Азиз сирдарёликлар!
Сизни бошингизга тушган ташвиш барчамизнинг ташвишимиз. Жонингиз омон экан, шуни ўзи катта давлат. Халқимиз қанча уруш, жангу жадалларни бошидан ўтқазган. Қанча бало офат келмасин, ўзлигини йўқотмаган. Бу синовлар бизни янада меҳрли, оқибатли қилди. Иродамиз бақувватлиги, қонимизда ҳали ҳам аждодларимизнинг қони борлиги, ўзбек хали ҳам ўзига бек эканлигини намоён этмоқда. Бошимизда юртбошимиз бор экан, ваҳимага, саросима тушишни ҳожати йўқ. Халқнинг бирлиги эртанги кунимиз учун мустаҳкам пойдевордир.
Ҳилола Иброҳимова.

Бугун қўлёзмаларим орасидан бундан 35 йил олдин ғалаба кунида ёзган мақоламга кўзим тушди.
Хотира мангу, жасорат сўнмасдир. Ушбу мақолани сизларга ҳам илиндим.
ОНА САДОҚАТИ
Мана ўша Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон қишлоғи, Юксалиш кўчаси. Ўша менга қадрдон бўлган кўк эшик, 32 уй. Бу хонодонда 83 ёшли Ширин момо Икромова яшайди. Унинг киртайган, меҳр муҳаббат ёғилиб турган кўзларига, ажин оралаган кулча юзларига, сал буких, ихчам жуссасига кўзим тушар экан, соғинибми, хаяжонданми энтикиб кетаман. Ширин момо менга кенг қучоқ очади. Бирдам ўтқазгани жой топа олмайди. Биз момом билан узоқ вақт суҳбат қурамиз.
Уй тўридаги рамкага солинган суратга боқаман. Биламан 40 йилдан бери шу сурат уй турида осиқлиқ. Харбий формада ўктам қиёфали йигит жиддий боқиб турибди.
- Тўнғичим-дейсиз мени ҳолатимни сезиб,- 1939 йили харбийга жўнади, кейин номинг ўчгур уруш бошланди. Дўстлари қайтди, лекин.....
Сўзлашибдан тўхтаб бир қалқиб кетасиз.-Ҳамон кутаман. Ўғлингизни урушнинг сўнгги йилларида Қрим госпиталида ёзган "Онажон бардам бўлинг, яқин кунларда соғайиб жангга кираман. Биз ғалаба билан қайтамиз. Дийдор кўришгунча." деб ёзган мактубига мана 40 йил бўлибди. 40 йил... Сиз солдат мактубини асраб авайлаб, юрагингиз бағрига босиб яшадингиз. Лабларингизга босиб, кўз ёшларингизни тўкиб яшадингиз. 40 йил...
Ўғлингизни суратига боқиб, тунлари суҳбат қуриб яшадингиз. Умр оқар дарё дейдилар. Бошингиздан не савдолар ўтмади. Ҳаммаси ўтаверсин.Бешфарзандингизни уйли, жойли қилдингиз, 44 неварангиз, 50 яқин чеварангиз бор. Яқинда эварали ҳам бўлдингиз. Этак тутиб пахта терганларингиз, ипак қуртини парваришлаб, пилла топширганларингиз, эл-юрт, ватан олдида қилган хизматларингиз... 40 йил ичида сизга бахт ҳам, айрилиқ ҳам ҳамроҳ бўлди. Лекин хар дам нечтасини харбийга кузатиб, нечтасини қучоқ очиб кутиб олганингизда, неча марта халққа ош тортиб, ўғил уйлаб, келин олганингизда, неча марта невара чеваралар кўриб бешик тўй қилганингизда юрагингизни минг пора бўлиши ёлғиз ўзингизга аён. 40 йил айтишга осон. Садоқатни умри шунчалик узунмиди. Шунчалик қийинми садоқат сатрини тасвирлаб бермоқ. Сизни, сизни фарзандингизга бўлган садоқатингизни, матонат, бардошингизни тасвирлаб бермоққа балки мени қаламим ожизлик қилар.Сиз билан суҳбатлашиб ўтирибман-у хаёлимга ўғлингизни дўсти пенсионер Турғунбой ота Сидиқов билан бўлган суҳбат ёдимга тушади. "Ғуломали билан бир сафда хизмат қилардик. Биз 121 двизия, 383 пиёда полкимизда урушнинг куп жойларида бирга бўлдик. Белоруссия, Литва, Баранович, Житомир, Сталинград остоналарида ва бошқа шаҳарларни озод қилишда биргаликда жанг қилдик. Ғуломали Икромов Киев шаҳрини (1943 йил, ноябрь) озод қилишда қаҳрамонлик кўрсатиб, жанговор медалга сазовор бўлган. 1944 йил Ператин шаҳрини озод қилишда қонли, шиддатли жанг бўлди. Кўп йигитларимизни йўқотдик. Шундан сўнг, мен Ғуломалини учратмадим. У хар доим қаерда, қачон бўлмасин ўзини жасур, матонатли, ватанни содиқ ўғлони эканлигини ҳар бир дақиқада, жанг майдонида кўрсатар эди." Биламан, уйингизга кўп меҳмон келади. Кўпи ўғлингиз билган, у билан бирга жанг қилган дўстлари. Ҳозир ҳаи дўстларини соғинибми, сиздан хол сўраб Ғанижон Халилов, Обиджон Тўйчиев, Хомиджон Ғофировлар олдингизга келиб туришади. Уларни хар кўрганингизда юрагингизни орзуқиб кетишини, ўғлингизга бўлган сўнмас меҳр муҳаббатни кўз ёшларга айланиб кетишини дилдан хис этаман.
- Урушдан кейин военкомлар келишди. Менга ўғлингиз кнлади. Қачон замон тинч тотув бўлса, албатта келади. "
дейишган қизим. Мана мени айтди дерсиз,. Яхши ҳаёт кечиряпмиз. Мени Ғуломалим ҳам хали келади.- дейсиз ишонч билан.
Онажон, мен ҳам гапингизга ишонаман. Сизни юрагингиздаги ишонч мени юрагимга кўчади. Токи, ишонч деган туйғу бор экан, шу ишонч билан одам тирик яшайди. Бир кун эшик очилиб ўғлингиз кириб келишини қанчалик интиқ кутяпмиз. Юрагингиз сезяпти, бу хаёл бўлиб қолмай, бир кун ҳақиқатга айланади. Мен ҳам сиз каби кутяпман. Хали мана кунлар, ойлар, йиллар ўтар, лекин биз хамон кутамиз. Бир кун. Бир кун эшик очилиб.....
ҲИЛОЛА ИБРОҲИМОВА.

Forwarded from Nodirabegim
Қизил қонми, қора қонми —нурдай бу қон,
Жоним чиқар, бунча оғир бу ҳаяжон,
Олисларда ҳолинг қандай Зулайҳожон,
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Ҳаёт асли бир қўшиқдир, куйми қара,
Олислардан ёр-ёр келар, тўйни қара
Ўлим олди ўйлайдиган ўйни қара...
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Жангда ҳамма йиғлар, ҳеч ким кулмасакан,
Ватан учун жангга кирган ўлмасакан,
Айтганингдек урушда қиз бўлмасакан,
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Онам қандай, жони омон саломатми,
Камзули сал кечиктида, омонати,
Сен онамдан ўргангин, хўп, матонатни...
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Унутма ҳеч, унутмасин дўст-у ёрлар,
Мени эсла, ёмғир ёғса, ёғса қорлар...
Эсингдами айтган гапим, олмазорлар...
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!!!
Қаблимда ишқ, қалбимда сен—қандай қудрат...
Сенда мендан на бир хат бор, на бир сурат,
Сени битта ўполмадим... Уруш қурсин!
Мени қучиб қолар бўлди Ленинград...
Аслиддин Суюнов
@mittihaqiqatlar

Forwarded from Xilola Ibrohimova
Сардобани суви тошди
Сардобани суви тошди
Сув тагидан илон чиқди
Дунё-ўйин, дунё алчоқ,
Косасидан алам оқди
Сардобани суви тошди
Ич ичимдан захлар ўтди
Асраганинг, э воҳ энди
Оҳ ургунча йўққа чиқди
Сардобани суви тошди
Сувларингда ўғлон оқди
Айтолмаган ёр ёрларинг
Сув тагида сим сим оқди
Сардобани суви тошди
Бунча аччиқ кўз ёшинг
Сув юзида бирдан балқди
Айтолмаган кўп дардинг.
Сардобани суви тошди.
.
.
Ҳилола Иброҳимова.
Сардобани суви тошди
Сув тагидан илон чиқди
Дунё-ўйин, дунё алчоқ,
Косасидан алам оқди
Сардобани суви тошди
Ич ичимдан захлар ўтди
Асраганинг, э воҳ энди
Оҳ ургунча йўққа чиқди
Сардобани суви тошди
Сувларингда ўғлон оқди
Айтолмаган ёр ёрларинг
Сув тагида сим сим оқди
Сардобани суви тошди
Бунча аччиқ кўз ёшинг
Сув юзида бирдан балқди
Айтолмаган кўп дардинг.
Сардобани суви тошди.
.
.
Ҳилола Иброҳимова.
Forwarded from Маликахон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чодакда дачамизда ҳар куни ушбу булбул ва бошқа қушларни овози билан уйғонамиз.Сизларга ҳам илиндим.
Yuragim (Www.Quvonch.com)
Dildora Niyozova
#music
Sevmagan, sevmagan,
U meni mendayin sevolmagan.
Sevmagan, sevmagan,
Balki u sevgini tushunmagan.
@mittihaqiqatlar
Sevmagan, sevmagan,
U meni mendayin sevolmagan.
Sevmagan, sevmagan,
Balki u sevgini tushunmagan.
@mittihaqiqatlar
Ғалаба боғи
Ғалаб боғи чин маънода тарих кўзгусидир. Келажагимиз пойдевори тарихдан бошланади. Уруш даҳшатларини, воқеаларини, оқибатларини билган ёшларимиз тинчлик нақадар улуғ неъмат эканлигини билади. Барчани қувонтирган ҳолат, бу боғ оддий боғ эмас. Ғалаба боғи ўзининг экспозицияси чуқур ўйланган ҳолда вужудга келган.Бу боғ фақат байрам куни учун барпо этилмаган,балки халқимиз маънавиятини юксалтириш учун,тарихни билиш ва эъзозлаш, келажак учун хизмат қилади.Ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялайди.Тарихни ўрганилмаган саҳифалари очилади.
Ўзбек аёлининг бардоши,матонатини кўрсатиб берган Зулфия ая Зокирова ҳамда урушдан қайтмаган беш нафар фарзанди,уларнинг бева қолган келинларига бағишланган "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуаси эса инсон матонатига,букилмас иродасига ҳамда уларга бўлган чинакам эҳтиромни ифодасидир.Президентимизнинг қилган ташаббуси,қилган сайи харакатларини маънавиятимизда туб бурилиш ясади десак муболоға бўлмайди.Бу байрамда фақат уруш қатнашчиларини бориб кўриш ва тақдирлаш билан чекланиб қолмай,ўша давр ҳолатини ҳам юракдан ҳис этишга,тинчлик деган олий неъмат қадрини англамоққа хизмат қилмоқда.
Барча экспонатлар, хайкаллар, хужжатлар маъшум урушга дахлдор. Хали биз ўрганишимиз керак бўлган қанча жасоратлар, тақдирлар бор. Бу ғалаба боғи ана шундай эзгу ишга хизмат қилади.
Ҳилола Иброҳимова

Forwarded from So'zdurki...//Ruh ozig'i
БЕГИМ, СИЗНИ ХУДОЙИМ…
Бегим, Сизни Худойим расо қилиб яратган,
Кимларнидир ўйчану сизни кулиб яратган.
Ногаҳон бериб қўйиб бу ақлни, камолни,
Ўзи ҳам рашк, ҳасадда тўлиб-тўлиб яратган.
Қия тушган нигоҳни армонга йўймагайсиз,
Қиз қалбига севмоқни осонга йўймагайсиз,
Қийнамангиз, у ўзи ўртангувчи бир бағир,
Бу бағирни кенгликда осмонга йўймагайсиз,
Сиз худдики Фарҳодсиз, Ширин қайдадир, бегим,
Орзуларим дилда-ю нолам найдадир, бегим.
Сиз десам бар тутқазмай сочилган ўйларимдай,
Бу тонг қаро сочларим майда-майдадир, бегим,
Сизни мен ўзимга ҳам лойиқ кўрмам, рости гап,
Ўзгага бермоқ эса тушимга кирмас ухлаб.
Ўзга билан кетсангиз, равон йўллар қолмасин,
Бегим, иккиланмасдан ер юзин ташланг михлаб.
Михнинг, тиғнинг заҳрини сезмай ёниб бораман.
Ишқ зардобли шаробдир, қониб-қониб бораман.
Ҳеч ким билан сирлашмай, ҳеч кимсага тутмай май,
Ўз қоним билан ўзим алвонланиб бораман.
Ҳайратларда қотгайсиз мени кўрганда ул дам,
Ёнингиздаги совуқ сулувдан совурсиз ҳам,
Сизни обдон музлатгач, ўзим қайтарман, чунки
Бунгача йўқ садоқат, бундан сўнг ҳам бўлур кам.
Ўзга тортмам, чексам ҳам шунча жv абру жафони,
Ўзгага ҳам бермасман, сиздек бир бевафони!
Бегим, Сизни Худойим расо қилиб яратган…
Ҳалима Худойбердиева
https://t.me/joinchat/AAAAAFaPz2DMeZA82e6RUQ

Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеони кўриб, бир оз бўлса-да, коронавирусни унутасиз!
Forwarded from Nodirabegim
21 май - марҳум хушовоз санъаткор Охунжон Мадалиев туғилган сана.
ЙИҒЛАДИМ
Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар қадарли чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим...
Тақдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.
Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...
Мухтор Комил
@mittihaqiqatlar
ЙИҒЛАДИМ
Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар қадарли чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим...
Тақдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.
Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...
Мухтор Комил
@mittihaqiqatlar