Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.6K subscribers
12.7K photos
1.21K videos
31 files
4.72K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_online

Адлия вазирлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.
________________________

#Юстиция_онлайн

В Министерстве юстиции продолжается пресс-конференция, посвященная проекту закона «О государственной гражданской службе».

📹 https://youtu.be/dqmIduWiluo

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: барча тоифадаги давлат хизматчиларининг даромадларини декларация қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

👉Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/99177/
__________________________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции: будет разработан законопроект о декларировании доходов всех категорий госслужащих

👉Подробнее:
https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/99178/

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Сўраган_эдингиз

15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат бериляпти экан. Менинг ҳам умумий овқатлантирадиган жойим бор. Мен нималарга амал қилишим керак?

— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилди. Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:
🔹банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
🔹фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
🔹столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
🔹бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
🔹 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазири ўринбосари: Сиёсий давлат хизматчиларининг даромади алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солинади

Баҳром Қўчқоров катта муҳокамага сабаб бўлган қонун лойиҳасининг 3-моддасининг эътирозли жиҳатларини тушунтириб берди.

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=12713

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2387 та ҳужжатлар, жумладан 1799 та туғилганлик, 529 та никоҳ, 5 та ажрим, 54 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сўраган_эдингиз

Шу йилда ўқишни тамомлаяпман. Ишга киришга ҳам ҳаракат қиляпман ҳозир. Ишга кириш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак?

— Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:
🔹паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;
🔹меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно.
🔹Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
🔹қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади.

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Бугун, 15 июнь куни, соат 14:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтади. Ноқонуний манбаларни Ўзбекистонга қайтарилиши юзасидан ҳисобот берилади.

🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
_______________________________

#Сообщение_юстиции

Сегодня, 15 июня, в 14:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием пресс-секретаря Министерства юстиции Севары Уринбаевой. Будет предоставлен отчет о возврате в Узбекистан незаконно выведенных средств.

🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Адлия_брифинг

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди

15 июнь куни
АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С. Уринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г. Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилганидан хабардорсиз.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.

Шунингдек, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г. Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади. Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг мутасадди вакиллари батафсил маълумот берадилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Брифинг_юстиции

Министерство юстиции сообщило о возврате вывезенных активов Гульнары Каримовой в размере 1,3 миллиарда долларов

15 июня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием начальника отдела по связям с общественностью Министерства юстиции С. Уринбаевой.

В ходе брифинга предоставлена информация о работе по возврату в Узбекистан незаконно вывезенных активов.

Как ранее сообщалось, 14 мая текущего года в результате совместных усилий Министерства юстиции и Генеральной прокуратуры с участием компетентных органов Узбекистана по возврату в республику преступно нажитой Г. Каримовой собственности в Узбекистан возвращены активы в размере 10 миллионов долларов.

В то же время следует отметить, что все переговоры и мероприятия по возврату активов ведутся на официальном уровне, в соответствии с законодательством Узбекистана и международным правом.

В частности, средства, возвращенные в Узбекистан, поступили от продажи недвижимости, расположенной в жилом комплексе «Triplex» на улице Марашала Манури в Париже, конфискованной во исполнение решения Парижского городского суда от 29 июня 2019 года по гражданскому иску Республики Узбекистан.

Министерство юстиции и Генеральная прокуратура при участии профильных ведомств работают совместно с компетентными органами Швейцарии, США, Франции, Российской Федерации и других стран по возврату преступно нажитых активов Г. Каримовой на сумму более 1,3 млрд долларов.

Средства перечислены в Государственный бюджет Республики Узбекистан и будут использованы в общем порядке. В том числе, для обеспечения прозрачности расходования средств, возвращенных из Франции, планируется регулярно предоставлять широкой общественности детальную информацию о социальных проектах и процессе их реализации. Об этом будут сообщать официальные представители Министерства финансов.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берилди

📢 Спикер: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Адлия_хабари

Тўрткўл тумани тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Савдо саноат палатаси томонидан Тўрткўл тумани тадбиркорлари учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда қонун ҳужжатлари билан тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар юзасидан семинар ташкил этилди.

Шунингдек, ушбу семинар давомида иштирокчиларга мазкур қарор билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш тартиби, хусусан аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг аукционда қатнашиш жараёни, шунингдек “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 911-сон қарори бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари Тўрткўл туманидаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари билан жойига борган ҳолда учрашди ва уларга тадбиркорликка оид қонунчиликдаги янгиликлар ва имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берди.

Учрашувлар давомида тадбиркорларнинг фаолиятида дуч келаётган муаммолар ҳам тингланди ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw