Zafarbek Solijonov
28.7K subscribers
3.77K photos
1.96K videos
34 files
3.91K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда  Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Daryo.uz журналисти Отабек Қўлдошев "Кўча иши" суд жараёнларини ёритаётгани доирасида ИИБга чақирилган. Журналист билан мулоқот қилган ходим очиқ судда янграган маълумотни сайтда ёритгани учун гумонланувчи саналаётганини билдирган. Шу сабаб ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов томонидан тақдимнома киритилганини айтган. Аммо журналист шикоят нусхаси билан таништирилмаган.

Маълумот учун журналист ёритган охирги материаллардан бирида "Бахти Ташкентский" қамоқдан чиққанидан сўнг, давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун "кўча"ни тартибга солишни сўраганини айтганини ёзган. Таҳририят бу гапларнинг исботи сифатида суд жараёнида тасвирга олинган видеони ҳам эълон қилган.

Ушбу ҳолат ривожланган ёки ривожланаётган давлатда юз берганда судя судланувчига ушбу ходимларнинг шахсига аниқлик киритиш учун саволлар ташларди. Қизиғи, журналист ва блогерларга шу вақтгача бўлган ҳар хил кейсларда уларда айб бўлган ва буни айрим юқоридагилар (халқ учун сўз эркинлиги ҳимоячисидек кўринган, бироқ ичидан унга қаршилар) ҳаммага дарс бўлиши учун бўрттиришганди холос. Мазкур ишда эса журналистдан "йўқ жойдан айб қидириш" — эски давр фишкаси илк бор ва яна ишга тушаётганини кўряпмиз. Эски даврни танқид қилганлар ўша даврга қайтаётгани ўзлари учун аламли бўлиши керак.

Аслида мазкур жараёнлар кенг ёритилишидан жамият ҳам, давлат ҳам ютади. Чунки охирги вақтлар айнан кўпчиликни ташкил қиладиган ёшларда криминал авторитетларга қизиқиш ортиб кетганди. Буни тепадагилар англаб етмагани ғалати.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир вақтлар АОКА деган ташкилот бўларди. Қайта ташкил қилишаётганда журналист ва блогерлар манфаатини ҳимоя қиламиз деб ваъда беришганди. Орада ОАВни қонуний жазолаш функциясини ҳам ишга тушириб турадиган ушбу давлат ташкилоти Daryo.uz журналисти иши бўйича ҳам муносабат бериши керак. Жим турмаслиги лозим.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги оддий бир клиник шифохонани ўрганадиган даражага тушгани алоҳида масала бўлса, қанча ўғирлагани ва айнан кимлиги ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаслиги унинг тузумга қанчалик мослашиб қолган кичик ташкилотга айланганини кўрсатади. Машнақа ишлаб юриш ўзларингизга ёқяптими?)

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
II Халқаро мақом санъати анжумани Зоминда ўтказилади

Жиззахнинг Зомин туманида 27–30-июнь кунлари ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади. Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Бундан аввал 2018-йил 6 сентябр куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлган. Унда Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаганди.

Халқаро анжуманлар ўтказилиши туризм учун жуда фойда. Шу каби тадбирларни янада кўпайтириш керак. Зоминга борсангиз, Шоҳимардондек табиати сизни лол қолдириши аниқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Москвада "Крокус сити"да теракт бўлгани эсингиздами? Терактдан жабрланган рус оилалари Тошкентга келди. Бўстонлиқда дам олишаркан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
II Халқаро экологик оромгоҳида Марказий Осиё, Венгрия, Туркия ва Озарбайжон ёшлар қатнашмоқда

II Халқаро экологик оромгоҳи тадбирлари 23-30 июнь кунлари Халқаро ёшлар фестивали доирасида ўтказилмоқда. Бу йил оромгоҳ дастури икки босқичга бўлинган: 23-26 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ва 27-30 июнь кунлари Тошкентда давом этади.

Мазкур тадбирда Марказий Осиё, Венгрия, Туркия ва Озарбайжондан иштирокчилар қатнашмоқда. Унда экологик кун тартибини тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган, ушбу мавзуни тенгдошлари орасида тарғиб қилувчи ёшлар жамланган.

Тадбир Ёшлар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирликлари, “Замин” халқаро жамоат фонди, ЮНИСЕФ, БМТТД ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО ҳамкорлигида ташкил этилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маълум бир қатлам зиён кўриши мумкин, лекин оддий халқ эмас

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган мамлакатда фуқароларга қандай фойда борлиги ҳақида тушунтирилибди. Айтилишича, аъзолик ортида қайсидир қатлам, масалан монопол компаниялар зиён кўриши мумкин. Лекин оддий инсонларнинг моддий фаровонлиги ошади, даромадлари кўпаяди.

Бу иқтисодиёт ўсиши тезлашиши билан рўй бериши айтиб ўтилган. Яъни мамлакат иқтисодиёти ўсгани сайин аҳоли даромади ҳам орта бошлайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Чет элдаги таълим муҳитини Ўзбекистонда туриб ҳис этинг!

TOBB ETÜ Tashkent университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

TOBB ETÜ Tashkent университети бу:

• Хорижий профессор-ўқитувчилар;
• Замонавий инфратузилма;
• Туркияда ўқиш ва амалиёт;
• Коммуникация ва нетворкинг;
• Халқаро таълим дастури;
• Халқаро диплом.

Университетда инглиз ва ўзбек тилларидаги таълим йўналишлари мавжуд!

🇬🇧 Инглиз тилидаги таълим йўналишлари:
• Халқаро бизнес ва тадбиркорлик
• Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш
• Архитектура
• Ички архитектура ва атроф-муҳит дизайни

🇺🇿 Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари:
• Иқтисодиёт
• Молия
• Ахборот технологияларини бошқариш

Батафсил маълумот учун:
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19

Телеграм каналимизга обуна бўлинг: TOBB ETÜ TASHKENT
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заргарлик соҳасида рискларни камайтириш бўйича таклиф берилди

Қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи “Fonon” корхонаси раҳбари Жасур Рўзаев Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотда заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар билан ўтказилган давра суҳбатида ҳақли таклифни илгари сурди.

«Бизда hedge деган нарса йўқ. Мен, мисол учун, бугун АҚШга 100 кг тилла экспорт қилсам, пули менга келиб тушиб, уни майдалаб, Олмалиқдан 100 кг тиллани олиб келгунимча 100 кг тилладан қилган фойдам курс ошишининг ҳисобига зарарга чиқиб кетиши мумкин. Нимага? Чунки hedge тизими йўқ», – демоқда у.

Маълумот учун, ушбу тизим тадбиркорлар учун эҳтимолий рискларни камайтиришга қаратилган суғурта амалиёти ҳисобланади. Бу тизимда олтин эгаси доллар қийматининг тушишига қарши ҳимояланган бўлади. Агар инфляция кучайиб, доллар курси тушса, ҳар бир унция олтиннинг доллардаги қиймати ортади. Натижада, тадбиркор зарар қилиши мумкин. Hedge тизими эса шундай рискларни камайтиришга хизмат қилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Iskander Buildings'дан акция!

Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни бошланғич 20% тўлов билан харид қилинг.

Бошланғич тўлов: 98 миллион
Бўлиб тўлаш муддати: 36 ой


Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, wоркоут зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ Массив 5 (Мўлжал: Daniel Hill мехмонхонаси)

Телеграм канал

☎️+998787770011
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 2000-йилларнинг бошларида Рязан шакари деб номланган воқеа содир болган. У даврда Россиянинг турли ҳудудида кўп қавватли уйлар портлатилаётган еди. Рязанда шубҳали шахслар бир неча тўла қопни кўп қаватли уйнинг подездида қолдириб кетишади. Кейинчалик суриштирув давомида улар ФСБ ходими эканлиги аниқланади.

Россия ҳукумати қопда шакар бор эди деб баёнот берган, шундан бери Рязан шакари қанақадир иборага айлнаган.

Бу воқеалар иккинчи чечен уруши ва Путиннинг ҳокимият тепасига келиши жараёнида содир бўлган. Худди шундай Ютюб канали Биринчи ва Иккинчи чечен уруши ҳақида алоҳида иккита сон тайёрлаган. Иккаласига ҳам ҳавола қолдириб кетаман, мавзу қизиқ бўлса кўришингиз мумкин.

1 видео: https://www.youtube.com/watch?v=kpxakR3lFpo&t=2113s
2 видео: https://www.youtube.com/watch?v=kMi2TW4sCxo&t=1041s

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция

Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.

Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.

Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.

Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.

📲+998555122222

Телеграм | Инстаграм | Локация
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Тошкент фармацевтика институти билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади

Тошкент фармацевтика институти ва Асакабанк ўртасида ўзаро ҳамкорликка қаратилган навбатдаги учрашувда имзоланган меморандумга кўра, Асакабанк институт олимларининг ишланмаларини ишлаб чиқиши, талабалар учун институтдаги бир қанча ўқув ва лаборатория, малака ошириш маркази ҳамда замонавий электрон кутубхоналарни моддий техника базаси билан таъминлаш ишларини амалга оширди.

Меморандумда кўзда тутилган мақсад, соҳани ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш билан бир қаторда, институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилаётган янги турдаги дори воситалари ва уларнинг ишланмаларини Ўзбекистон бозорига татбиқ қилиш орқали дори воситалари импорти ҳажмини камайтиради ва миллий дори воситалари билан бозорни бойитиш кўзда тутилган.

Учрашув сўнггида эса, олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, стартап лойиҳалар, янги ғоялар учун инвестиция киритиш, талаба-йошлар ва ёш олимлар учун кредитлар ажратиш, лойиҳаларни ишга тушириш учун кредитлар ажратиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😳 Сенат йиғилишида Йўл соҳаси қаттиқ танқид қилинди:

Сенатор: "Уят эмасми, ўтказилган йўлларни бирортасида тротуар йўқ! Йўллар дабдала, янги бойваччалар, палончини палончиси тротуарларни эгаллаб олди, асфальтлар 3 йилга бормайди, янги асфалт ётқизилади кейин ковланиб яна бузилади, прокуратура шуғуллансин!”

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov