Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.24K videos
31 files
4.81K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

ТДЮУнинг энг яхши битирувчи талабалари Адлия вазирлигига ишга тавсия этилди

Адлия вазирлигида Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2020-2021 ўқув йили битирувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.

👉Батафсил
_______________

#Сообщение_юстиции

Лучшие выпускники ТГЮУ рекомендованы на работу в Министерство юстиции

В Министерстве юстиции организован День открытых дверей для выпускников 2020—2021 учебного года Ташкентского государственного юридического университета и Университета мировой экономики и дипломатии.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_bir_ish_kuni

Andijonda adliya boʻlimi tomonidan Nogiron bolalarga taʼlim beruvchi 83 nafar oʻqituvchilarga kompensatsiya pullari undirilib berildi.

Andijon viloyat, Asaka tuman adliya boʻlimi tomonidan boʻlim faoliyati yuzasidan tayyorlangan lavha “Sevimli TV” telekanali “Zamon” informatsion dasturi orqali efirga uzatilishi taʼminlandi.

Kanalga ulaning👉https://t.me/adliyaboshqarmasi
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

↪️ Facebook:
▫️Адлия вазирлигининг саҳифаси https://www.facebook.com/minjustuz
▫️“Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи
https://www.facebook.com/groups/adliya/

↪️ Telegram-каналлар:
"Ҳуқуқий ахборот" канали (ўзб, рус ва инглиз тилларида)
▫️@huquqiyaxborot,
▫️@pravoinf,
▫️@leginf,
"Адлия янгиликлари" канали
▫️@adliyangiliklari,
Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаеванинг канали
▫️@SevaraJournalist

↪️ Twitter даги саҳифа:
http://twitter.com/minjustuzb

↪️ Instagram даги саҳифа:
http://instagram.com/adliyanews

↪️ TikTok даги саҳифа:
https://www.tiktok.com/@huquqiy_axborot

↪️ YouTube

↪️ Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти: http://www.minjust.uz/

Саҳифа ва каналлар орқали журналист, блогерлар, жамоатчилик вакиллари адлия тизими фаолиятига доир материаллар, қонунчиликдаги янгиликлар билан танишиб боришлари ва ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

@adliyangiliklari
#Fotoradar

Antireklama

🌀Gucci brendi muxlisimisiz va kiyimlarini doim xarid qilasizmi?

🧦Unda Guccidan yangi mahsulot turi – kalta paypoqlarni “xarid qiling”.

🤣Mazkur Gucci brendi ostidagi paypoq nihoyatda noyob bo’lib, har yerda ham uchramaydi. Uni faqat kiyim bozorlari chekkalarida, piyodalar o’tish yer osti yo’llaridan topishingiz mumkin.

Albatta bu sarkazm bo’lib, kontrafakt mahsulotlardan uzoqroq yuring. Chunki sifatsiz kontrafakt mahsulotlari turli teri kasalliklarni keltirib chiqarishi mumkin.

🔰Intellektual mulk agentligi bu kabi kontrafakt mahsulotlarga chora koʼrmoqda.

Yangiliklardan telegram kanalimiz orqali xabardor bo'ling👇👇
https://t.me/uzbais
Буюк Британиянинг Шотландия қироллигидаги "Voice" журналида "Мадад" ННТ ташкил этилганидан буён бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий мақола эълон қилинди.

Мақолада “Мадад” ННТга келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар бўйича таснифи, Шотландиядаги аҳолига беғараз юридик ёрдам кўрсатувчи "Citizens Advice Scotland" деб номланган ташкилотнинг шу соҳалардаги фаолияти билан солиштирилган.

@adliyangiliklari
Voice5_Spring_magazine.pdf
1.2 MB
Буюк Британиянинг Шотландия қироллигидаги "Voice" журналида "Мадад" ННТ ташкил этилганидан буён бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий мақола эълон қилинди.

Мақола билан (инглиз тилида) танишиб чиқишингиз мумкин

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Яна бир вилоят ҳокимининг қарори электрон тизим орқали қабул қилинди

Республика бўйича 3 бўлиб Сурхондарё вилоятида “E-qaror” электрон тизими орқали вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Наманганда “Е-qaror” электрон тизими ишга туширилди

28 апрель куни Наманган вилоят ҳокимининг қарори биринчи бўлиб “E-qaror” электрон тизими орқали электрон равишда қабул қилинди.

Бу борада Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи вилоятда қатор амалий ишларни олиб бориб, бу борада вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 29 апрель куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

● Мавзу: Долзарб мавзулар юзасидан саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеобаёнот

📹 Адлия органлари ва муассасалари томонидан I чоракда амалга оширилган ишлар

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг жамоат жойида ўзаро уришиб, жанжаллашгани акс этган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолатлар учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— «Қонунчиликка кўра, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик мазкур ҳолатларни содир этиш безорилик ҳисобланди.

▫️ Ушбу қилмишни содир этиш шахсларга жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабаб бўлади.

▫️Агарда безорилик ҳаракати натижасида бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Ассалому алайкум. Турмуш ўртоғим 3 йилдан бери чет элда ишлайди. Яқинда ўғлим иккимизни ёнига чақирди. Ўғлим чет элга чиқиши учун отасининг розилиги талаб қилинар экан. Чет элда туриб ишончнома ёзилса, факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши шартми?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига тақдим этиладиган ҳужжатлар қаторига вояга етмаганлар учун ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги ҳам киритилган.

Сиз ушбу ҳолатда отаси ўзи яшаётган давлатдан нотариал тасдиқланган розилик аризасининг асл нусхасини юбориши керак.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Уйимнинг кадастр паспорти яроқсиз қолга келиб қолди. Уни алиштириш керак эди. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак ва қанча тўлов тўланади?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Қонунчиликка кўра, ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Сўнги вақтларда болаларни ва чақалоқларни сотиш ҳаракатлари кўп содир этилаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу ҳолатлар учун қонунда қандай жавобгарликлар мавжуд. Шу ҳақида маълумот берсангиз?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-модддасида одам савдоси жиноятини содир қилганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@adliyangiliklari