Комил Алламжонов
16.1K subscribers
529 photos
192 videos
196 links
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси

Facebook:
https://facebook.com/k.allamjonov
Instagram:
https://instagram.com/k_allamjonov
Twitter:
https://twitter.com/k_allamjonov
Download Telegram
to view and join the conversation
Бугун Масс-медиа фондида ҳамкасблар билан кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун учрашдик.

Журналистларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Марказий Осиё халқаро институти экспертлари жавоб беришди.

Экспертларга журналист ва блогерларнинг мураккаб саволларига очиқ ва батафсил жавоб қайтаргани учун миннатдорлик билдираман. Воқеа-ҳодисалар ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш учун бундай учрашувлар мунтазам ўтказилиши керак, деб ҳисоблайман.
Сегодня вечером мы с коллегами встретились в Фонде масс-медиа, чтобы обсудить текущую повестку.

На вопросы журналистов отвечали эксперты Института стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан и Международного института Центральной Азии.

Благодарю экспертов за откровенные и развёрнутые ответы на непростые вопросы журналистов и блогеров. Считаю, что такие встречи надо проводить регулярно для общего понимания событий.
Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди:

"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлатимиз раҳбари.
На заседании Совета безопасности Президент Шавкат Мирзиёев высказал мнение о заявлениях глав некоторых государств касательно Узбекистана:

"На днях со стороны руководителей некоторых государств были сделаны необоснованные заявления о том, что Узбекистан должен извлечь уроки из произошедших в Казахстане событий.

Мы внимательно следим за ситуацией в регионе, всеми вызовами и угрозами его безопасности.

Располагаем всем необходимым потенциалом и мощью для адекватного реагирования на любую угрозу", сказал глава государства.
Сиз бор экансиз биз тинч ва хотиржам ухлайверамиз.

Байрам муборак ватан ҳимоячилари!


#менгалукашбиржахонуменгаафғонбиржахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 15 январь соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий "Менимча" телелойиҳасини томоша қилинг.
Кимга қарама корона. Грипп, шамоллаш деган касалликлар ҳам бўлар эди эсингизда бўлса. Янглишиб қолмаяпмизми? Профилактик доза деб "плаквинил"ни босиб ичдик, вакциналарни додаларини 2-3 марталаб уриб ташладик. Ҳамма шифокор бўлиб кетди. Натижачи? Барибир ҳамма касал. Ақлни ишлатиш керак менимча ва ким нима деса ишониб, дорилар ичишни тўхтатиш керак. Энг зўр дори бу — соғлом турмуш тарзи, спорт, витамин "Д", "С "ва тўғри овқатланиш. Яна билмадим.

PS: Ўтган йили бир танишим ваҳима билан гапириб қолди:

"Бувимлар корона бўлиб қолдилар. Ёшлари 75 да. Бориб ўпкаларини текширсак 70 фоиз "поражения" экан. Ҳозир худога шукур яхшилар", дейди. Мен савол бердим, бувингизни шу 75 йил ичида нечи марта текширгансиз ўпкаларини? "Бирон марта ҳам текширмаганмиз" деди. Агар ҳар йили текшириб туриб, динамика бирданига ёмонлашиб, фақат шу йил бирданига 70% поражения бўлган бўлса тўғри бу қўрқинчли, лекин умуман текширилмаган ўпка, 75 йилдан кейин ҳам "свежый" бўлиб турмаса керак деб ўйлаб қолдим. Тем более экологиямиз расво бўлса.

Аҳамият беринг, бу йил ўпка "поражения"лари ҳақида деярли гап йўқ. Ваҳоланки ковид бор ва ҳамма касал....

#оқчойнаккакўкқопқоқманимча
Комил Алламжонов
Кимга қарама корона. Грипп, шамоллаш деган касалликлар ҳам бўлар эди эсингизда бўлса. Янглишиб қолмаяпмизми? Профилактик доза деб "плаквинил"ни босиб ичдик, вакциналарни додаларини 2-3 марталаб уриб ташладик. Ҳамма шифокор бўлиб кетди. Натижачи? Барибир ҳамма…
Сейчас куда ни посмотри, везде коронавирус. А если помните, раньше были такие заболевания, как грипп, простуда. Мы не ошибаемся? В качестве профилактической меры мы налегли на плаквенил, получили по 2-3 дозы самых крутых вакцин. Все всё знают лучше врачей. А результат? Всё равно все больны. Я вам так скажу, нужно думать своей головой, надо прекратить принимать все лекарства подряд потому, что так кто-то сказал. Самое лучшее лекарство — это здоровый образ жизни, спорт, витамины D, C и правильное питание. Это моё личное мнение.

P.S. Как-то в прошлом году мой знакомый сообщил, что у его бабушки коронавирус. Паниковал, говорил, что ей 75 лет, и при обследовании выявлено поражение лёгких на 70%. Правда, к счастью, сейчас ей уже хорошо. Я спросил, сколько раз он проверял до этого лёгкие своей бабушки? Ответ был — ни разу. Если бы проверяли каждый год и всё было нормально, и вдруг динамика состояния её здоровья резко ухудшилась, а лёгкие оказались поражены на 70% именно в этом году, то да, это пугает. При этом я задумался: лёгкие никогда не обследовались и мало вероятно, что они сохранили ту же «свежесть», как в молодости. Тем более при нашей загрязнённой экологии. Обратите внимание, что в этом году никто и словом не обмолвился о поражении лёгких. Хотя ковид никуда не исчез, и все болеют…
Фирдавс Абдухаликов "Севимли" каналида эфирга узатилган "Сабрия" сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни албатта инобатга олиб, зарур ташкилий чора тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди.

Шу масалани уйда келишиб олсангиз бўлмайдими? "Қалампир.уз"нинг ёзишича "Севимли" канали қизингиз ва ўғлингизга ҳам тегишли, сериалларнинг давлат маблағлари эвазига асосий буюртмачиси эса ўзингиз, кинолар сифатига ҳам асосий масъул ўзингиз бўлсангиз.

#оқчойнакгаоққопқоқ
Комил Алламжонов
Фирдавс Абдухаликов "Севимли" каналида эфирга узатилган "Сабрия" сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни албатта инобатга олиб, зарур ташкилий чора тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди. …
Фирдавс Абдухаликов высказал своё мнение по поводу сериала «Сабрия», транслируемого на канале «Севимли». «Сериал действительно поверхностен по своему художественному и смысловому содержанию. Учредители и творческая команда телеканала должны принять необходимые организационные меры, учитывая это обстоятельство».

Вы не могли договориться по этому вопросу дома? Как пишет Qalampir.uz, в число совладельцев канала «Севимли» входят ваши дочь и сын, а главным заказчиком сериалов за государственные деньги и ответственным за качество фильмов являетесь Вы сами.
Forwarded from Xushnudbek.uz
"Заковат" клуби аъзолари ва "Заковат"нинг барча мухлислари учун хушхабар!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолабди.

Қарорга кўра:

2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилади;

— 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;

— интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

— таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади;

— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади;

ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади;

“Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади;

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади;

“Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клуби” учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади;

интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 млрд сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
Комил Алламжонов
"Заковат" клуби аъзолари ва "Заковат"нинг барча мухлислари учун хушхабар! Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал…
Барча "Заковат"чиларни Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор билан табриклайман. Энди "Заковат" фақат ривожланади. Энди бу катта куч ва ҳақиқий ҳаракатга айланади. Чунки унинг ортида шахсан Президент турибди. 

Ps: илм, илм ва яна илм. Фақат илмлиларгина бизни бу ботқоқликдан олиб чиқа олади. 

Аллоҳ ҳаммамизни омадимизни берсин☝️

#uzbekpower