O’zR ADVOKATLAR PALATASI
2.76K subscribers
1.09K photos
263 videos
21 files
848 links
Advokatlar palatasining telegramdagi rasmiy kanali. https://paruz.uz/ (rasmiy sayti).
Download Telegram
Forwarded from Şhansli Mutluluk
АНДИЖОНДА “АДЛИЯ САЙЛИ”
Бугун, 2021 йилнинг 30 март куни Андижон вилояти, Балиқчи туман марказида “Адлия сайли” бўлиб ўтди. Ушбу сайлда Балиқчи туманида фаолият юритаётган адвокатларимиз фуқароларга бепул юридик маслаҳатлар бериб, сайлда фаол иштирок этдилар.
Forwarded from Сулайманова Гулнора
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” Сизни кутади!

2021 йилнинг 22–23 апрель кунлари
Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Маълумот учун: “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019 йилнинг апрель ойида ташкил этилди. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари иштирок этиб, улардан 250 нафари 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилардир. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134 нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилдилар.

Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда
давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Батафсил маълумот https://tashkentlawspring.uz сайтида.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot