Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.23K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келмоқдамисиз?

Унда 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг. Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз: https://www.facebook.com/davxizmat/

____________________________________

#Объявление

ВНИМАНИЕ, ВНИМАНИЕ!

У вас есть вопросы касающиеся оказания государственных услуг в сфере ЗАГС?

Тогда присоединяйтесь к нашему прямому эфиру, запускаемому 20 февраля в 17:00 по ташкентскому времени на официальной странице Агентства государственных услуг в фейсбуке. Приглашаем присоединиться к нам, задать все интересующие Вас вопросы по данной теме и получить на них ответы в режиме онлайн.

Мы ждём Вас: https://www.facebook.com/davxizmat/

@adliyangiliklari
Глава Минюста Русланбек Давлетов сообщил о поручении президента по сокращению числа лицензий и разрешений в два-три раза. Лицензия должна выдаваться в сферах, где может быть нанесен ущерб правам и интересам населения и общественной безопасности.

https://www.gazeta.uz/ru/2020/02/20/licensing/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/21/licensing/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Уй-жой қуриш учун ер участкалари қай тартибда олинади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия вазирлигининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

📌 Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шахноза Мирзарахимовна Соатова Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ш. Соатова 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги – филолог.

Ш. Соатова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

↪️ вазирликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

↪️ маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

↪️ давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

↪️ маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

↪️ ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

↪️ ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

↪️ давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

📌 Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери иштирокида мамлакатимиздаги 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун икки кунлик “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилмоқда.

Тренинг иштирокчилари ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг фаолияти самарадорлиги ҳамда салоҳиятини оширишда амирликларнинг тажрибасини қўллаш бўйича ўзаро фиклар алмашмоқда.

@adliyangiliklari
📌 Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси вакили иштирокида икки кунлик “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилмоқда.

Маълумот учун: 2019 йилнинг 24—26 март кунлари Ўзбекистон делегацияси томонидан БАА га амалга оширилган олий даражадаги ташрифи давомида БАА Ҳукумати ва Ўзбекистон ўртасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Амирликлар давлат институтлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, БАА нинг давлат бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда жорий қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бўлиб ўтаётган мазкур тренинг ушбу чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган.

@adliyangiliklari
Forwarded from 🌐BUXORO.ADLIYA.UZ / Расмий канал🌐
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олот туман адлия бўлимининг "Адлия бўлимининг бир иш куни" лойиҳаси доирасида тайёрланган видеолавҳаси
Тошкент давлат юридик университети проректори Исломбек Рустамбеков дунёдаги машҳур учта халқаро арбитраж марказлари арбитри рўйхатига киритилди

📌 Ўзбекистон Республикаси фуқароси, юридик фанлари доктори, профессор в.б., шу жумладан Тошкент давлат юридик университети проректори лавозимида ишлаб келаётган Рустамбеков Исломбек Рустамбекович дунёдаги машҳур учта халқаро арбитраж марказлари арбитри рўйхатига киритилди, жумладан у Гонконг халқаро арбитраж маркази (HKIAC), Куала-Лумпурдаги Осиё халқаро арбитраж маркази (AIAC) (Малайзия) арбитри ҳамда Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC) (Австрия) томонидан тавсия этиладиган мутахассислар рўйхатига киритилди.

@adliyangiliklari
#Сообщение_юстиции
📌 Впервые гражданин Республики Узбекистан, доктор юридических наук, и.о. профессора, проректор Ташкентского государственного юридического университета Исламбек Рустамбекович Рустамбеков включен в список арбитров трех ведущих мировых арбитражных центров.

В частности, он стал арбитром Гонконгского международного арбитражного центра (HKIAC), Азиатского международного арбитражного центра (AIAC) в Куала-Лумпуре (Малайзия), а также включен в список рекомендуемых специалистов Венского международного арбитражного центра (VIAC) (Австрия).

Исламбек Рустамбеков стал первым ассоциированным членом Чартерного института арбитров (CIArb), членом Ассоциации юристов Содружества (CLA) (Великобритания), специальным членом Международной ассоциации коммерческого арбитража (ICCA) (Нидерланды).

Следует отметить, что И. Рустамбеков является автором учебной программы дисциплины «Международный коммерческий арбитраж» и первого учебника в данной сфере в Узбекистане.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

📌 Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) фаолияти бўйича навбатдаги ўқув-амалий семинар ўтказилади.

🏢 Тадбир ўтказилиш вақти ва манзили: 2020 йилнинг 27 февраль куни соат 10:00 да Тошкент давлат юридик университетининг 3-биносида

🔖 Тадбир давомида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш ва тарқатиш” дастурий таъминотининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_БАА_халқаро_хамкорлик 🇺🇿🇦🇪

Жорий йилнинг 24-25 февраль кунлари Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери иштирокида "Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди.

Тренинг мамлакатимиздаги 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун ташкил этилди.

@adliyangiliklari
#Сотрудничество_Минюст 🇺🇿🇯🇵

Минюсты Узбекистана и Япония намерены развивать сотрудничество в области гражданского и предпринимательского права

📌 27 февраля 2020 года министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов встретился с послом Японии в нашей стране Ёшинори Фуджияма.

В ходе встречи стороны обсудили вопросы дальнейшего развития сотрудничества между органами юстиции двух стран в рамках Меморандума о взаимопонимании между Министерством юстиции Республики Узбекистан и Министерством юстиции Японии. Этот документ является началом новой эры в отношениях между двумя министерствами.

Выражена заинтересованность в практической реализации меморандума путем организации взаимовыгодных мероприятий. В их числе — изучение законодательства Японии в области гражданского и предпринимательского права, административных процедур, банкротства, проведение краткосрочных курсов для повышения квалификации сотрудников министерства в Японии, привлечения японских экспертов в этой области.

@adliyangiliklari