида У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, – деганлар. шундан келиб чиқиб, Аҳли сунна вал жамоа бу – саҳобаларнинг йўлларидан юрган кишилардир. Шу гап тўғрими? Ундай бўлса, биз саҳобаларни йўлини қаердан биламиз? Уларга қандай эргашамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саҳобалар тўғри йўлда бўлишгани шубҳасиз ҳақ гап. Уларнинг ҳидоятда бўлганларига Расул алайҳиссаломнинг ўзлари гувоҳлик берганлар. Ҳижрий учинчи ва тўртинчи асрларга келиб Ислом уммати пароканда бўлиб, фирқачилик ва тарафкашлик авж олган бир пайтда мусулмонларни саҳобаларнинг йўлларига бирлаштирган имомлар бу — Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийдирлар. Шунинг учун ҳам ушбу икки имомдан кейин келган уламолар ҳақли равишда Абу Мансур Мотуридийни “Имомул ҳуда” (Ҳидоят имоми), Имом Ашъарийни “Носируд-дин” (Динга нусрат берувчи) деб улуғлашган. Ушбу икки буюк имомнинг ақидавий қарашлари минг йилдан ортиқ давр мобайнида мусулмонларни ўзаро якдил ақидада бирлаштириб келган.
Ҳадис илмидан маълумки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини турли ривоятлар бир-бирини изоҳлаб, тўлдириб келади. Саволда зикр қилинган ҳадисни эса қуйидаги ривоятлар тўлдиради.
عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن بني إسرائيل افترقت على إحدى وسبعين فرقة وإن أمتي ستفترق على ثنتين وسبعين فرقة كلها في النار إلا واحدة وهي الجماعة
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетганлар. Умматим етмиш икки фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси дўзахдадир. Ўша биттаси жамоатдир”, – дедилар.
Бошқа ривоятда:
“Албатта Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетганлар. Бу уммат улардан бир фирқа кўп бўлади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Фақат Саводул аъзам бундан мустасно”, дейилган (Имом Табароний ривояти. Ибн Ҳажар Ҳайсамий "исноди саҳиҳ", деган).
“Саводул аъзам” калимаси “улкан жамоат” маъносига тўғри келади.
Эътибор берилса, ушбу икки ривоятда ўша нажот топувчи тоифа “улкан жамоат” экани таъкидланмоқда. Энди ўринли савол туғилади: Ислом тарихида миллиардлаб мусулмонларни ўзида жамлаган энг катта жамоат қайси эди? Мўътазилами? Жаҳмийями? Ёки пайдо бўлганига ҳеч қанча вақт бўлмаган ва ҳозирдан ўзаро ихтилофлашишни бошлаб юборган салафийларми?! Йўқ! Ислом умматини ҳозирда ва ҳозирга қадар жамлаб келган катта жамоат – айнан Мотуридийлар ва Ашъарийлар ҳисобланишади. Бу Ислом тарихидан барча учун маълум бўлган ва инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам ақоид илмининг машҳур олимларидан бири Имом Ҳасан ибн Аби Азаба “Равзатул баҳийя” китобларида: “Аҳли сунна вал жамоанинг асоси икки йирик олимга бориб тақалади: бири, Имом Абул Ҳасан Ашъарий бўлса, иккинчиси Имом Абу Мансур Мотуридийдирлар. Ушбу икки имомдан қайси бирига эргашган киши борки, ақидасидаги фасоддан, адашишдан саломат бўлибди ва ҳидоят топибди”, деганлар.
Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
فالأشعري والماتريدي هما إماما أهل السنة والجماعة في مشارق الأرض ومغاربها
яъни: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий — машриқу ва мағрибда Аҳли сунна вал жамоа имомларидир”.
Хулоса, Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий раҳимаҳумаллоҳнинг илмий салоҳияти жуда юқори бўлиб, барча уламолар бир овоздан Аҳли сунна вал жамоанинг имоми деб эътироф этишган. У зотлар динимизнинг соф манбалари саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинларга жуда яқин даврда яшашган ва уларнинг илмларидан баракали фойдаланишган. Валлоҳу аълам.

ИМОМ МОТУРИДИЙ АҚЛНИ НАҚЛДАН УСТУН ҚЎЙГАНМИ?
#ақида
❓509-CАВОЛ: Имом Мотуридий ақида илмида ақлни нақлдан яъни оят ва ҳадислардан устун қўйганми? Бу ҳақдаги гап-сўзлар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап Имом Мотуридий каби аҳли суннанинг буюк имомига нисбатан катта туҳматдир. Ҳозирда Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий қарашларини нотўғри тушунган баъзи жоҳил кишилар бу буюк имомга нисбатан турли хил бўҳтонларни тўқишмоқда. Мана шу бўҳтонлардан бири – бу уларнинг “Мотуридий ақлни нақл (оят ёки ҳадисда келган нарса)дан устун қўйган”, деган гапларидир.
Аслида Имом Мотуридийга кўра ақл нақлдан устун туриши тугул, ақл билан ҳеч қандай ҳукм собит бўлмаслиги маълум ва машҳурдир. Ақлни нақлдан устун қўйиш, Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ умрлари бўйи қарши курашган, илмий раддиялар ёзган тоифа – мўътазила фирқасига хос амалдир. Шунинг учун уларда қанчадан-қанча нақлий далиллар ақлга тўғри келмагани учун таъвил қилинади ёки қабул қилинмайди. Жумладан, мўтазилалар айни вақтда жаннат ва дўзах яратилмаган, деб биладилар. Аллоҳ таолони дунёда ҳам, охиратда ҳам кўриш ақлан мумкин эмас, дейдилар. Осий киши иқобланиши, итоаткор киши савоб олиши шарт, деб ўйлайдилар ва ҳоказо. Аммо мотуридийлар эса нақл орқали собит бўлган қанчадан-қанча эътиқодий ёхуд фиқҳий ҳукмларни, гарчи ақл англай олмаса-да, айнан нақлга суянганлари сабабли бош устига қабул қилганлар.
Имом Мотуридий “Аллоҳ таолони таниш ақл билан вожиб бўлади” дейдилар. Яъни, фаразан Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбормаса, шариат аҳкомларини тушурмаса ҳам одамлар ўз ақллари билан Аллоҳ таолони танишлари вожиб бўлаверади. Лекин Аллоҳ таоло Ўз фазли билан инсонларга пайғамбарлар юбориб, ҳақ йўлни таниш йўлини уларга осон қилди.
Бу борада Имом Мотуридийнинг далиллари шуки, Қуръони каримда осмонлару ерда, қуёш, ой, юлдузлар, тоғу тошлар, дарахтлар ва булардан бошқа қанчадан-қанча буюк Яратувчига ва қудратининг чексизлигига далолат қиладиган аломатлар борлиги баён қилинган. Жумладан:
وَكَأَيِّنْ مِنْ آَيَةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَمُرُّونَ عَلَيْهَا وَهُمْ عَنْهَا مُعْرِضُونَ
яъни: “Осмонлар ва Ерда қанчадан-қанча (Аллоҳ ва унинг сифатларига далолат қилувчи) аломатлар бор. (Лекин) улар ёнидан юз ўгирган ҳолларида (бепарво) ўтиб кетадилар” (Юсуф сураси, 105-оят).
Яъни, улар Аллоҳ таолонинг борлигига далолат қиладиган шунча белги-аломатлар ҳақида тафаккур қилиб имон келтирмайдилар. Агар аломатлардан юз ўгирмасдан уларни тафаккур қилиб кўрганларида, ақл юритиб эътибор берганларида, албатта, имон келтирган бўлардилар. Бу эса инсонда ақл борлигининг ўзи Аллоҳ таолони танишга сабаб эканига далолат қилади.
Аллоҳ таолонинг яратувчилигини, ўта илмли зот эканини мушриклар ҳам эътироф этганлар:
وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Қасамки, агар улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?», – деб сўрасангиз, албатта: «Уларни Қудратли ва Билимли (Аллоҳ) яратган», – дерлар” (Зухруф сураси, 9-оят).
Яъни, мушриклар ҳам осмонлару ерни азиз ва ўта илмли зот, Аллоҳ таоло яратганини билганлар. Сўнгра жоҳиллик билан Унга бошқани қўшиб ибодат қилганлар. Бу эса Аллоҳ таолони таниш инсон фитратида борлигини, бу фитратни Аллоҳ таоло инсонга қўшиб яратганини, шунга кўра ҳар бир ақл-ҳушли одам Аллоҳ таолони таниши лозимлигини, танимаслиги узр бўлмаслигини билдиради. Бу каби оят ва ҳадисларни кўплаб келтириш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, мотуридий уламоларимизга кўра ақл-ҳушли инсонга еру осмонларнинг Яратувчиси, Аллоҳ таолони танимаслиги узр ҳисобланмайди. Чунки ҳар бир нарса хусусида ақл юритиб қаралса, Аллоҳ таолонинг биру борлигига далолат қилувчи белгилар мавжуд. Бу билан Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ақлни нақлдан устун қўйган бўлмайдилар. Балки айнан нақл орқали Аллоҳни танишда ақлнинг ўрнини кўрсатиб берганлар. Тавфиқ Аллоҳдан.