Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.4K subscribers
11.1K photos
1.02K videos
29 files
4.32K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://adliya.uz/
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 https://www.facebook.com/minjustuz
📲https://www.youtube.com/c/Adliya
📲https://www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Тайинлов
ЭЛДОР БАҲРОМОВИЧ МАХКАМОВ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 3 февралдаги буйруғига асосан Элдор Баҳромович Махкамов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Э. Махкамов 2005 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси нусха кўчириш техникаси оператори вазифасидан бошлаб, шу бошқармада катта маслаҳатчи, бош маслаҳатчи – девонхона мудири лавозимида ишлаган. 2011-2014 йилларда Адлия вазирлигида турли лавозимларида фаолият юритган.

2014-2018 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси мудири, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2019 йилдан ушбу бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

@adliyangiliklari
#Тайинлов
Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Исломович Рахматов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

А. Рахматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқамаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. А. Рахматов шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

@adliyangiliklari