🌺АДРАС-2025🌺
77 subscribers
1.83K photos
55 videos
4 files
57 links
Марғилон адраслари, сифатли ва арзон нархларда. Манзил: Тошкент, Рисовий бозор, тел: 99890 9178565
Download Telegram
Forwarded from Xilola Ibrohimova
АДИБЛАР ХИЁБОНИ – МАЪНАВИЯТ МАНЗИЛИ
Адабиёт устунлари ҳисобланган машҳур ёзувчи ва шоирлар сафида ижод нафасини ҳис этиш. Пойтахтимизда янги ташкил этилган Адиблар хиёбонида бўлиш инсонга ана шундай тасаввур, туйғулар бахш этади. Аслида бу борадаги режа 2017 йил 3 февраль куни давлатимиз раҳбарининг мазкур боққа ташриф чоғида бегиланган эди. 8 гектардан зиёд майдонда Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндаларнинг сиймоси яратилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Шу маънода, Адиблар хиёбони адабиёт, маърифат ва маданият масканига айланади, бу ерда талабалар, ўқувчилар иштирокида очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказилади.
Президентимиз яна бир хайрли ташаббусни илгари сурди, яъни “Адиблар хиёбони” деб номланган интернет портали ташкил этиш. Унда мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва адабиётшуносларнинг маҳорат сабоқлари жамланади. Портал ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатса, ундан хорижлик мухлис ва мутахассислар ҳам фойдаланиши имконияти яратилади.
Бир манзилда икки маънавият ошёни. Гап шундаки, Адиблар хиёбони ёнидаги бино реконструкция қилиниб, бу ерда Тошкент шаҳри музейини ташкил этилди. Пойтахтимиз шу вақтга қадар ўзининг музейига эга эмас эди. Ушбу маскан 2200 йиллик тарихга эга бўлган ҳудуднинг қадим ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, илм-фани, маданияти ва санъатини ўзида акс эттиради. Ҳозирча бу ерда мингга яқин экспонатлар бор. Лекин 2200 йиллик тарихни ўрганиш музейни янада бойитади. Музей Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилгани бежиз эмас. Адабиёт ва тарих – булар ҳамиша бири бирини тўлдириб, бойитиб боради.

Ҳилола Иброҳимова
Forwarded from Xilola Ibrohimova
ЯХШИЛИКЛАР КАЛИТИ-КИТОБ
Китоб-инсон маънавиятини юксакликга кўтарадиган мўъжизавий, қудратли куч. Китоб-қалб чироғи. Юракга қувват бергувчи, орзу-умидлар сарчашмасидир. Руҳимизнинг энг ширин озиғи ҳам аслида китоб. Китоб-энг яқин дўстинг. У билан бирга яшайсан, қувонасан, изтироб
чекасан. У сени теран фикрлайдиган, кенг дунёқарашга эга бўлган, қалбан бой инсонга айлантиради. Китоб - ўтмиш ва келажак ўртасидаги маънавий кўприк. Китоб ўқиш орқалигина биз юксак тарақиётга эришамиз.Тафаккур қасрига кирмоқ учун китоб ўқимоқ ва уқмоқ керак. Ҳаётни англамоқ учун китоб ўқимоқ керак. Китобга ишонинг, севинг, мўъжизалар калити қўлингизда.
Ҳилола Иброҳимова
Forwarded from Xilola Ibrohimova
АВФ – МАЪНАВИЙ ЖАСОРАТ

Жамият деган жуда ажойиб, ўзига хос тушунчамиз бор. Яъни кенг жамоатчилик вакиллари, турфа одамлар, шунга яраша феьл-атвор ва дунёқарашлар жамланмаси.... Демак буларни битта тартибга солиб турувчи қоидалар зарур бўлади жамиятга. Буни эса қонунчилик бажаради. Тартиб-қоидалар, қонунларнинг бузилиши одатда жазо чоралари билан тўхтатилади. Жазони ижро этиш муассасалари эса, афсуски ҳеч қачон бўш бўлмаган. Аслида, ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди, демак бунинг сабабини ана шу жамиятнинг ичидан, маънавий таназзулдан излаш керак. Инсон мавжуд қонунларни бузиши ёки жиноятчига айланишига қадар бўлган тарбия алоҳида бир мавзу. Мен ҳозир тиканли симлар ортида ўтирган маҳбусларнинг кейинги ҳаётида аҳамият касб этувчи чоралар ҳақида гапирмоқчиман. Агар моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, кечиримлилик тушунчасининг замирида ҳам катта маънавий жасорат бор. Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони ҳам ана шу жасоратнинг яққол намоёнидир. Зеро, бу билан турли хил ҳаётий шарт-шароитлар таъсирида нотўғри йўлларга кириб қолган, ҳозирги кунда ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, тўғри хулоса чиқарган фуқаролар ҳам жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигидан келиб чиқиб, улар учун яна бир бор инсонпарварлик намунаси кўрсатилмоқда.
Бундай бағрикенглик сиёсати алоҳида бир шахсни кечириб, жазони ижро этиш муассасасидан озодликка чиқариш билан чекланиб қолмайди, балки бундай шахсларга оиласи олдидаги маънавий қарзини узиш ва мамлакат равнақига ҳисса қўшиш учун имконият беришни ҳам ўзининг мазмунига қамраб олади.
Авф этилган 258 нафар фуқаро. Шунча тақдир, уларнинг ортида яна қанча яқинлар, жигарбандлар. Бугун нафақат кўплаб хонадонлар, балки бағирлар, кўнгиллар ҳам тўлмоқда.
Маънавий комиллик йўлидаги интилишларда эса ҳамиша “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси ҳамроҳ бўлиб қолаверади.

Ҳилола Иброҳимов
Республика маънавият ва маърифат маркази мутахассиси
Охирги дарс

Короновирусли офат
Етиб келди бизларга
Бирлашсак биз ўзамиз
Маърифатла енгамиз

Вирус сабаб болажон
Боролмадик мактабга
Лекин онлайн дарслар
Етиб келди ёрдамга.


Устоз кўрган шогирдлар
Билимга чанқоқ ёшлар
Қўймас китобни бир зум
Сизни кутар оқ йўллар

Уйда қолган болажон
Расм чизар чин дилдан
Қўл ювиш эсдан чиқмас
Ниқоби ёддан чиқмас

Ўзбегимнинг ўғлони
Барчинойи Зумради
Илмда ҳам биринчи
Ҳотамтойлик одати

Фанларнинг гултожиси
Харфлар сизга муштоқ
Ўргандингиз ўқишни
Алифбе бўлди ўртоқ

Ёзуви йўқ элни хеч
Бўлмайди келажаги
Ҳуснихатда биринчи
Асранг она тилимни

Одобнома ўргатди
Салом алик олишни
Катталарга хурматни
Гўзал ҳулқу аҳлоқни

Гудбай хайр,нелло салом
Сизга қизиқ бу фаним
Сўзлашсангиз шу тилда
Тил билган кони фойда

Тил билган эл билади
Улғайсангиз кўрасиз
Дунё кезиб юрт кезиб
Мағзини ҳўп чақасиз

Ота она дилбанди
Устозларнинг қувончи
Юртбошига чин йўлдош
Элга бўлинг елкадош

Хайр энди ўқувчим
Дарсларимиз тугади
Олиб қанча бешларни
Сиз аълочи, биринчи

Сизга оқ йўл тилаймиз
Заб этинг илмларни
Соғ танда соғлом ақл
Унутмангиз китобни

Ўзбегимнинг эртаси
Юртимнинг чин меваси
Яйраб, ўйнаб, кулингиз
Бахт иқболдир эртангиз.

Ҳилола Иброҳимова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бузуқ қабримни кўрган ўқчи дўконига ўхшатғай,
Фироқинг ўқида андак кўриб пайкону пар ҳарён.

Мир Алишер Навоий

Каналларимизда
қолинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Deleted Account
Штамбил материаллар
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from Adab Gavhari (Adab Gavhari)
​​☆ ☆ ☆

Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Азизам, азизам, ғамгин азизам,
Саодат олмоққа етурми тангам.
Захоб ютиб кетган
Олучча барги,
Темир дубулғада ўсган чиннигул.
Нотинч изтиробим ва соғинчларим
Сенсиз этмакдаман ёлғиз танаввул.
Ҳамал қафасида ҳарир, ғаройиб
Зиндон топиб берар кофар ҳаяжон.
Бўёқлар яралган симий ҳовузда
Қунишиб, жунжикар-серталваса жон.
Ҳеч ким севган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким бўлолмаган сендай фидо тан.
Денгизни сапчитиб отган қийқириқ,
Гўё сен,
Денгиздай таажжубланаман.
Оғир лангар бўлиб қўлларим чўкар,
Тубсиз қучоғингга карахт, беозор,
Ҳайронман,
Узугинг ютган наҳанглар,
Сени қуршаётир ишорангга зор.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким суйган эмас мени юракдан.
Ҳеч ким тўкилмаган сендек эланиб,
Ҳеч ким тўкилмаган сендек элакдан.
На тақдир битувчи,
На қаттол рақиб,
Бермаган саодат олмоққа танга.
Ҳеч ким ёндирмаган мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик…

1984
Абдували ҚУТБИДДИН
Audio
🎼 Шивирлама менга шаббода...

Минҳожиддин МИРЗО
🎤Шуҳрат ДАРЁ

@Minhojiddin_Mirzo_ijodi
Forwarded from Adab Gavhari
Неки тутсам қўлимда бир сароб бўлди,
Неки десам ул сароб бир жавоб бўлди,
Неки кўрсам кўзимга бир азоб бўлди,

Эй Худоё, бу ўйиндан не нашъу намо бўлди?

Дил берганим дили мандан қочаро,
Қўл берганим тишлаб узиб отаро,
Йўл берганим йўлда мени сотаро,

Эй Худоё, бу ўйиндан не нашъу намо бўлди?

Либос кийдим, таним урён қолаверди,
Сукут қилдим, дилим бийрон қолаверди,
Сенга юрдим, йўлим гирён қолаверди,

Эй Худоё, бу ўйиндан не нашъу намо бўлди?

Азиз Саид
​​Кулиб яша!

Дунёйинг зулматга тўлган бўлса ҳам кул. Сенинг қалбинг тилка пора бўлган бўлса ҳам. Дард хатто суякларингни синдирса ҳам табассум қил!

Энг яқин инсонинг сени сотса ҳам. Унга керак бўлмасанг ҳам. Ёлғиз қолган бўлсанг ҳам кул!

Ечимини тополмяпган муаммойинг бўлса ҳам. Кўзинг ёшга тўлган бўлса ҳам. Яшашдан мақсадинг қолмаган бўлса ҳам кул!

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг ҳам. Ҳеч кимни кўргинг келмаса ҳам. Ёлғиз яшашни истасанг ҳам кул!

Кул! Ҳаммаси ўтган бу ҳам ўтиб кетади.

Йиғлаб тушкунликка тушганни иши ўнгланмаган. Кўз ёшингни кўришдек бахтга душманларингни эриштирма! Сен УДДАЛАЙСАН!

Нима бўлса ҳам КУЛ! Кимдир шу биргина кулишингга мафтун бўлиб дунёларни бериши мумкин.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD9FvNYvAETyDU9abw