#Тайинлов
Адлия вазирлигида янги тайинлов
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шерзад Миржалилович Рабиев вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.
Ш. Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2017 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини 2006 йил Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаган. Ўтган давр мобайнида вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган. Ш. Рабиев 2020 йилдан шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Ш. Рабиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.
Эслатиб ўтамиз, Юристлар малакасини ошириш марказининг асосий вазифаси адлия органлари ва муассасалари, адвокатлар, нотариуслар, ФҲДЁ органлари ва давлат бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари (юрисконсультлари) ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ўзга соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишдан иборат.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқала бўлими
@adliyangiliklari

Улуғбек Тоҳир ўғли Мамаражабов Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар У. Мамаражабов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Адлия вазирлиги жамоаси Улуғбек Тоҳир ўғлини ушбу тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.