ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.56K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
22 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 30-May Payshanba☘️ milodiy


#KUN_HADISI


Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Али, Қуръонни ўрганиб, уни ўргатгин. Шунда вафот қилсанг, худди инсонлар Аллоҳнинг Байтини тавоф қилганлари каби, фаришталар қабринг атрофини тавоф қиладилар", дедилар (Абу Нуъайм ривояти).
   
   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
25 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 3-Iyun Yakshanba☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, ҳасаби (насаби) учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар" ({Муттафақун алайҳ).

   
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
27 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 4-Iyun Seshanba☘️ milodiy


#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
1 Zul-Hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 7-Iyun Juma☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
3 Zul-hijja  1445-yil hijriy
2024 yil 9-Iyun Yakshanba☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар (Муттафақун алайҳ).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
5 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 11-Iyun Seshanba☘️ milodiy

#KUN_HADISI


  Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
7 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 13-Iyun Payshanba☘️ milodiy

#KUN_HADISI


   Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:  «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»(Имом Муслим ривояти).

 👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
9 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 15-Iyun Shanba☘️ milodiy


#KUN_HADISI


   Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта: «Омин! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди»(Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
11 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 17-Iyun Dushanba☘️ milodiy


#KUN_HADISI


   Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:   «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»  (Имом Муслим ривояти).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
13 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 19-Iyun Chorshanba☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, фақат яхши сўз айтса, йўқса сукут қилса, кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, қўшнисига озор бермаса, кимки Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, меҳмонини ҳурмат қилади дедилар»

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ