Zafarbek Solijonov
27.3K subscribers
3.79K photos
1.98K videos
34 files
3.93K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
50 нафар бемор болага ёрдам кўрсатилди

Эсингизда бўлса, аввалроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги беморлар учун хайрия ишларини амалга оширишга мўлжалланган “Инсон учун” номли махсус платформани ишга туширгани ҳақида хабар берилганди.

Шу платформа ёрдамида ҳозиргача 1,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йиғилиб, туғма патологик муаммоси бўлган 50 нафар бола операция қилинибди.

Ҳайит айёми арафасида савобли ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга айнан шу платформани тавсия қиламан. Сизнинг ёрдамингиз туфайли бемор болалар яна оиласи бағрида соғлом ҳаёт кечиришда давом этади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир тоифа бор. Менга энг ёқмайдиган қавмдан. Сассиқ инсонлар туридан. Бирор давлат лавозимига таклифлар қаторида униям номи берилади, ҳал қилинадиган жойга. Бироқ лавозимга қўядиганлар кўп нарсанинг ҳисобини олиб, у жойга яхшироқ деб билган инсонни қўйишади. У аламига чидолмай ҳар ерда сасишни бошлайди. Фитна қилади.

Олдинги раҳбар унақа эди, мана бунақа ишлар қилди, қилмади, ҳозиргиси бунақа, унақа ишлар қиляпти ва ҳоказо. Бу гаплар остида "мен ҳаммангдан яхшиман, мен лойиқ эдим бу лавозимга, сенлар нолойиқсан" чақириғи ётади. Фақат очиқчасига айтолмайди. Лавозимга қўядиганларга эса ғинг деёлмайди. Бунақаларга лавозим беришнинг ўзи хато.

Амалдаги кичик лавозимидаям ўзгарган бўлади. ПАнинг кичик курсичасида ўтирсаям атрофига, дўстлари, яқинлари, кўчадаги орган ходимларига, ҳамма-ҳаммага муносабати ўзгарган, синовдан ўтолмаган бўлади. "Кўп жаҳонгир кўрган бу дунё, ҳаммасига гувоҳ ер ости" деб бежиз айтишмаган. Ҳаммаси қолиб кетади. Аслида шу ишлари ҳам лавозимга қўядиганлар тўғри иш қилишганини кўрсатади. Уям нима қилсин, қисмати шу, ақли етгани иғво тарқатиш. Фақат душман кўпайтиргани қолади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
🕋 Саидазиз “медгородок”га нисбатан яна бир суд бошланди. Асосий судланувчилардан бири Ҳаж зиёратида

Мазкур иш ҳам уюшган гуруҳ бўлиб товламачилик содир этиш ва жуда кўп миқдордаги фирибгарлик билан боғлиқ. Мулкини тортиб олиш мақсадида жабрланувчини 6-қаватдан улоқтириб юбориш билан қўрқитиб содир этилган жиноятнинг асосий иштирокчиларидан бирига гаров эҳтиёт чораси танланган. У айни пайтда муқаддас Ҳаж зиёратини адо этмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт мусобақаларидан тортиб, халқаро фестивалгача: ёшлар ойлиги бу йил қандай ўтмоқда?

Ўзбекистонда ёшлар ойлиги қизғин давом этяпти. Ёшлар учун фақат концерт қўйиб бериб эмас, аксинча, улар учун ҳар бир ҳудудда, чекка қишлоқларда зўр лойиҳалар ва тадбирлар ташкил этиляпти.

Республиканинг барча ҳудудларида “Тадбиркорлик ва касб-ҳунар ҳафталиги”, “Илм-фан ва инновациялар ҳафталиги” ва “Маданият, санъат ва ижод ҳафталиги” доирасида турли маънавий-маърифий, маданий-кўнгилочар, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари; туманларда сайлгоҳлар, маданият ва истироҳат боғларида рассомлар кўргазмалари, мушоира кечалари, интеллектуал ўйинлар, турли викториналар ва гала-концертлар ўтказиляпти.

Бундан ташқари, 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” бўлиб ўтади. Унга 100 та давлатдан 1000 га яқин хорижий иштирокчилар таклиф этилган. Видеода эса Жиззах вилояти мисолида ҳудудларда ёшлар ойлиги қандай ўтаётганини кўришингиз мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from bakiroo
Адлия вазирлиги E-Qaror'ни бутунлай ёпиб қўйса ҳам бўлаверади

Янги даврда ҳукуматнинг халққа нисбатан очиқлиги ва яқинлигини, ўзаро икки томонлама алоқа мавжудлигини кўрсатиш учун яратилган Mening fikrim портали қандай фалажлантирилгани эсингизда бўлса керак. Ҳозир бу портал борлигини биров эсламайди ҳам.

Кейин худди шу чала ўлакса ҳолатга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали туширилди. Аввалига, янги давр эйфориясида "барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим деган талаб киритилди. Бир муддат ўтиб, ўзларининг қонунларига ўзлари амал қилмайдиган ўзбек амалдорлари бу талаб уларга "невыгодно" эканини тушуниб қолишди. Талабларга нисбатан қоида тариқасида, дея иккита ибора қўшиш билан жамоатчилик мухокамаси мажбуриятини буткул йўқ қилишди, қутулишди. Ҳозир ўзбекистонликлар уларнинг ҳаётини остин-устун қилиб юборадиган, қимматлаштирадиган ва оғирлаштирадиган қарорлардан, ҳужжатлар кучга кириб бўлгач хабар топишмоқда.

Шу каби E-qaror порталига жойлаштирилаетган маҳаллий давлат органларининг очиқ қарорлари тобора камайиб бораётгани, ҳужжатларни жойлаш номига ва танлама тус олгани, Адлия вазирлиги бу борада бефарқ бўлмаган бефарқ мақомига ўтиб олгани ҳақида гапирилмаган гап қолмади.

Мана қаранг, Тошкент шаҳар ҳокимининг охирги 10 қароридан 7таси ёпиқ. Ишончим комилки, ёпилган қарорларнинг катта қисми на шахсий маълумотлар, на ҳомийлик, на васийликка оид. Иккита ғирт ташкилий масалага оид қарорни очиб қўйилиши бу мана қарорларни очиқлаяпмиз, дейиш учун холос. Нафақат Тошкент шаҳрида, барча ҳудудларда шу аҳвол. Ҳамма тушунади, Адлия вазирлиги қарорларни ёпаётган ҳокимларга қарши бирон жиддий чора кўра олмайди.

Шунинг учун, яна сўрайман, "Биз очиқмиз" деб ўзбекистонликлар ва ташқаридагиларни алдамаслик учун E-qaror'ни ёпиб қўяверинглар. Аввалги ёмон ва ёпиқ даврдагидан амалда ҳеч қандай фарқ қолгани йўқ. Бунинг учун энди уялишга асло ҳожат йўқ
"Ўнглар" лидери Алишер Қодиров таклиф билан чиқди:

"Biz saylov dasturimizda farzand körgan ayollarga tarbiya treninglarida iştirok etiş şarti bilan 3 yilgaça haq tölanadigan onalik taʼtili beriş taklifi ustida işlayapmiz. Agar onalar şavkatli farzandlar uçun halovatidan keçmasa, otasını tanimaydigan farzandlar nafaqat onasi, balki butun jamiyatni nafsiga qurbon qiladi".

У шунингдек, алиментдан қочиб, қудуқлар ичига, кўрпалар орасига яширинган "эркаксимон"ларни қаттиқ танқид остига олган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг қамчисидан охирги вақтлар қон томяпти. Бу қамчини адолат қамчиси десаям бўлади. Келажак учун нима яхши бўлса, қўшнилар келишиб, бирдамликда ҳаракат қилишяпти. Масалан Ташиев мустақилликдан сўнг тўқсонинчи йиллардаги ноқонуний хусусийлаштиришлар ҳақида сўз очди. Ҳатто депутатлардан давлатга қайтган мулклар ҳақида сўзлаган.

90 йилларда собиқ совет мамлакатлари ҳудудида давлат, яъни халқ мулкини хусусийлаштириш бўйича қанчадан-қанча фирибгарлик, порахўрлик ишлари амалга оширилган. Айримларини ўзимизам эшитганмиз, биламиз. Тошкентдан борган, давлат мулкини хусусийлаштиришга масъул бўлган ходимга салқин, сувбўйига дастурхон ёзилган. Қўй сўйишган. Ароққа "чўмилтиришган". Кайфда бўлган мансабдор ўғри бойларнинг қарамоғига илинган. Озроқ пора эвазига қиймати бир неча баробар қиммат бўлган халқ мулкларини деярли текинга бериб юборган. Бунақа кейслар республиканинг ҳар бир бурчагида бўлган. Шу тарзда давлат мулки талон-тарож бўлиб келган.

Шу йилнинг 16 майида биздаям ноқонуний хусусийлаштирилган мулкларни давлат эгалигига қайтаришга имкон берувчи ҳуқуқий ҳужжат чиқди. Маълумотларимга кўра, мазкур ҳужжат бўйича бутун республика бўйлаб рўйхатлар тузилган, тузилмоқда. Агар сиз ўша вақтда фирибгарлик, коррупция ишлари эвазига, бозор қийматидан паст миқдорда халқ мулкига эгалик қилиб олган бўлсангиз, мулкни қайтаришингизга тўғри келади.

Агар сиз ўша вақтдаги хусусийлаштириш қонуни талабларига риоя қилган, ҳаммасини қонун доирасида олиб борган бўлсангиз, қўрқишингизга ҳожат йўқ. Йўқ, ўшанда шунақа бўлганди, яна коррупция эвазига иш битириб оламан деб режа қилаётган бўлсангиз, қаттиқ адашасиз. Давлат бу сафар ҳаммасининг ҳисобини олмоқда. Алишер Қодиров айтганидек, "кутинг", ҳаммасини билиб оласиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Янги даврда иқтисодиётни яхшилаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш асосий мақсад қилинди. Бу борада катта давлат дастурлари ишлаб чиқилди. Банклар бу ишда локомотив ролини ўйнамоқда. Халқ банки ҳам мазкур ишларнинг олд қаторида ҳаракатланмоқда. Мисоллар жуда кўп. Шулардан бирини келтирсам.

Масалан Халқ банки гулларниям ҳомийси ҳисобланади. Водийда "Наманган Наврўз гуллари" масъулияти чекланган жамияти бор. Иссиқхонада турли хил гуллар, манзарали дарахтлар етиштиради. Наманган гуллар шаҳри деган статусга ҳисса қўшаётганлардан фирмалардан бири. Ушбу фирмага бир вақтлар Халқ банки ўз иссиқхонасини кенгайтириш ва кўчатларнинг янги навини яратиш учун 300 миллион сўм кредит ажратган.

Бугунга келиб жамият йилига 550 миллион йилига даромад қиляпти. 50 та одам рўзғорини тебратяпти. Аввалига 1 сотихда иш бошлаган жамият бугунга келиб 1 гектар майдонга яқин ҳудудда фаолият юритади. 23 турдаги гул ва манзарали дарахтлар етиштиради. Халқ банкининг бунақа лойиҳалари жуда кўп. Улар ҳақида бирин-кетин хабар бериб борамиз. Халқ банки халқнинг банки эканини халқ билиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сигма Подкаст астрофизик Бобомурод Аҳмедов билан қора туйнуклар, уларнинг қандай пайдо бўлиши, ёруғлик тезлиги, коинотдаги баъзи қонуниятлар, галактикамиз ҳақида суҳбатлашганакан.

Подкастнинг Санжар Назар билан бўлган сондан кейин бошқа сонларга ҳам қараб чиқаётгандим. Шу сон бошқача ёқди. Ҳақиқий, ўз ишини севадиган олимлар шундай завқ билан гапира олади. Ҳатто энг оддий саволларга жавоб бераётганда ҳам ўзини шундай тутади. Чунки фан ва ундаги илмларнинг ўзи ҳақиқий мўжиза.

😎Тавсия қиламан, томоша қилинг:

https://youtu.be/6NKh5m8E4mY?si=SXvIw7xUWTVFhK--

👉 @Zafarbek_Solijonov
Эртага Сенатнинг 53 ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Муҳим қонунлар кўриб чиқилиши, лавозимлар масаласи муҳокама марказида бўлади.

"Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги ҳужжат ҳам муҳокама қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Бугун доимгидек муҳим кун. Ютюбда онлайн кузатинг.

Онлайн

👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат ялпи мажлисида "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги ҳужжат ҳам муҳокама қилинмоқда.

Янги Қонун билан қуйидаги ер участкалари ҳамда бино ва иншоотларга нисбатан бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш белгиланмоқда:

🔺фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

🔺2018 йил 1 майга қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

🔺“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;

🔺2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўз вақтида тасдиқланмаган ер участкаларига;

🔺фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;

🔺2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига;

🔺хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига;

🔺фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига.

Манба бериш эсингиздан чиқмасин, бўлмаса хафа бўлиш йўқ!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева мен кутган фикрларни урғулади. Ушбу Қонундан асосий мақсад қийналган, мулксиз аҳолини қўллаб-қувватлаш ва бу шахсан Президентнинг иродаси билан бўляпти. Буни фуқаролар ҳам, кадастрчиларам тушуниши керак:

"Бу Қонуннинг қабул қилиниши албатта яхши. Лекин, бу одамлар онгида “исталган ерни эгаллаб олиб, иморат солсам бўлаверади, давлат барибир расмийлаштириб бераверади” деган нотўғри қарашни шакллантириб қўймаслиги керак. Бу борада Қонун устувор бўлиши ижтимоий онг даражасига чиқиши зарур!" — дейди Сенат раиси.

Ширин жойларини айтиб кетай яна. Қонун 6 боб 35 моддадан иборат бўлиб, унинг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январига қадар этиб белгиланган.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси бошқа шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаганлиги, ер участкасидан фойдаланишда низо йўқлиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, ширкат аъзоси бўлганлиги, инвестиция ва бошқа мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги каби бир қатор шартлар бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон вахшийлигининг чегараси йўқ. Пул топиш учун ҳар ишни қилишяпти. Наркотикани реклама қилиш учун мактабларга яқин жойларгаям наркографит чизиб кетишяптикан. Сенатда шу ҳақда гапирилди. Ушбу ҳолатларга санкция оғирлаштирилмоқда. Бироқ Танзила Норбоева аввал ҳам айтганидек, бефарқ яшамаслик керак. Шунақа ҳолатларга дуч келдингизми, ИИБга хабар беринг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмдаги "Thermo Plus" заводига насиб қилса ўзимам бораман. Хона ҳароратини ушлайдиган, мутаҳкам маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш ўзимгаям қизиқ. Айниқса у ердаги ходимларга яратилган шароитни ўз кўзим билан кўриш ниятим бор. Эшитишимча, заводда ишчилар ойлиги яхши.

Масалан фаррошлар 4.5 миллиондан бошлаб ойлик оларкан. Ишиям унчалик оғирмас. Ишлаб чиқариш жараёнидаги ватандошларимиз эса камида 5 миллион соққа топади. Бўлмаса видеода айтилганидек бошқа вилоятдан бориб ишлашармиди? Камига ишчиларнинг иш ҳақи билан боғлиқ бирор муаммо қилиб кўрингчи ҳозирги замонда, меҳнат инспекторлари шартта жарима ёпиштиришади.

Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот:
📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилади

Катталаримиз 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштиришларни яхши эсласа керак. Қачондир давлат адолат ўрнатиб, давлатлигини кўрсатиши керагиди. Қўшни давлатларда бу жараёнлар аллақачон бошлангани ҳақида сал аввал ёзгандим. Бизда ҳам бошланиш арафасида. Янги қонун бунга рухсат беради. Шу ҳақда видео тайёрладик. Ҳаммасини ўша даврдаги бозор тамойилларидан келиб чиқиб, қонуний қилган бўлсангиз, сизга эътироз йўқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат 53 ялпи мажлиси бугунам давом этяпти. Депутат ва сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш асослари 4 тага кўпаймоқда:

🔺депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган тегишли турдаги фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;

🔺тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир календарь йил ичида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;

🔺чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;

🔺партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда депутат ёки сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.

Онлайн кузатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қорақалпоғистонда 2024 йил апрель ҳолатига 12 867 та тадбиркорлик субъектлари 30,1 млрд сўм солиқ имтиёзидан фойдаланган — Сенат.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋🌱🍹 Ҳар бир банкада ёзнинг салқин ҳарорати! 🌴

🍋😍 "Очаково"дан ҳақиқий "Мохито" — иссиқ кунлар учун махсус яратилган ичимлик.

🌱🌞 Табиий ингредиентлар: янги узилган лайм, ялпиз ва тоза сув — мукаммал тетиклик учун керак барча маҳсулотни ўзида жамлаган.

😋 Чанқоқни бир зумда қондиради
🧊 Ҳар бир қултумда салқинлик лаззати

‼️ Такрорлашга уринманг — профессионаллар томонидан ижро этилган!

“Очаково”дан ҳақиқий “Мохито” билан ёзингиз янада ёрқинроқ ва мазали бўлади.

Расмий Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/

Реклама
Бакироо ёзяпти. Бюджетда ойлик ва пенсия оширишга пул йўқ, лекин Микрокредитбанк акцияларининг бозор нархидан 12% қиммат нархда сотиб олишга 2 трлн.сўм пул топилади

Бюджетдаги оғир вазият туфайли охирги 4 йилда биринчи марта бюджет ходимлари ойлиги, пенсия ва нафақалар жорий йилнинг биринчи ярмида индексация қилинмади, яъни оширилмади (инфляция потираб ўсаётганига қарамай), сентябргача оширилмасаям керак. Бир қарашда тушунарлидек, тўғри тушуниш, қабул қилиш керакдек вазият.

Лекин ҳукумат бир қўли билан тежамкорлик қила туриб, шу пайтнинг ўзида иккинчи қўли билан самарасиз каналлар орқали пул сочаётган бўлса-чи?

Демак, назорати ҳукумат қўли остидаги Микрокредитбанк устав капиталини ошириш учун жами 2 трлн.сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Шунинг 790 млрд.сўми Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 1 233 млрд.сўми активлари бюджет билан қўшилиб чайилаётган ФРРУ орқали. Акциялар ёпиқ обуна орқали, битта акция учун 1 068 сўм тўлов нисобида жойлаштирилади.

2 трлн.сўм қанчалигини тасаввур қилишингиз учун, масалан, ҳукумат бу йил суюнчи пули тўлашни кескин камайтириб 400 млрд.сўмдан сал кўпроқ тежаб қолмоқчи. Яъни биргина Микрокредитбанк учун суюнчи пулидан тежалаётган пулларнинг 5 баробари кетаяпти.

Энди эътибор қаратинг, июнь ойи давомида Микрокредитбанк акциялари биржада 941 сўмдан сотилган. Ўзим жума куни синамоққа акция олиб кўрдим. 960 сўмдан. Ўзи бу нархлар ҳам акциялар ликвидлиги ўта пастлигидан ва спекулятив омил туфайли шаклланган (эркин бозор шароитида реал нархи номиналининг ярмига бормайди). Бошқача айтганда, ҳукумат бюджет тешилиб ётган бир вақтда ҳеч бўлмаганда, майли активлари сифати қақачи чиқиб ётган банкнинг акцияларини сотиб олишига ҳам кўз юмайлик, лекин ҳеч қурса, шу пулларга биржа ўртача нархида сотиб олса ва камида 250 млрд.сўм тежаса бўлармиди?

250 млрд.сўм. Бу энг замонавий 10та мактаб дегани.

Тубнинг тубидаги ва аллақачон тугатилиши лозим бўлган банк бирон марта дивиденд тўлагандаям, қачондир дивиденд тўлашга имкони бўлсаям (капитал рентабеллиги 0,5%) майлийди.

Аввалроқ шу каби зараркунанда схема орқали Микрокредитбанк учун пойтахт қоқ марказидан бино сотиб олиб берилган эди.