ALRISALAH | ibratli kanal
1.94K subscribers
9.77K photos
9.73K videos
116 files
1.41K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ЕНГИЛГАН ЖАМОА МАЙДОННИНГ ПУЛИНИ ТЎЛАШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кичик майдонда футбол ўйнаймиз. Енгилган жамоа майдоннинг пулини тўлайди. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Бундай келишув орқали ўйин ташкиллаштириш шариатимиз қонун-қоидаларига зид бўлиб, ҳаром ишдир. Ҳар қандай ўйин ёки спортда пулни ютқазган томон беради дейиш, қиморга кириб қолади.

Шунинг учун футбол майдонига пул тўлашда шариатга мувофиқ йўлни танлаш керак. Масалан, барча ўйинчилардан (хоҳ ютсин хоҳ ютқизсин) пул йиғиб, майдон эгасига бериш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОН ОВОЗИНИ ЭШИТГАНДА НИМА ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азон овозини эшитганда аёл киши нима дуо қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонни эшитган ҳар бир эркак ва аёл муаззин қайси калималарни айтса, ўша калималарни қайтариб туради. Масалан, муаззин "Аллоҳу акбар" деса, эшитувчи ҳам паст овозда "Аллоҳу акбар" дейди. Фақат, муаззин "Ҳайя ъалас солаҳ" деганда, эшитувчи "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ" дейди ва муаззин "Ҳайя ъалал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун" дейди. Шунингдек, бомдоднинг азонида муаззин "Ассолату хойрум минан навм" деса, эшитувчи "Содақта ва барорта" дейди. Азон тугагандан кейин, саловат айтилади ва азон дуоси ўқилади ("Муҳити Сарахсий", "Фатовои ҳиндийя" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МАОШИМДАН ЭҲСОН ҚИЛСАМ ЭРИМДАН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Маошимдан кимгадир эҳсон қилмоқчи бўлсам хўжайинимдан рухсат сўрашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин маблағларини умумий тарзда жамғарма қилиб йиққан бўлсалар, жамғармани бир-бирларидан сўрамасдан ишлатишга ҳақлари йўқ.

Лекин ҳар кимнинг ишлаб топган маблағи унинг шахсий мулки ҳисобланади ва ундан ўзи истаганча эҳсон қилиши мумкин. Бировдан рухсат олиши шарт эмас.

Одатда бу каби оилавий масалаларни эр-хотин ўзаро маслаҳатлашиб иш қилишгани мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КАНАЛДА ШУНДАЙ ЧЎМИЛИШИМИЗ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз, каналга чўмилгани борганда ҳамма тиззадан баланд турсикда чўмилади, болаларни ҳаммаси балоғатга етган. Шундай чўмилишимиз тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай кўринишда чўмилишингиз шариатимиз томонидан талаб қилинган қоидаларга тўғри келмайди. Сабаби, балоғатга етган эркак кишининг аврати киндик тугаган жойдан бошлаб, тиззагача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларни киши ўзини никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир. Фақат тиббий муолажа пайтида шифокорлар ушбу аврат аъзоларига зарурат миқдорича қарашларига рухсат берилган.

Шундай экан, чўмилиш ҳавзаларида мана шу шариатимизнинг қоидасига амал қилиш ҳар бир эркакнинг зиммасидаги мажбуриятидир. Акс ҳолда, катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПАЙҒАМБАР ЁШИГА ЕТГАНДА ХУДОЙИ ҚИЛИШ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда пайғамбар ёшларига етганига ош қилиб худойи килиб бериш одатга айланяпти. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда айнан Пайғамбар ёшига етса эҳсон, худойи қилиш шарт, деган гап йўқ. Аммо хоҳласа, шукрона сифатида эҳсон қилиши жоиз. Бу мажбурият эмас ва буни динимизга бир муҳим амал сифатида киритиш мутлақо тўғримас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИТТА ҚУРБОНЛИККА ҲАР-ХИЛ ИБОДАТЛАР НИЯТИДА ШЕРИК БЎЛСА ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шерикчиликда қурбонлик қилинган ҳайвонга ҳамманинг бир хил ниятда қўшилиши шарт эмас. Шерикларнинг ҳар бири ибодат (қурбат) ниятида қўшилиши шарти билан, кимдир қурбонлик, кимдир ақиқа, яна кимдир назр ёки нафл қурбонликни ният қилиши жоиз. (Аллома Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Лекин шериклар орасига бирортаси ибодат учун эмас, фақат гўшт учун қўшилса, ҳеч бирининг қурбонлиги дуруст бўлмайди. (Шайх Ашраф Али Таҳонавий, “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил-ҳанафий” китоби, Қурбонлик боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЧИГИРТКА ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирки кунда юртимизда истеъмол учун чигиртка боқилаётганмиш. Шу тўғрими ва уни ейиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боқилаётганидан хабаримиз йўқ, лекин чигиртка ҳалол. Ҳаттоки уни ўлиги ҳам балиқ каби ҳалол эканлиги ҳадисда таъкидланган. Эҳтиёж бўлса ёки тиббий мақсадларда ейиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НИКОҲ МАЖЛИСИДА ТАН МАҲРАМЛИККА ОЛИШГА РОЗИМИСИЗ ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўткан йил рамазон ойи суҳбатларида никоҳ ўқилаётганда куёв болага тан маҳрамликка олишга розимисиз деб айтилар экан ва буни бир Имом нотўғри деди. Шунга аниқлиқ киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умуман олганда никоҳ мажлисида "Тан маҳрамликка олишга розимисиз" дейиш нотўғри эмас. Чунки бизни урфимизда тан маҳрам деганда хотин, турмуш ўртоқ тушунилади. Аммо шаръий истилоҳларда маҳрам, тан маҳрам иборалари нафақат турмуш ўртоқ, балки, бошқа маҳрамларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун юртимиздаги баъзи олимлар "тан маҳрамликка" деган иборани янада аниқлаштириб "хотинликка" деб қайдлаб қўйишни тавсия қилишмоқда.

Демак, никоҳ мажлисида тан маҳрамликка деб розилик сўраб, шу кунга қадар ўқилган никоҳлар саҳиҳ, тўғри никоҳ деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛ КИШИ МУШК-АНБАР ИШЛАТСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши атир ишлатмасдан мушк-анбар ишлатса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар номаҳрамлар учун зийнатланмасликлари керак, дегани бу уларнинг нима ишлатишлари, атирнинг номи, таркибига боғлиқ эмас, балки эридан бошқаларни эътиборини тортмасликлари, деганидир.

Демак, аёл киши атир сепадими, мушк-анбар ишлатадими бошқаларни эътиборини тортса, бошқаларга хушбўй, кўркам кўриниш мақсадида бўлса, бу ишлар ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ВИТРНИ ЎҚИМАСДАН ЎЙҚУГА КЕТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон ва унинг суннатини ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб, витр намозини ўқишига кўзи етса, кечанинг охирида витрни ўқиши мустаҳаб ҳисобланади. Агар уйғонишга ишончи бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ