Adliya yangiliklari/Новости юстиции
11.7K subscribers
12.9K photos
1.23K videos
31 files
4.8K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_tahlil

Интеллектуал мулк кодексини қабул қилиш фурсати келди

Фуқаролик кодекси такомиллаштирилаётган даврда республикамизда Фуқаролик кодексидаги интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ нормалар ва соҳага оид ўндан ортиқ қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жамлаб, алоҳида “Интеллектуал мулк кодекси”га бирлаштириш вақти келди.

Бу кодексда соҳага оид халқаро-ҳуқуқий нормаларнинг ҳам акс этиши ижобий натижалар бериши мумкин. Интеллектуал мулкка оид халқаро нормалар янги кодексда имплементация қилиш, унификация қилиш ва уйғунлаштириш (гармонизация) орқали сингдирилади.

Интеллектуал мулк ҳуқуқига оид халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплeмeнтация қилиш зарурати-халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчилик нормаларидан устунлигини таъминлаш, халқаро ҳуқуқ нормаларини суд амалиётида қўллаш мeханизмларини жорий қилишда катта аҳамият касб этади.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

Ёлғон сарлавҳалар ёки деҳқонларнинг ерга бўлган ҳуқуқи бекор қилинмайди

Интернет оламида у ёки бу маълумот ўқилиши кўп жиҳатдан сарлавҳага боғлиқ. Айнан уни кўриб ахборот истеъмолчиси материални ўқиш ёки ўқимаслик қарорини қабул қилади. Шу сабабли нашрлар бунга катта эътибор қаратадилар.

Аммо сарлавҳадан турли мақсадлар учун фойдаланиш ёки эътиборни қаратиш учун хабарга нотўғри ёки чалғитувчи сарлавҳалар қўйиш афсуски, бугунги кунда кўпайиб бормоқда.

“Ёлғон”, “шов-шувли” сарлавҳалар билан таклиф этилаётган ғояни бузиб кўрсатиб, аҳоли ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқариш оммавий ахборот воситаларининг савияси, профессионаллик даражаси ва ахборот олувчилар олдидаги асосий масъулиятига бўлган ёндашувини кўрсатади.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

Прогнозлаш, стратегик режалаштириш ва форсайт

Прогноз-режалаштириш бу бугунги кундан келажакка бўлган ҳаракат. “Форсайт”, аксинча, келажакдан ҳозирги кунгача бўлган ҳаракатдир. Фарқ аслида уларнинг мафкуравий жиҳатида. Прогнозлаш, айтайлик, келажакни тахмин қилиш, ҳозирги ҳолатга асосланган ва мумкин бўлган, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади, аммо, кўп ҳолларда ривожланишлар доирасига кескин тарзда таъсир ўтказа олмайди.

“Форсайт”нинг вазифаси эса келажакни тахмин қилиш эмас, балки қарор қабул қилувчилар ва етакчи экспертларнинг фикрлари билан консенсус асосида келажакни “мақсадли” кўришни шакллантириш ва асосий муаммоларга жавоб бериш ҳамда тегишли мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга киришишдир.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назоратини ривожлантиришнинг айрим омиллари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни 2016 йилда қабул қилинган бўлса-да, жамият ва давлат ҳаётининг айрим соҳаларида ушбу турдаги бошқарув асослари аллақачон ўрнатилган эди.

Қатор турдош қонунчилик ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқликни ҳам таъкидлаш керак. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни 10-моддасида “йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари раҳбарларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиши” қайд этилган. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ҳокимият ходимларининг фуқаролар йиғинлари олдида ҳисобот бериш мажбуриятини белгиламайди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEk
#Adliya_tahlil

Меҳнат қонунчилигидаги “оқ доғлар”

Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинлиги белгиланган. Демак, иш берувчи пенсия ёшига етган ходим билан хоҳласа меҳнат шартномасини бекор қилиши ёки уларнинг баъзиларини ишда қолдириши мумкин.

Амалиётда бу ҳолат фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Иш берувчи пенсия ёшига етиши муносабати билан ўзи истаган баъзи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ёки бошқа бир ходимни ишда қолдириши натижасида устунлик бериш орқали тенг ҳуқуқлилик принципининг бузилишига ва дискриминацияни вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришга тўсқинлик қилаётган қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик каби иллатларнинг илдиз отишига кўмаклашмоқда.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари: иқтисодий фаровонликни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш зарурияти

Умуман олганда, ернинг ҳуқуқий ҳолати, ер участкасидан фойдаланиш ва унга эгалик қилишга оид ҳуқуқий муносабатлар Ер кодексида назарда тутилган ҳамда фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқ равишда кўпроқ маъмурий-ҳуқуқий характер касб этади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни рағбатлантириш учун 3 та янги механизмни жорий қилиш масалаларини кўриб чиқиш таклиф этилади:
1. Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишнинг барча турлари учун танлов асосидаги ва ошкора механизмларни белгилаган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига беришнинг ҳуқуқий механизмларини оптималлаштириш.
2. Электрон аукционни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни фермер хўжалигини юритиш учун ижарага бериш тартибини соддалаштириш.
3. Ер участкаларини ижарага бериш шартномасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларига нисбатан чекловлар ўрнатиш амалиётини бекор қилиб, фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига кенг мустақиллик тақдим этиш зарур.

👉Батафсил
____________

👉Читать на русском языке

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

“Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?

Адлия вазирлиги таклифи асосида 2,5 мингга яқин эскирган, бюрократик ғов яратаётган қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.

👉Батафсил
____________

#Юстиция_аналитика

«Регуляторная гильотина»: что оставить в законодательстве, а от чего отказаться?

По предложению Министерства юстиции будет отменено около 2 500 устаревших, создающих бюрократические препоны актов законодательства.

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil

Маданий бойликларнинг ҳисоби юритилиши, уларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши, бадиий экспертизадан ўтказилишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари эскирган, кейинги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган, соҳага оид барча масалалар ўз ечимини топмаган.

Натижада қўлдан қўлга ўтаётган ёки тартибга солинмаган шаклда олди-сотди қилинаётган маданий бойликларнинг қимматлик даражасини сақлаш, асл ҳолатини йўқотмаслик ва уларни асраб-авайланиши билан боғлиқ масалалар очиқлигича қолган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_tahlil

Bizning butun muhitimiz, u yoki bu darajada, shovqin taʼsiridan iborat. Odamlar maʼlum bir shovqin darajasiga oʻrgangan boʻlib, agar haddan tashqari shovqin boʻlmasa, ular koʻpincha bunga eʼtibor ham bermaydilar.

Kishilar ongiga taʼsir qiluvchi shovqin taʼsiriga qarshi kurashish zarurati xalqaro darajada eʼtirof etilgan. Jumladan, BMT Inson huquqlari kengashining 2021-yil 5-oktyabrdagi 48-sessiyasida insonning xavfsiz, toza, sogʻlom va barqaror atrof-muhitga boʻlgan huquqini umuminsoniy huquq sifatida eʼtirof etgan rezolyutsiya qabul qilindi.

Adliya vazirligi tomonidan oʻtkazilgan milliy qonunchilik hamda joriy amaliyotni oʻrganish natijalari fuqarolar va jamiyatni shovqindan himoya qilish sohasida qator muammolar mavjudligini koʻrsatmoqda.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_tahlil

Shaxsiy hayot daxlsizligini muhofaza qilish axborot va kommunikasiya texnologiyalari ildam taraqqiy etgan bugungi davrda dolzarb ahamiyat kasb etmoqda.

Ayniqsa, yashirin tasvirga olishga imkon beradigan texnik vositalarning (mini va mikro kameralar, mini ovoz yozish moslamalari) ishlab chiqarilishi va ushbu tovarlar muomalasining cheklanmasligi O‘zbekiston Respublikasi Konstitusiyasida mustahkamlangan shaxsiy hayot daxlsizligini ta'minlashga jiddiy to‘siq bo‘lmoqda.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_tahlil

So‘nggi yillarda mamlakatimizda jamiyat hayotining barcha jabhalarida keng miqyosli islohotlar amalga oshirilmoqda. Qabul qilingan strategiyalar va islohotlarni huquqiy ta'minlash hamda ularning samaradorligi qonun ijodkorligi faoliyati sifatiga, shu jumladan, ushbu sohada faoliyat yuritayotgan mutaxassislarga ko‘p jihatdan bog‘liqdir. Bu esa qonun ijodkorlari mehnatini munosib rag‘batlantirish, ularni har jabhada qo‘llab-quvvatlash va e'tibor qaratish muhimligini anglatadi.

Xorijiy davlatlarda ham qonun ijodkorligi sohasida faoliyat olib borayotgan mutaxassis xodimlarning mehnatini rag‘batlantirish, imtiyoz va qulayliklar yaratishga alohida ahamiyat qaratiladi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#daydjest

Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti

28-fevral
▪️ Yuridik xizmat ko'rsatish markazlari faoliyati samaradorligini oshirish maqsadida ular faoliyatiga KPI tizimi joriy etilmoqda. Mazkur tizim bilan yaqindan tanishtirish uchun Adliya vazirligi tashabbusi bilan markaz xodimlariga seminarlar tashkil etildi.

▪️ Adliya vazirligida umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida oʻqitiladigan huquqiy fanlar tahlil qilish va ularni yanada takomillashtirish masalalari bo‘yicha davra suhbati oʻtkazildi.

1-mart
▪️ Yuridik xizmat markazlari tomonidan 3,5 mlrd soʻmdan ortiq pul mablagʻlari undirilishi yuzasidan daʼvolar qanoatlantirilgan.

2-mart
▪️ Adliya vazirligi va Nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi tomonidan davlat organlari hamda NNT vakillari ishtirokida “Yangi Oʻzbekistonda ijtimoiy sheriklik sohasida: davlat organlari va fuqarolik jamiyati institutlarining oʻzaro hamkorlik istiqbollari” mavzusida davra suhbati tashkil etildi.

▪️ TDYU 985 million soʻmlik davlat grantini qoʻlga kiritdi.

▪️ Adliya vaziri tizimda faoliyat yuritayotgan ayollar bilan uchrashdi.

▪️ Adliya vaziri oʻrinbosari M. Ikramov Shimoliy Reyn-Vestfaliya oʻlkasi Adliya vazirligi hamda Germaniya xalqaro huquqiy hamkorlik jamgʻarmasi (IRZ) vakillari bilan uchrashuv oʻtkazdi.

▪️ Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri Yevropa Ittifoqining Markaziy Osiyo boʻyicha maxsus vakili T. Xakala bilan uchrashdi.

▪️ X.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazida O‘zbekiston Respublikasi “Sud ekspertizasi to‘g‘risida”gi Qonunining yangi tahriri loyihasi muhokamasi yuzasidan davra suhbati bo’lib o’tdi.

▪️ Adliya vaziri Ruslanbek Davletov poytaxtimizning Yakkasaroy tumanidagi Davlat xizmatlari markazining qurilish ishlari bilan tanishdi.

4-mart
▪️ "Fuqarolik-huquqiy nizolarni hal qilish masalalari" mavzusida ovozli chat tashkil etildi.

▪️ Xotin-qizlar huquqlari bo‘yicha umummilliy imtihonning g‘oliblari aniqlandi.

▪️ Vazirlikning Yuridik taʼlim va sud-ekspertiza faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasining yetakchi maslahatchisi Karimova Lolaxon Karimovna 2022-yilning fevral oyi uchun “oyning eng yaxshi xodimi” deb topildi.

▪️ Adliya vazirligida Vazirlar Mahkamasining litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish sohasini tizimlashtirish bo‘yicha qabul qilngan 3 ta qarorining mazmun-mohiyatini tushuntirish bo‘yicha o‘quv seminari o‘tkazildi.

5-mart
▪️ Adliya vazirligida Davlat xizmatlari agentligi va “Ona” jamoat fondi o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi va birgalikdagi ijtimoiy loyihani amalga oshirishga kelishib olindi.

▪️ “Qonunchilik hujjatlarini tartibga solish ta’sirini baholash hamda korrupsiyaga qarshi ekspertizadan o‘tkazish: siyosati, ahamiyati, zarurati, tartibi, metodikasi” mavzusida seminar o‘tkazildi.

▪️ Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan “Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari faoliyatini kengaytirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori loyihasi O‘zbekiston Respublikasi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga jamoatchilik muhokamasi uchun joylashtirildi.

▪️ Oʻzbekiston taraqqiyotiga munosib hissa qoʻshgan yurist ayollar haqida hujjatli film tayyorlandi.
_________

#Adliya_tahlil

▫️ Shaxsiy hayot daxlsizligini muhofaza qilishning dolzarb jihatlari

▫️ Qonun ijodkorlari faoliyatini rag‘batlantirish mexanizmlari: xorijiy tajriba

@adliyangiliklari