Zafarbek Solijonov
26.4K subscribers
4.07K photos
2.19K videos
35 files
4.14K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Актуаллигини ҳеч қачон йўқотмайдиган карикатура

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Сиёсатнинг халқ орасидаги эффектлари

Кеча қизиқ воқеа бўлди. Бир жойга боришим керак эди. Кўчага чиқдим. Такси тўхтатдим. Ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетяпмиз. Даромадига нисбатан нархларнинг бир неча баробарга ошиб кеттганидан нолиди. Диққат билан тингладим. Жарималардан бошлади, бензинда тўхтади. Кейин ошаётган нархслар ҳақида бирор жойга мурожаат қилдингизми, ҳеч бўлмаса, жамоатчилик фикри дея бирор платформада ўз муносабатингизни билдирдингизми, дея сўрадим. У йўқ деди. Кейин нега бундай деганини тушунтирди.

"Сўз эркинлиги дейсизми ука? Яқинда билдик бу ислоҳотлар натижасини. Ёзда Гулжаҳон деган шифокор ўзининг тизимидаги камчиликларни қўрқмасдан санаб ташлади. Кейин нима бўлди? Қамалди. Суди бўлаётганмиш. Ҳақиқатни айтганига мукофотми бу? Бола-чақам бор, эртага ҳақиқатни гапириб қамалиб қолсам, уларга ким қарайди? Энг қизиғи, кечаги куни телефонимга смс келди. "Сизни экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш жавобгарликка тортилишга асос бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз" деб ёзилган экан. Ўқибоқ қўрқиб кетдим. Нима бало, Каримов давридаги репрессиялар ҳиди келяптими, дея ўйланиб қолдим. Давлатнинг қурби шунақа смслар жўнатишга етаркан, нега бизнинг асосий ҳуқуқларимиз (масалан меҳнат ҳуқуқларимиз) ёзилган смслар жўнатмайди? Чунки шунақа смслар юборишдан манфаатдорда а? Қўрқса ҳурмат қилади, бошқариш осон! Ҳаққимизни талаб қилмасак, уларга мазза! Шулар сабаб гапиргим келмай қолади ука", деди ҳайдовчи.

Гап-сўзларидан ўрта маълумотли, ўзимизнинг чапани ўзбек акамиз экани кўриниб турибди. Чойхоналарда ҳам бу фикрлар айланиши аниқ. Демак Халқимизнинг асосий қисми бу каби воқеалардан қўрқув туйғусини туйяпти. Агар масъуллар мана шуларни кўзлаган бўлса, улар ўз ниятига эришмоқда. Гапирганнинг айбини топиш ва юқоридагидек смслар инсонларнинг табиий ҳуқуқи - сўзлаш ҳуқуқидан тияди. Мен сиз юборган смс ва Гулжаҳоннинг қамалиши жамиятга қанчалик таъсир қилаётганини тушунтиришга ҳаракат қилдим холос. Энг қизиғи, уйга кирганда бўлди. Телевизорни ёқсам, бир каналдан Америка киноси кетяпти. Актёр роли вақти асаби бузилиб: "бизда сўз эркинлиги йўқ, ҳақиқатни гапириш тепадагиларга ёқмайди" деди. Овоз чиқариб шунақанги кулдим, бу аламли кулгу эди...

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Расмда Хитойдаги 10 йиллик эволюция кўрсатилган. Унда банк ва суғурта компаниялари савдо ва техника компанияларига жойини бўшатиб бермоқда. Бу вақт ичида газимиз уларга сотиб келинган. Ана энди печкага ўтинни ташланг, уй совимасин, ҳали олдинда тун бор ва кўча совуқ.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
⚡️Мигрантларга ҳушхабар

Пандемия шароитида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантлари учун #BIRGAMIZ лойиҳаси ишга туширилибди.

Кўмакка муҳтожларга 32 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Батафсил:👉http://www.birgamiz.com/

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) электр ўчиб қолиши натижасида "Агробанк" фаолияти юзасидан ўтказилиши керак бўлган тадбир маълум муддатга қолдирилибдимиш.

Яқинда айнан шу ташкилот - АОКА газ ва электр таъминотидаги муаммоларни очиқ кўтариб чиққани учун ОАВ сайтларини нохолисликда айблаб, "огоҳлантириш хати" юбориши баробарида бунинг "жиддий ҳуқуқий оқибатлари"дан огоҳлантирганди)))

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ҳазил пост: телевизорда кўрсангиз, амалдорлар доим блокнотга тинмай бир нималарни ёзаётган бўлади. Улар нима ёзишини билиб қолдим😁

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Англия футбол чемпионатида Лестер ўйинчиси Варди охирги дақиқаларда гол урди. Голини сирпаниб нишонлаётган вақтида майдоннинг бурчагидаги LGBT'чилар (гей ва лезбиянка) байроғини синдирди. Интернет фойдаланувчилари иккига ажради. Бири ўз динидаги муқаддас сўзларни ишлатиб, "боплади", "қалбан динимиз вакили" каби сўзлар билан бу ишни ёқлаган бўлса, иккинчиси "жинсий эркинликка қаршими?", "қалбим синди💔"дек изоҳлар билан ҳавотирланди.

Варди кейинроқ байроқни жойига қўйган. Варди бир ўйинда командасининг байроғини урганди. У командасига қалбан қаршими шунда?) Йўқ дўстлар, ҳиссиётга берилманг. Варди голларини шундай нишонлайди. Бор гап шу. Ундан кўра www.asaxiy.uz сайтига киринг, бестселлер асарларни сотиб олинг ва ўқинг. Уйингизгача элтишади. 2021 йилда 20 талик тўпламни ўқисангиз, дунёқарашингиз анча ўзгаради. Нархи жуда арзон. Қаранг:👉 https://u.to/2jdoGg

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
2021 йил 1 мартдан “Соғлом турмуш тарзи” (www.1hls.uz) платформаси ишга тушади.

🔹Ўзбекистон ҳудудида бир суткада 10 минг қадам юрган кишининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;
🔹республика бўйича энг кўп юрганга 1 млн сўм ўтказилади.

Мана бу ҳаволани (www.1hls.uz) бир чеккага ташлаб қўйинг. Ишга тушиши билан соққа ишлашни бошлайсиз. 20 минг қадам билан 5600 сўмдан кўп пул топса бўларкан😄

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ҳеч нарса осон бўлмайди. Сиёсатда осон эришиладиган, тортиқ қилинадиган нарсанинг мазаси бўлмайди. Умри эса кўп ҳолларда қисқа бўлади. Сизларга Америкадаги қора танлилар ҳукумати юритиши керак бўлган ташқи сиёсати вақтида ўз манфаати йўлида қандай ажойиб ҳаракат қилгани ҳақида айтиб бермоқчиман.

1890-1912 йиллар орасида АҚШнинг жанубида қора танлиларга оқ танлиларнинг темир йўл вагонларига, умумий ҳожатхоналарига ва кафеларига киришни ман қилувчи қонунлар қабул қилинди. Бу ҳолат кенг миқёсда 40-йиллар бошигача давом этган. 10-йилларда Миллий ассоциацияси ва Миллий шаҳар лигаси ташкил этилди. Ташкилот йиллар давомида қора танли аҳолининг ҳуқуқлари учун курашди. Бироқ иккинчи жаҳон урушига келибгина бу ўз натижасини бера бошлади. АҚШ урушга қўшилишга қарор қилди ва бунда ичкаридаги қора танли аҳолиси билан келишишга мажбур бўлди.

Иккала ташкилот раҳбарлари президент Рузвельт билан учрашиб, ундан армиядаги қўшинлар таркибига қора танли аҳолининг қўшилишини (десегрегация қилишга) илтимос қилишди. Рузвельт илтимосномани рад этди ва иккиюзламачилик қилиб, ташкилот раҳбарлари қора танлилар сегрегациясини қўллаб-қувватлади деб жар солди. Қора танлилар касаба уюшмаларининг раҳбарларидан бири Рендоф очиқ ёлғондан ғазабланди. Вашингтонда юз минг қора танлини йиғиб, намойиш ўтказишга чақирди. Намойиш кунидан бир кун олдин Рузвельт этник дискриминацияни ман этувчи ва қуролли кучлар таркибига қора танли аҳоли вакилларини ҳам қабул қилишга йўл берувчи қарорни имзолашга мажбур бўлди.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Болалар ёлғон гапирмайди. Тиш шифокори ўз қабулига "оғритмайдиган шифокор" деб ёзиб олган. Тишини олдирган бола эса "алдоқчи" деб ёзиб қўймоқда.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига алоқадор кўрилган яна 98 аёллар ва болаларни ватанга қайтарар экан, ўтган йилгилар билан қўшиб ҳисобланса, уларнинг сони 328 кишига етди. (Қиёслаш учун, Қозоғистон 500 кишини қайтарган.)

Жангариларнинг аёллари ва болалари бир йилдан ошиқ Сурия шимоли-шарқида курдлар бошқарадиган ал-Ҳол ва Рож қочқин лагерларида ўта абгор аҳволда яшаб келишаётганди, шундай экан уларнинг қайтарилиши инсонпарварлик жиҳатидан тўғри дея баҳоланяпти. Аммо, шу баҳони бераётган кўпгина Ғарб давлатлари ҳануз ўз ватандошларини қайтаришга шошилмаяпти - у ерда бу ватандошларни тиққиллаб турган бомбадек кўришади.

БМТнинг ҳисоботига кўра (Gender dimensions of the response to returning foreign terrorist fighters - UN report), репатриация қилинаётган аёллар, ва ҳатто болалар ҳам, ИШИД ғояларига садоқат билан жиноятларни содир қилган ёки содир қилишни режалаган бўлишлари мумкин. Болалар, албатта, Сурия ё Ироққа бориш ёки у ерда туғилишни режаламаганлар, аммо аёллар қаерга кетаётганларини англаганлар. Бироқ, ҳисоботга кўра, уларнинг жиноятини исботлаш имконсиз, чунки уруш даврида барча далил-исбот йўқ бўлган.

Юзлаб ватандошларини ҳали қайтармаётган Францияда бир гуруҳ депутатлар, мисол учун, аёлларни қайтаргач судга тортиш, болаларни эса давлат қарамоғига олишни таклиф қилишяпти. У ердаги террористик ҳужумлар сони ҳисобга олинса, риск катта. Ироқ ва Сурия, ёки Курдлар қўлига тушган жангари эркакларга бериладиган қамоқ жазоси узоқ эмас, кўпи билан 6 йил. Демак, улар озод бўлгач қаерга кетади ва оиласи билан топишадими деган саволлар ҳам очиқ.

Қайтарилган аёлни иш ва уй билан таъминлаш, ва болаларни мактабга жойлаш билан келажакдаги эҳтимолий муаммони бартараф қилиш қийин, дейилади инсонпарварлик ҳисоботларида. Қайтган болалар урушда гувоҳи бўлган ҳунрезликлар ва руҳий травма ортидан ўқишни яхши ўзлаштиролмаётгани ва ғазаб муаммолари қайд этилган. Уларни “қайта тарбиялаш” деганда ўқитувчилар, маҳалла, руҳшунослар, ҳокимликлар ва кўплаб бошқа махсус тайёргарликдан ўтган мутахассислар керак. Аммо, ҳали халқаро ҳамжамият ҳам бу тайёргарлик бўйича ягона бир дастурни ишлаб чиқмади.

Ибрат Сафо

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ассалому алайкум Зафар ака, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабзиданман. Қадимий обидаларга тўла Шаҳрисабз ЮНЕСКОнинг рўйхатидан чиқиб кетиши мумкин экан деган гаплар тарқаганди. Рўйхатдан чиқса, туризм соҳамизга анча зарар етиши мумкин. Масъуллар шу гап-сўзлар вақти обидаларни асраб-авайлаш бўйича керакли ишлар қилиняпти дебмаълумот беришди. Бироқ буни амалда кам кўряпмиз.

Бу Дoрут-тилoват ансамбли таркибидаги "Кўк гумбаз" жоме масжиди. Улуғбeк Мирзo oтаси Шoxруx Мирзo нoмидан қурдирган (1434-1435). Ҳозирда унинг ташқи тарафи ёмон аҳволда. Гумбаз қисмида ёриқлар мавжуд, тарнов қисми яхши қилинмаганми, деворлар уюмоқда. Масъуллар бирор чора кўрса яхши бўларди. Муаммо кенг ёритилса, тарқатилса, Шаҳрисабз халқи ҳам хурсанд бўларди. Ҳурмат билан Шоҳжаҳон.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
BBC журналисти Ибрат ака Сафо, Kun.uz журналисти Толиб ака Раҳматов ва мен "Ўзбекистон матбуот эркинлигини яна чеклай бошладими?" мавзусида суҳбатлашдик. У ерда ўз шахсий қарашларим, журналистлар ислоҳот қилмоқчи бўлган юқори лавозимдаги шахсларга ҳам дўстлиги, цензуралар ва бошқалар ҳақида ўз фикрларимни билдирдим. Марҳамат қуйидаги линк орқали видеосуҳбатни кўришингиз мумкин. Интернет паст эди, шунга видео бироз хира.

https://www.youtube.com/watch?v=ZLJA3gZ_y9o&fbclid=IwAR3MXiJ7hUgoPTWkQSvA1ZMVAGpGMRdSLr38v2G-mdyTmspG1-x6w_FExR4

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Xushnudbek.uz
«Коррупцияни биргаликда енгамиз!» танлови ғолиблари эълон қилинди

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан илк бор ташкил этилган «Антикоррупция ҳафталиги» якунларига бағишланган маросимда танлов ғолиблари ҳам тақдирланди. Ғолиблар билан танишинг:

«Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси ғолиблари:

1-ўрин – Қобил Хидиров, davletovuz канали асосчиси

2-ўрин – Жамшид Ниёзов, kun.uz мухбири

3-ўрин – Анастасия Павленко, «Самаркандский вестник» газетаси мухбири


«Энг яхши ижтимоий видеоролик учун»

1-ўрин – Нурмуҳаммед Жумагулов, мустақил ижодкор

2-ўрин – Ерполат Оракбаев, Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси

3-ўрин – Жамолиддин Қаландаров, Қурилиш вазирлиги матбуот котиби


«Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун»
(блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар)

1-ўрин – Отабек Бакиров, блогер, bakiroo телеграм канали асосчиси

2- ўрин – Зафарбек Солижонов, блогер, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси

3-ўрин – Фотима Жўраева, блогер, фейсбукда фаол юзер

Танлов ғолибларига халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчангизга ташаккур! Сизлар сабаб мен курашяпман ва курашишда давом этаман. Батафсил кейинроқ.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ёшлигимизда деярли ҳаммамиз "Уйда ёлғиз" (Один дома) киносини кўрганмиз. Янги йил арафасидаги Нью-Йорк бинолари декорациясини кўриб завқланиб ўтирардим. Янги йил руҳияти бошқачада деб. Тошкентдаги курантларнинг бирига байрам арафасида бантик илингани салбий муҳокамага сабаб бўлаётганмиш. Ҳамманинг фикрини ҳурмат қиламан, аммо фикримча бу ҳолат муҳокамага арзимайди. Бундан муҳим мавзулар кўп.

Бизда ҳамманинг манфаати ҳисобга олиниши шарт. Биз шунақа давлат қурмоқчимиз. Пандемия даврида одамлар тушкунликка тушиб қолди. Уларнинг кайфиятини кўтаришнинг нимаси ёмон? GOOGLE'га бир кириб кўрсангиз, Европада шу каби бир нечта ғарбона биноларнинг безатилганини кўрасиз. Улар каби инсондек яшашни истаймиз, аммо шартларига келганда ўйланиб қолишимиз ёмонда. Лекин бундай жараёнларда ҳам қонунларга риоя қилиниши тарафдориман.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео-1

Бухорода одамлар газ йўқлиги сабаб норози бўлиб кўчага чиқди

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео-2

Бухорода одамлар газ йўқлиги сабаб норози бўлиб кўчага чиқди

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov