O’zR ADVOKATLAR PALATASI
2.7K subscribers
1.07K photos
260 videos
21 files
843 links
Advokatlar palatasining telegramdagi rasmiy kanali. https://paruz.uz/ (rasmiy sayti).
Download Telegram
#Адлия_хабари

Вақтинчалик тартибга кўра, рухсатнома қуйидаги автотранспорт воситаларига берилади: ⬇️

👉 озиқ-овқат маҳсулотларини (жумладан тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий (мулк, ишончнома ёки ижара ҳуқуқи асосида) автотранспорт воситаларига (дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади);

👉 умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган (курьер ва "доставка") автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий (мулк, ишончнома ёки ижара ҳуқуқи асосида) автотранспорт воситаларига (ходимлар учун фақат ҳар бир умумий овқатланиш корхонасига бир дона автотранспортга рухсат берилади);

👉 Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига.

❗️Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги ташкилотларнинг тегишли мурожаатномасига асосан рухсатномалар расмийлаштириб берилади:

👉 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналарга;

👉 “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси – гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчи ташкилотларга;

👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент – деҳқон бозорларининг ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига.

Махсус комиссиянинг кўрсатмасига асосан Адлия вазирлиги томонидан алоҳида рухсатномалар расмийлаштирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган онлайн брифингда Адлия вазири Русланбек Давлетов карантин даврида махсус рухсатнома кимларга берилиши юзасидан батафсил маълумот берди

Каналга уланиш👇
t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Бир қатор тоифадаги шахсларга мурожаатларга асосан рухсатнома берилади. Улар қайсилар?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” Сизни кутади!

2021 йилнинг 22–23 апрель кунлари
Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Маълумот учун: “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019 йилнинг апрель ойида ташкил этилди. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари иштирок этиб, улардан 250 нафари 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилардир. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134 нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилдилар.

Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда
давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Батафсил маълумот https://tashkentlawspring.uz сайтида.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

📌 Ҳукумат фармойиши (111-Ф, 10.03.2023 й.) билан умумхалқ хайрия ҳашари 11 мартдан 18 март кунига кўчирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 28 июнь Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни
28 июнь – чоршанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
🔹 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
🔹 2 июль (якшанба) – дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш истагини билдирган адвокатлар билан шартномалар тузиш бошланди.

➡️ Бунинг учун адвокатлар e-advokat.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали исталган ҳудудий адлия бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

🗓 Адлия бошқармаси томонидан мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилиб шартномани имзолаш бўйича таклиф юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM