Forwarded from Mehnat huquqi
#taklif ❗️Бугунги кунда адвокатлар сонининг етарли эмаслиги (Ўзбекистоннинг 34,5 миллиондан ортиқ аҳолисига бор йўғи тахминан 4200 нафар адвокат тўғри келмоқда. Яъни аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 8,2 минг кишига ўртача 1 та адвокат), соҳада ёш кадрларнинг етишмаслигига турли омиллар таъсир кўрсатмоқда. Биз эса, бевосита меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ бир муаммога тўхталиб ўтмоқчимиз.
👉 “Адвокатура” тўғрисидаги қонуннинг 3-1-моддасига кўра, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.
👉Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судья, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида 3 йил юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахс адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.
👉Адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 11-бандига кўра, стажёрнинг асосий иш жойи стажировка ўтаётган адвокатлик тузилмасидир. Стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади❌
❗️Стажировканинг асосий вазифаси стажёр томонидан адвокат мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилишдир. Айтайлик, стажёр асосий иш жойидан бўшамаса, бундай касбий кўникмаларини эгаллай олмайдими?
❗️Бундан ташқари, стажёр асосий иш жойидан бўшаса унга молиявий зарба бўлмайдими, чунки стажёрнинг меҳнатига ҳақ тўлаш адвокатлик тузилмасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Стажёрга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида ҳақ (747 300 сўм) ҳам тўланди дейлик (лекин амалда кўплари текинга ишлашади фақат ҳужжатда ойлик ёзилади). Бу эса стажировкани жозибадорлигини йўқотади. Шунингдек, стажировкадан сўнг аввалги иш жойига қайтиш эса кафолатланмаган.
📌Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, стажёрнинг асосий иш жойи стажировка ўтаётган адвокатлик тузилмаси ҳамда стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади деган талабни бекор қилишни таклиф қиламиз.
💻 Murojaatlar uchun: @MehnathuquqiBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

Telegram
Mehnat huquqi
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov