Komil Allamjonov
12.3K subscribers
1.46K photos
302 videos
325 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қора қозон қайнаши керак

Куни кеча мен ҳақимда мақола чиқди. Уни асосидаги видеога ҳам анча меҳнат сингибди. Аниматорлар, рассомлар, шоирлар, бастакорлар. Яхши пул ажратилгани шундоқ билиниб турибди. Майли агар мен сабаб ўша ижодкорларнинг қора қозони қайнаса, бундан фақат хурсанд бўламан. Журналистни яхши ёмони бўлмайди. Шахсан менга ҳамма журналистлар қадрли. Лекин буюртмага ишлайдиган ва фидоий журналист бу бутунлай бошқа бошқа инсонлар. Оқни қора, қорани оқ қиладиган ҳам журналист. Ўша видеода мен ҳақимда ҳақоратли қўшиқ ҳам куйланибди. "Қора" PR намунасини кўрдик. Агарда "оқ" PRга буюртма бўлганида, қўшиқ қандай бўлиши мумкинлигини бир эшитиб кўринг. Айтмоқчи бўлганим, ҳаммаси мақсад ва буюртмачига боғлиқ.

#қорақозон