ALRISALAH | ibratli kanal
1.97K subscribers
9.65K photos
9.57K videos
115 files
1.37K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
НАСИЯ САВДОСИ
#савдо-сотиқ

38-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Ҳозирги кунда омма то-монидан қўлланилаётган «насия»га сотиш ёки сотиб олиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Насияга мол сотиш ва сотиб олиш мумкин. Насияга сотишда (олишда) пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши (масалан, фалон ойнинг фалон кунида пулини берасиз, дейиш каби) лозим. Акс ҳолда
савдо фосид – бузуқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
ЭҲТИКОР ҲАҚИДА
#савдо-сотиқ

41-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Эҳтикор нима?

💬 ЖАВОБ:
Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).

Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган махсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
САВДОДА ЁЛҒОН ИШЛАТИШ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛ
#савдо-сотиқ

78-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Агар савдогар оз бўлса ҳам ёлғон аралаштирса ундан келган пул ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Сотувчи савдода ёлғон ишлатгани учун ундан келган пули очиқ ҳаром бўлмасада, ёлғони сабабли қаттиқ гуноҳкор бўлади ва топган молининг баракаси ўчади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида умматларини омматан, савдогарларни эса хоссатан ёлғон гапиришдан қайтарганлар. Рифоа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Шунда у зот савдо қилаётган одамларни кўриб: “Эй тожирлар жамоаси!” дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан, у зотга қарадилар. Шунда у зот: “Албатта, тожирлар қиёмат куни фожир ҳолларида тирилурлар. Фақат Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилганлар бундан мустасно”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Демак, тижоратчи одам тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, бу касби унга охиратда надомат келтирар экан.

Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

" اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا فَإِنْ صَدَقَا وَ بَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا وَاِنْ كَتَمَا وَ كَذِبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا "

яъни: “Олувчи ва сотувчи бир-бири билан савдони келишиб олгунча ихтиёрлари ўзларидадир. Агар улар бир бирларига рост гапириб, молининг айбини яширмасалар, бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, савдо-сотиқ ишлари ростгўйлик ва холислик асосида амалга оширилса, ҳар икки тараф ҳам фойда топиш билан бирга, ризқларида файзу баракага эришади. Акс ҳолда, ушбу савдоларида баракадан маҳрум бўлиб, охиратда надоматга қолишларига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇
@ALRISALAH_UZ
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
#савдо_сотиқ

224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – маҳсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, идиш ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган маҳсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди).
Энди, салам битимини тузиш учун маҳсулотнинг қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, маҳсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, маҳсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат ёки арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МУЛКИДА БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо_сотиқ

245-САВОЛ: Бир одам салонга Дамас олиш учун навбатга ёзилган ва 85% тўловни тўлаган. Машина чиқмасдан олдин бошқа шахсга сотиб пулини бошқа машинага тўлов қилиб қўйибди. Шу савдо дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу савдо дуруст эмас, чунки бу ерда киши ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотмоқда.
Динимизда, пулни нақд бериб, маҳсулотни кейин етказиб бериш савдосини "салам" савдоси дейилади (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: 224 -cаволди жавобида. Агар машинани 100% тўлови қилинганда салам савдосига тўғри келарди, лекин шунда ҳам салам маҳсулот (товар)ини қўлга олмасдан ўзгага сота олмайди. Бундан ташқари барча савдоларга тегишли қуйидаги умумий қоида бор:

لا يجوز بيع المنقول قبل القبض، ويجوز بيع العقار قبل القبض

яъни: “Кўчадиган маҳсулотларни (сотувчи ва харидор савдо битимини тузган бўлсада) қўлга киритишдан аввал сотиш жоиз эмас. Кўчмас мулкларни эса қўлга олмасдан ҳам сотиш жоиз”.
Салам савдосида пулнинг ҳаммасини сотувчи ва харидор ажралиб кетишларидан аввал тўланиши керак. Агар пулнинг бир қисми тўланса, бўлинадиган нарсаларда (масалан арпа, буғдой), маҳсулотнинг пули тўланган қисмида салам дуруст бўлади ва пули тўланмаган қисмида эса ботил бўлади (“Ҳидоя”, “Ихтиёр” ва “Мухтасарул виқоя” китоблари).

Саволдаги каби бўлинмайдиган маҳсулот, яъни автомашинага тўлиқ эмас 85% тўлов қилгани учун салам савдоси фосид бўлиб, токи машина салонга келиб, харидор қолган 15% ни тўлагунча бу фақат бир ваъдалашув бўлиб туради. Ваъдалашувнинг ўзи билан машина харидорнинг мулкига кирмайди. Мулкида бўлмаган нарсани эса сотиш дуруст эмас.

Демак, харидор ҳали мулкига кирмаган ёки қўлига олмаган машинани бошқа шахсга сотиши ботил (бекор) савдо бўлиб, бу савдода сотувчининг пулга, харидорнинг машинага эга бўлиши каби ҳукмлар юзага чиқмайди. Сотувчининг қўлидаги машинанинг пули омонат бўлиб туради ва уни эгасига қайтариш керак бўлади.
Бу масалага ечим сифатида шуни таклиф қилиш мумкинки, биринчи шахс ё машина чиқишини кутиб, уни қўлга киритгандан кейин ўзгага сотсин, ёки бошқа шахсдан кераклича қарз олиб уни яна бошқа машинага тўлайди. Биринчи машинаси чиққанда қарз берган кишига, ўзаро келишув ва розилик билан, қарзини машина билан ўтайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АСАЛАРИ САВДОСИ
#савдо_сотиқ

249-CАВОЛ:
Савол: Асалари боқиш учун уларга бир нечта қути ясадик. Баъзилардан асаларини қутисиз ўзини сотиб олиш мумкин эмас, деган гапларни эшитдик. Шу масалани аниқлаштириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу масалада мазҳабимиз мужтаҳидларидан икки хил сўз бор. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳимаҳумаллоҳ асалари оиласини уясиз сотиб олиш жоиз эмас, дейишган. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ эса, агар асалари бир жойга тўпланган бўлса, уларни инсиз, фақат ўзини сотиб олиш ҳам жоиз, деганлар (ҳар икки томоннинг далиллари бор, албатта). Агар асалари оиласини асалли муми (рамкаси) билан сотиб олинса, ҳамма имомлар наздида дуруст бўлади.

“Захира”, “Хулоса” ва “Ғиёсия” китобларида Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига фатво берилган (“Фатҳу бабил иноя”, “Фатҳул қадир” ва “Фатовои ҳиндия” китоблари ).

Демак, ўзларида ин бўлиб, фақат асалари оиласини сотиб олмоқчи бўлганлар ихтилофдан қочиш учун, битта бўлса ҳам асалли мум (рамка) ва асалари оиласини бирга
савдо қилсалар, барча мужтаҳид имомлар наздида савдо дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МАҲСУЛОТНИНГ НАРХИНИ ХАРИДОРГА ҚАРАБ ЎЗГАРТИРИШ
#савдо-сотиқ

327-CАВОЛ: Менинг бир танишим кабоб пишириб сотади ва ҳаммага ҳар хил нархда сотади. Шу иш тўғрими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир” – деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

"انما البيع عن تراض" (رواه الامام ابن ماجة عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди.

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам савдода сахий бўлиш ҳақида шундай деганлар:

"إن الله يحب سمح البيع سمح الشراء سمح القضاء" (رواه الامام الترميذي عن ابي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради" (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ