Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.4K subscribers
11K photos
1.02K videos
29 files
4.32K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://adliya.uz/
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 https://www.facebook.com/minjustuz
📲https://www.youtube.com/c/Adliya
📲https://www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Тайинлов

Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Санжар Бохадирович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилдан Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

С. Абдуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Адлия вазирлигининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

📌 Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шахноза Мирзарахимовна Соатова Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ш. Соатова 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги – филолог.

Ш. Соатова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

↪️ вазирликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

↪️ маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

↪️ давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

↪️ маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

↪️ ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

↪️ ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

↪️ давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Қорақалпоғистон Адлия вазири тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан Мамбеткадыров Сайлаубай Аманбаевич Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди.

С. Мамбеткадыров 1980 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини (сиртқи), 2004 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини магистратура бўлимини (кундузги), 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Мўйноқ туман марказий касалхонасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, 2004-2008 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

С. Мамбеткадыров 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Сайлаубай Аманбаевични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бунёд Мавлонович Азизов вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони билан ташкил қилинган Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б. Азизов шу кунга қадар вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Б. Азизовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Жавохир Кахрамонович Кули Зода вазирликнинг Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж. Кули Зода шу кунга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ж. Кули Зодани янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов
Адлия вазирлигида янги тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шерзад Миржалилович Рабиев вазирликнинг Юридик таълим ва суд экспертизаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Рабиев шу кунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш.Рабиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Давран Тохирович Алланазаров вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони билан ташкил қилинган Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д. Алланазаров шу кунга қадар вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Д .Алланазаровни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Сухроб Джўрақулович Юсупов вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сон Фармони билан ташкил қилинган Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Юсупов шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси С. Юсуповни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Сардорбек Султанбаевич Азизов вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

С. Азизов шу кунга қадар Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси С.Азизовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди
___________________

#Назначение

Соответствующим приказом министра юстиции Сардорбек Султанбаевич Азизов назначен заместителем начальника Управления координации деятельности юридических служб Министерства юстиции.

До настоящего времени С. Азизов работал начальником Отдела правовой экспертизы и координации деятельности юридических служб управления юстиции Наманганской области.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет С. Азизова с назначением и желает успехов в его дальнейшей работе.

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Давлат хизматлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлда қабул қилинган қарорига биноан Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Ўрал Суюнович Останов Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ў.Останов 1982 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган, 2003-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

Ў.Останов 2012-2016 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2016 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Ў.Остановни ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

@adliyangilklari
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шохидахон Руфатовна Юлдашева вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Юлдашева шу кунга қадар вазирликнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлигида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Ҳозирги кунда вазирлик марказий аппаратида жами 60 нафар хотин-қизлар, шундан 9 нафари раҳбарлик лавозимида ишламоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш.Юлдашевани янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
___________________________

#Назначение

Новое назначение в Министерстве юстиции

Соответствующим приказом министра юстиции Шохидахон Руфатовна Юлдашева назначена начальником Управления правовой пропаганды и просвещения министерства.

До сих пор Ш. Юлдашева работала начальником отдела Управления государственной регистрации ведомственных нормативно-правовых актов министерства.

Это назначение свидетельствует о том, что Министерство юстиции уделяет особое внимание вопросу гендерного равенства.

В настоящее время в центральном аппарате министерства работают 60 женщин, в том числе 9 на руководящих должностях.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Ш. Юлдашеву с назначением и желает успехов в ее дальнейшей деятельности.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирлигининг янги бошқармасига тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Маъруфжон Улуғбек ўғли Назаров вазирликнинг Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Назаров шу кунга қадар вазирликнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси М.Назаровни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
_____________________

#Назначение

Назначение в новое управление Министерства юстиции

Соответствующим приказом министра юстиции Маъруфжон Улугбек угли Назаров назначен заместителем начальника Управления оценки регуляторного воздействия министерства.

До настоящего времени М. Назаров работал заместителем начальника Управления государственной регистрации ведомственных нормативно-правовых актов министерства.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет М. Назарова с назначением и желает успехов в его дальнейшей деятельности.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинлов

⚡️Адлия вазирининг 2020 йил 9 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Нусратулло Ниғматулло ўғли Парпихўжаев Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Парпихўжаев 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2012 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилдан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Н.Парпихўжаевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма республикамиздаги барча давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқшуносларини фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
_______________

#Назначение

Новое назначение в Министерстве юстиции

⚡️Соответствующим приказом министра юстиции от 9 ноября 2020 года Нусратулло Нигматулло угли Парпихужаев назначен начальником Управления координации деятельности юридических служб Министерства юстиции.

Н. Парпихужаев родился в 1990 году в городе Ташкенте. Образование высшее, в 2012 году окончил Национальный университет Узбекистана, по специальности юрист.

Свою трудовую деятельность начал с 2012 года в Министерстве юстиции, работал на разных ответственных должностях. До настоящего времени работал заместителем Управления изучения правоприменительной практики в социально-экономической сфере.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Н. Парпихужаева с назначением на новую должность и желает успехов в его дальнейшей деятельности.

Напомним, это управление координирует деятельность юристов всех государственных органов и организаций республики.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирининг 2021 йил 1 мартдаги тегишли буйруғи билан Нодиржон Илхомжонович Мухторов Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н. Мухторов 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини (бакалавр), 2005 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди.

У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг девонхона мудиридан бўлим бошлиғи лавозимигача ишлаган. 2014—2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раисининг Ташкилий-кадрлар ва мафкуравий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Н. Мухторовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз: мазкур бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига биноан ташкил этилган бўлиб, бошқарманинг асосий вазифаларидан бири норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ҳамда аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди

Ибрагимова Дилором Ахмедовна Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати Администрация канцелярияси бош консультанти лавозимига тайинланди.

Д. Ибрагимова 1976 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Д. Ибрагимова ўз меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Ибрагимова Дилором Ахмедовнани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рисолат Суннатовна Абдуллаева Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Қашқадарё вилоят юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.

Р. Абдуллаева 1981 йилда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Қарши қишлоқ хўжалик коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2007—2012 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида, 2012—2018 йилларда ФҲДЁ органларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Р. Абдуллаева 2018 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё вилоят Қарши туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлиги тизимида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси Р. Абдуллаевани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Маҳбубахон Юнусовна Тошматова Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Фарғона вилоят юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.

М. Тошматова 1973 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Фарғона давлат университети тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона шаҳар Республика ҳуқуқ лицейи ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 1997—2007 йиллар мобайнида Фарғона шаҳар Республика ҳуқуқ лицейида турли масъул лавозимларда, 2007—2008 йилларда Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи директорининг касбий таълим буйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2020 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилояти юридик техникуми директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлиги тизимида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси М. Тошматовани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шерзад Миржалилович Рабиев вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

Ш. Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2017 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йил Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаган. Ўтган давр мобайнида вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган. Ш. Рабиев 2020 йилдан шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш. Рабиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Эслатиб ўтамиз, Юристлар малакасини ошириш марказининг асосий вазифаси адлия органлари ва муассасалари, адвокатлар, нотариуслар, ФҲДЁ органлари ва давлат бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари (юрисконсультлари) ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ўзга соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишдан иборат.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқала бўлими

@adliyangiliklari
#Тайинлов

Улуғбек Тоҳир ўғли Мамаражабов Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар У. Мамаражабов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги жамоаси Улуғбек Тоҳир ўғлини ушбу тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

@adliyangiliklari