🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.83K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Forwarded from Avazbek Usmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авазбек Усмонов ва кизчаси Нихолахон билан савол жавоб. Барчага яхши кайфият хамрох бу'лсин👍
Forwarded from .
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒИНИБ ЯШАЙМАН
СОҒИНГАНЛАРИМ.
@SOGINIBYASHAYMANN
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Forwarded from Мухаррам
Олтиариқда олма гуллади
Forwarded from Xilola Ibrohimova
Азизларим, юрагимга яқинларим! Қутлуғ Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Карантин туфайли бир биримизни кўра олмаяпмиз. Лекин жуда бир биримизга қадрли эканлигимизни тушуниб етдик.Аввало юртимиз тинч бўлсин. Хонадон аҳллари билан тотувликда, хотиржамликда ибодатимизни чиройли адо этайлик. Рамазон ойи барчамизга баракотли келсин. Ниятларимиз ижобат бўлсин. Бало қазолардан оллоҳнинг ўзи асрасин. Қўлимиз саҳоватдан, тилимиз зикрлардан, кўзларимиз куръон китобини ўқишдан бўшамасин. Барчамизни билиб билмай қилган гуноҳларимизни афв эт, агар дилингизга озор бериб қўйган бўлсам кечиринг, ўтган хафагарчиликларнинг барчасини унутинг, қалбларимизга яхши ниятларни солгин, беморларимизга шифо бергин, эл юрт хизматида юрганларга куч қувват, сабр бергин, барча яқинларимизни, юртимизни ўз паноҳингда асрагин. Омин!

Ҳилола опангиз.
Кўкдан хабар, янги моҳим кўринди.
Кўнгилга бир ажиб нурлар илинди.
Рахмат ёмғиридан ёришиб осмон.
Жамолинг васфига етдик рамазон.

Ҳилола Иброҳимова
Forwarded from Hayot_chiziqlari
Дейл Карнеги

1. Бахт ато этади, ҳатто, кайфиятингиз йўқ бўлса ҳам!

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар бориб тушади. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

2. Атрофдагиларга қувонч улашасиз.

Кулгу — юқумли. Ахир сиз жилмайсангиз, ўз-ўзидан ёнингизда дугонангиз, ҳатто, нотаниш одам ҳам кулиб қўяди. Тўғрими? Хўш кейин-чи, дейсизми? Юқоридаги биринчи ҳодиса рўй бериб, ён-атрофингиздагилар ҳам хурсанд бўлади.

3. Жозиба бағишлайди!

Чиройли табассум кишининг гўзал ва кўнгли тозалигидан далолат. Айниқса, аёллар, қизларимиз доим кулиб юришлари шарт. Ишга қабул қилишаётганда, учрашувда, нозиктаъб бегингизнинг жаҳли чиққанда... бир кулиб қўйинг-чи? ҳаммаси ижобий ҳал бўлади.

4. Тушкунликни мағлуб этади.

Кун жуда оғир ўтди... Чоп-чоплардан чарчадингиз, деди-дедилардан асабийлашдингиз. Кўзгуга қараб, ҳорғин чеҳрангизга кўзингиз тушиб, барча муаммоларингиз хаёлингизга ёпирилиб келади. Тушкунлик ўз домига тортаяптими? Қани, бир жилмайиб қўйинг-чи. Кулиб турган аксингизнинг ўзи қувончли онларингизни эсга солади. Ва миянгизга сигнал боради. Стресс чекинади.

5. Пардоз-андоздан ҳам аъло!

Агар сиз маромига келтириб пардоз қилсангиз-у, аммо кайфиятингиз тунд бўлса, бундан не наф? 69 фоиз кишиларнинг таъкидлашича, аёлни кулгу ҳар қандай пардоз воситасидан кўра чиройли ва ёш кўрсатаркан.

6. Соғломлаштиради!

Табассум иммун тизими фаолиятига ижобий таъсир қилади. Қачонки сиз кулсангиз, кучга тўласиз. Олимларнинг аниқлашича, чин дилдан кулиш организмни ёғлардан халос этиб, мускулларни мустаҳкамларкан. Танада қон айланишини яхшиланади, тинч ором оласиз. ҳатто турли инфекциялардан ҳам асраркан. Қон босими ошиши, юрак сиқилишининг олдини олинади, қондаги қанд миқдори нормаллашади. Энди ҳам кулмасангиз бўлмайди.

7. Омад кулиб боқади!

Ахир айтишади-ку «ҳаётга кулиб боқсанг, у ҳам сенга кулади», деб. Одатда негадир биз жиддий қиёфадаги кишини ўзига ишонган, деб ўйлаймиз. Аксинча, кулиб турган, сизга доим жилмайиб жавоб берадиган инсонинг ўзига нисбатан ишончи баланд бўларкан. Ўзига ишонган киши эса ҳаётда ўзи истаган марраларни забт эта олади.
@mehriziyo_omad
Forwarded from Xilola Ibrohimova
Хали 70 га кирган аммамга телефон килдим.Ташкарига чикманга амма десам йук чикмаябман деди.Нима килябсиз десам утирибмиз кушнилар узлари киришди Зумрад холенг Холида холенг бор яна 3 4 таси гаплашиб утирибмиз деди.Э амма касал юкади тупланиш керакмас десам хавотир олма жиян битта маска олвоганмиз ким гапирса уша такиб гапирябди тадбирини килябмиз десада🤣🤣🤣
Forwarded from Xilola Ibrohimova
РАМАЗОН ҚЎШИҚЛАРИ

Хуш келдинг кўнгилга, уйга, юртга рамазон. Ушбу
рамазон кунлари болалик хотираларим янада тиниқлашмоқда. Рамазон ойи аслида ибодат, меҳр- оқибат, мурруват ойи эканлигини кейинроқ тушуниб етганмиз. Биз болаларнинг қувонтирган нарса рамазон ойида дастурхонда биз севган нишолда, холва, хурмоларни борлиги эди. Келинойиларимиз ўрмалашиб кун аро сурпа очишиб, қатлама, сомса, яна бошқа хамир овқатларни тайёрлашарди. Онам сурпа очган уйда барака бор дегувчи эдилар. Тансиқроқ қилинган таомдан қўшниларга илинишарди. Яна қариндошлар тез тез, бир- бирини йўқлаб, ифторликга чақириларди Рамазон ойида уруш жанжал бўлмас, бировни дилини оғритишдан ўзларини сақлашарди. Шунчалик яхши фазилатларга эга эди рамазон ойи.
Биз маҳала болалари рўзадорлар оғизларини очишлари билан кўчага югурардик. Қўлимизга дуррами, халтами олволиб, рамазон қўшиғини айтарди.

Рамазон айтиб келдик эшигингизга.
Худойим ўғил берсин бешигингизга.
Об чиқинг, об чиқинг,
Мўрилардан тутун чиқар
Қатламалар бутун чиқар

Ёдимда қолганлари шулар экан.
Ширинликлар, мевалар сомса, қатламалар тўлиб кетар эди. Бир четга ўтириб, нарсаларни бўлишар, уйга оғзимиз қулоғимизда кириб келар эдик.
Бугун шукуроналик ила юртга, элимизга, оилаларга тинчлик, хотиржамлик тилаб, болажонларни эшигимиз олдида яна рамазон қўшиқларини айтишларини интизорлик билан кутамиз.

Ҳилола Иброҳимова.
Forwarded from Xilola Ibrohimova
​​26 апрел Муҳаммад Юсуф туғилган кун

Ватаним

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…

Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри
Илиғимсан, Ватаним.

Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирини дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.

Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон,
Чўлиғимсан, Ватаним.

Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ, деб
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…

Ўғлим десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…

Ўтган кунинг – ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
Воҳ болам! деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.

Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…

Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!

Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон халқ шоири

Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди.

У ўнга яқин шеърий тўплам, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Шоирнинг дастлабки шеърлари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида 1976 йили эълон қилинди. Сўнгра “Таниш тераклар” (1985), “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз” (1989), “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан” (1991), “Эрка кийик” (1992), “Ёлғончи ёр” (1994) каби шеърий тўпламлари, сайланмалари нашр этилди.1989 йилда эса “Уйқудаги қиз” номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар ташкилотининг мукофоти берилди. 1998 йили Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юксак унвон берилди.

Шоир 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида оламдан ўтди. Агар у ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшни қарши оларди.

Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
​​РОССИЯДАН ХУШХАБАР

"Камертон" адабий журналининг март сонида ёш адиба Нодирабегим Иброҳимованинг "Мен, дадам ва Алцгеймер" ҳикояси рус тилида эълон қилинди. Таржимон Дилдора Турдиева. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси номидан Нодирабегимни ушбу кичик ютуқ билан табриклаймиз.
2017 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Биринчи китобим” лойиҳасида адибанинг “Ёнингдаги бахт” номли ҳикоялар тўплами “Ижод” жамоат фонди молиявий кўмагида 10 000 нусхада чоп этилган эди. Шунингдек, ўша йили унинг "Жодугар ёхуд минг йиллик ҳаёт", 2019 йили "Зулм ва муҳаббат" қиссалари ҳам нашрдан чиққан. Адиба таржимага ҳам қўл урди. У 2017-2018 йиллар АҚШ ва Европа адибларининг "Дунёдаги энг бахтли одам" сарлавҳали ҳикоялар тўпламини, 2018 йили покистонлик ёзувчи Омони Уисаллнинг "Сотилган қиз қисмати" қиссасини, 2019 йили француз адиби Ги де Мопассаннинг "Тўй совғаси" ҳикоялар тўпламини, 2019 йили америкалик ёзувчи, журналист ва жамоат арбоби Марк Твеннинг "Ҳаётнинг беш тортиғи" сарлавҳали ҳикоялар тўпламини, 2020 йили АҚШ ёзувчиси Лара Эрдианнинг "Тунги ташриф" романини ўзбек тилига ўгирди.
Қуйида Нодирабегим Иброҳимованинг "Мен, дадам ва Алцгеймер" ҳикоясини "Камертон" журналининг сайтида рус тилида ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Ўқиш: https://webkamerton.ru/2020/03/ya-papa-i-alcgeymer

Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Forwarded from Nodirabegim
Кимнидир бой беришдан қайғуга тушманг. Синов қилиб жўнатилганлар ҳаётимиздан чиқиб кетадилар, тақдир қилиб жўнатилганлар қолади.

Мавлоно Жалолиддин Румий
Бугун чоршанба, муродбахш кун. Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин
Forwarded from Hayot_chiziqlari
#РУҲИЯТ

Маҳзунлик - ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабий таранглик - юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўл ади.

Безовталик - ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб - жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув - буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қоч. Чунки, улар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.

@ Tafakkur_uz 🌸🌸