Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.24K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_online

Адлия вазирлигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда жорий йилнинг 4—14 сентябрь кунлари Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти бўйича ўтказилган комплекс текширув натижалари танқидий таҳлил қилинмоқда,
_______________

Продолжается очередное заседание коллегии Министерства юстиции. В ходе него критически анализируются и обсуждаются результаты комплексной проверки, проведенной по деятельности управления юстиции Навоийской области 4—14 сентября.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти танқидий таҳлил қилинди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

👉Батафсил
___________________________

#Сообщение_юстиции

Критически проанализирована деятельность управления юстиции Навоийской области

19 сентября текущего года состоялось внеочередное заседание коллегии Министерства юстиции.

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Матбуот_анжумани

📢📢📢 Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Мухаммадиев билан самимий суҳбатга таклиф этамиз!

Учрашувда ФҲДЁ соҳасининг трансформацияси, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар ва кутилаётган новациялар ҳақида мулоқот қиламиз.

⚡️ДХА раҳбарияти Сизни қизиқтирадиган барча саволларга жавоб беришга тайёр!

🕟 Очиқ мулоқотимиз бугун соат 17.30 да "Tashkent City" боғида очиқ осмон остида бўлиб ўтади.

🗺 Мўлжал: Hilton меҳмонхонаси.

Биз Сизни кутамиз!
#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида 2020 йил 22 сентябрь куни соат 15:00 да “Суд автотехника экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
🔹 Суд автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби.
🔹Суд автотехника экспертизасини ўтказишда аҳоли учун яратилган имкониятлар.

Фуқаролар суд автотехника экспертизасига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
______________________

#Объявление

Уважаемые граждане, 22 сентября 2020 года в 15:00 на странице Министерства юстиции в Facebook’е «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» состоится онлайн-диалог на тему «Судебно-автотехническая экспертиза. Порядок ее проведения и созданные для населения возможности».

На вопросы будут отвечать сотрудники Республиканского центра судебной экспертизы им. Х. Сулеймановой при Министерстве юстиции:

В рамках мероприятия предусмотрено обсуждение следующих вопросов:
🔹 Порядок проведения судебно-автотехнической экспертизы;
🔹 Созданные для населения возможности при проведении судебно-автотехнической экспертизы.

Вы можете отправлять волнующие вас вопросы, связанные с осуществлением судебно-автотехнической экспертизы, через Телеграм-бот Министерства юстиции @adliyaga_savolbot.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хоразм вилоятидаги Халқаро мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчилар танлови

Фарзандингиз иқтидорини рўёбга чиқаришни ва унинг энг нуфузли мактаблардан бирида таҳсил олишини истасангиз, бу имкон айнан Сиз учун. Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатига 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда. Бу ерда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тиллари чуқур ўқитилиб, дарс машғулотларини ўтиш учун юқори касб маҳоратига эга маҳаллий ва хорижий педагоглар жалб қилинади.

Ўқувчилар Халқаро мактабнинг 7—10-синфларига физика, математика ва чет тили фанларидан тест синовлари орқали қабул қилинади. Танлов Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
▫️директор номига ариза;
▫️туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
▫️ 3 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат;
▫️ таълим олаётган мактабдан маълумотнома (ўқиётганлиги ҳақида).

Шунингдек, Халқаро мактабга иқтидорли педагог кадрлар ҳам танлов асосида ишга таклиф этилади.

Танлов икки хил тартибда:
▫️математика, физика, кимё, биология ва информатика фанлари ўқитувчилари учун тест ва ёзма иш;
▫️ бошқа фан ўқитувчилари учун фақат тест ўтказиш асосида амалга оширилади.

Танлов натижалари бўйича ишга қабул қилинган ўқитувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалардан ташқари, ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 100 фоизгача қўшимча устама ҳақ тўланиши мумкин.

Танлов жараёнлари видеофиксация қурилмалари орқали ёзиб олиниб, онлайн тарзда узатиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 30 сентябригача (шу куни ҳам) давом этади.

Мактабда таълим жараёни ўзбек тилида олиб борилади.
Ўзингиз ва фарзандингиз келажаги учун муҳим қадам ташланг.

Манзил: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 65-уй.
Мурожаат учун телефонлар: (97) 453-28-27, (91) 912-63-76.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw