Komil Allamjonov
12.5K subscribers
1.46K photos
301 videos
323 links
Download Telegram
Куни-кеча бутун матбуот қирғиз ва тожик чегарасидаги отишмалардан ларзага келди. Очиғи, шахсан мен бу ҳодиса катта урушга айланиб кетишидан қаттиқ хавотирга тушиб қолдим. Танклар ва ҳарбий самолётларнинг отишмаларини кўриб, вазият осонликча ўнгланмайдигандек туюлди. Қанчадан қанча одам вафот этди. Жуда кўплар яраланди.

Лекин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва шахсий аралашуви натижасида бугун бу муаммо барҳам топди. Тожикистон ҳамда Қирғизистон Президентларининг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, ўзаро муросага эришилди.

Эртага яна баҳсли фикрлар бўлар, балки. Ким биринчи уруш бошлади, ким ҳақу ким ноҳақ деган айбловлар ҳам ўртага чиқиши мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам, қўшниларимиз бир-бирлари билан келишиб олишди. Ўзбекистон Раҳбари дунё ҳамжамияти кўз ўнгида Марказий Осиё минтақасидаги ўз овозига эга, энг авторитет шахс, вазиятни барқарорлаштира оладиган лидер сифатида намоён бўлди.

Шубҳасиз, бунда кейинги йилларда давлатимиз ва қўшни мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхши томонга ўзгаргани, дўстона алоқалар ўрнатилгани самара берди.

Уруш тўхтади. Аллоҳга минг шукур.

#қўшнингтинчсентинч

@allamjonov_ki
PS: ўқ отилмасин, уруш бўлмасин, фақат тинчлик бўлсин илоҳим!

#ўқотилмасин

#қўшнингтинчсентинч
Куни кеча Афғонистон чегарасида наркобарон гуруҳи томонидан давлат чегарасини бузиб ўтишга уриниш пайтида бўлган отишма натижасида бир аскаримиз ҳалок бўлибди. Фурсатдан фойдаланиб, қаҳрамоннинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб қоламан.

#қўшнингтинчсентинч
#лекинбизниқўшнинотинч