Zafarbek Solijonov
34.7K subscribers
3.91K photos
2.08K videos
35 files
4.04K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Iskander Buildings'дан акция!

Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни бошланғич 20% тўлов билан харид қилинг.

Бошланғич тўлов: 98 миллион
Бўлиб тўлаш муддати: 36 ой


Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, wоркоут зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ Массив 5 (Мўлжал: Daniel Hill мехмонхонаси)

Телеграм канал

☎️+998787770011
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 2000-йилларнинг бошларида Рязан шакари деб номланган воқеа содир болган. У даврда Россиянинг турли ҳудудида кўп қавватли уйлар портлатилаётган еди. Рязанда шубҳали шахслар бир неча тўла қопни кўп қаватли уйнинг подездида қолдириб кетишади. Кейинчалик суриштирув давомида улар ФСБ ходими эканлиги аниқланади.

Россия ҳукумати қопда шакар бор эди деб баёнот берган, шундан бери Рязан шакари қанақадир иборага айлнаган.

Бу воқеалар иккинчи чечен уруши ва Путиннинг ҳокимият тепасига келиши жараёнида содир бўлган. Худди шундай Ютюб канали Биринчи ва Иккинчи чечен уруши ҳақида алоҳида иккита сон тайёрлаган. Иккаласига ҳам ҳавола қолдириб кетаман, мавзу қизиқ бўлса кўришингиз мумкин.

1 видео: https://www.youtube.com/watch?v=kpxakR3lFpo&t=2113s
2 видео: https://www.youtube.com/watch?v=kMi2TW4sCxo&t=1041s

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция

Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.

Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.

Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.

Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.

📲+998555122222

Телеграм | Инстаграм | Локация
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Тошкент фармацевтика институти билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади

Тошкент фармацевтика институти ва Асакабанк ўртасида ўзаро ҳамкорликка қаратилган навбатдаги учрашувда имзоланган меморандумга кўра, Асакабанк институт олимларининг ишланмаларини ишлаб чиқиши, талабалар учун институтдаги бир қанча ўқув ва лаборатория, малака ошириш маркази ҳамда замонавий электрон кутубхоналарни моддий техника базаси билан таъминлаш ишларини амалга оширди.

Меморандумда кўзда тутилган мақсад, соҳани ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш билан бир қаторда, институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилаётган янги турдаги дори воситалари ва уларнинг ишланмаларини Ўзбекистон бозорига татбиқ қилиш орқали дори воситалари импорти ҳажмини камайтиради ва миллий дори воситалари билан бозорни бойитиш кўзда тутилган.

Учрашув сўнггида эса, олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, стартап лойиҳалар, янги ғоялар учун инвестиция киритиш, талаба-йошлар ва ёш олимлар учун кредитлар ажратиш, лойиҳаларни ишга тушириш учун кредитлар ажратиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😳 Сенат йиғилишида Йўл соҳаси қаттиқ танқид қилинди:

Сенатор: "Уят эмасми, ўтказилган йўлларни бирортасида тротуар йўқ! Йўллар дабдала, янги бойваччалар, палончини палончиси тротуарларни эгаллаб олди, асфальтлар 3 йилга бормайди, янги асфалт ётқизилади кейин ковланиб яна бузилади, прокуратура шуғуллансин!”

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти жиянига қилинган дабдабали "Marry me" учун жамоатчиликдан узр сўради

Исрофгарчиликни тўхтатишимиз кераклигини кўп марта айтганман. Ҳеч бўлмаганда бўлажак куёвим мени қўллаб-қувватлаб, ўйлаб қадам босиши керак эди. Агар президентнинг қариндоши бўлмоқчи бўлса, ўзини ва давлат раҳбарини ҳам танқид остига қўймаслик ҳақида ўйлаши керак.

Менимча, у ҳали ёш. Оддий тарзда ҳам қўл сўраш мумкин. Бир-бирларини ёқтиришса, жияним рад этармиди, — деган Садир Жапаров.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Қирғизистон президенти жияни билан боғлиқ кейсдан жуда кўплаб хулосалар олса бўлади. Президент қайси дунёни хоҳлайди, гапиради фарқи йўқ, ҳамма нарсаси бор, қўли ҳар ерга етадиган инсоннинг қариндошлари ўз оламида яшайди. Буни кўп кўрганмиз. Автократлар халққа диктатура бериб, оиласига демократия берганига ҳам ўзимиз гувоҳимиз.

Лекин масаланинг бошқа тарафи бор. Қирғизлардаги эрк, адолат, тенглик руҳияти ҳали ўлмаган. Тепа нима берса ҳазм қилиб кетмайди. Албатта муносабати бўлади. Қарғаб қоладиган халқмас. Қўрқоғиям биздан мардроқ. Буни амалдаги президенти ҳам билади. Шу сабаб узр сўрашни лозим деб топди. Ўзини узр сўрашга тайёрлаётганда юқоридагиларни ўйлаган, қирғиз халқи нималар қилганини эслаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг шу иши менга ёқди. Тошкентдаги ривожланган давлат элчихоналари билан ҳамкорлик ўрнатади. Тил ўқитувчиларини ўша давлатга малака оширишга жўнатади. Улар йиллар давомида ўрганган тилининг ватанига боришади. Дунёқараши бойийди. Масалан расмдаги ўқитувчиларимиз Францияда малака оширишяпти. Ушбу вақт мобайнида Франция тарихи, у ердаги таълим тизими, янгиликлар ҳақида ўрганишади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
"Демократия бўлса, инқилоб бўлади, давлат ағдарилади" деб баҳона қилади айримлар. Демократия дегани ҳамма ерда қонун ишлайди, ҳамманинг манфаати ҳимоя қилинади, ҳамма тенг бўлади дегани. Савол туғилади. Ҳаммаси яхши бўлса, ҳамма рози бўлса, унда инқилоб нега керак?) Ким инқилоб қилади?)

Бу гапни ишлатадиганлар тизимнинг ҳимоячиси бўлади холос. Демократия кўрмаганлар унда қўрқув кўради. Чунки демократия келса, у ва унинг оиласи, куёв-келин, қариндошлари, хизматкорлари, қўллари ўғирлаган ҳаммасини халққа топшириши керак бўлади. Шу сабаб улар демократияни ёқтирмайди, унга ҳар хил тамғалар ёпиштираверади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Энергетика вазиримиз ўша вақти аслида тўғри гапирди дейлик. Ўша кунлари тежалган, ҳозирга асқотиши мумкин бўлган, пули олдиндан тўлаб қўйилган энергиямиз қани? Мен аслида оилам, уларнинг келажаги, ишларим, режаларим ҳақида кўпроқ ўйлашим керак. Бироқ Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 243 уйда вазир Мизамаҳмудовдан бошқасини ўйлолмаяпман.

👉 @Zafarbek_Solijonov
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун имзоланди. Бу кимга қандай таъсир қилади?

Июнь ойининг аввали икки қувончли хабар билан бошланди, дейиш мумкин. Бири Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича фармон бўлса, иккинчиси айни ушбу қонун. Хўш, бу кимга қандай таъсир қилади?

Аввало, шуни айтиш мумкинки, ушбу қонун тезда қабул қилингани йўқ, бунга йиллар, анчагина ҳаракат кетди. Агар жамоатчиликнинг доимий тарздаги сўрови бўлмаганида, ким билсин, ушбу ҳужжат қабул қилиниши истамаётганлар бугун байрам қилиб ўтиришган бўлармиди.

Юқоридаги саволга қайтадиган бўлсак. Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди. Ўтган давр мобайнида жуда кўп бор бирор давлат ташкилотига раҳбар бўлган амалдор турли лойиҳаларда пудратчи сифатида ўзининг акаси, қайниси ёки бошқа қариндошини танлашга ҳаракат қилганининг гувоҳига айландик.

Натижа нима бўлди? Коррупция, тўғри. Оқибатда, бюджет маблағларининг самарасиз ишлатилиши, лойиҳаларнинг сифатсиз бажарилишига кўп бор гувоҳ бўлдик. Эндиликда ушбу ҳолатларга тамоман чек қўйилиши бўйича ишлар олиб борилишидан умид қиламиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масалан мен боламни бунақа ноқонуний ҳужрага бермасдим. Чунки битта болани катта қилишнинг ўзи бўлмайди. Ухламай чиққан тунларингизни эсланг. Қаттиқроқ уриб юборса, деворга боши тегиб ногирон бўлиб қолса, жабрини ўзимиз тортамиз. Куни келиб "Ота, нега мени ўша инсоннинг қўлига топшириб кетгансиз?" деган саволига жавоб тополмай қоламан.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Интернетда "вой-дод энди боламизга исломни ўргата олмай қоламиз" каби гап-сўзлар урчиди. Шу бўйича фикрларимни берсам. Ҳеч ким сизга бундай тақиқ қўйгани йўқ. Қуръон курслари ёки диний таълим муассасаларида таҳсил олиб, ўз фарзандларингизга ислом дини илми, тарбиясидан дарс берсангиз бўлади. Умуман тарбия беришингизгаям тақиқ йўқ ва қўйилмайди.

Ноқонуний ҳужра масаласига келсак, махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш учун амалдаги кодексда жавобгарлик бор эди. Эндиликда давлат шу занжирнинг давоми сифатида болани қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилганлик учун ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга жавобгарлик белгиламоқда.

Нега давлат бундай ташаббус билан чиқди. Чунки ўтган 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган. Айримлари ойлаб мажбурий таълимдан узиб қўйилган бўлса, айримларида калтакланганлик ҳолатлариям бор. Бола ўзларингиз айтганингиздек ниҳол, уни тарбиялашда, унга билим беришда эски методлардан бутунлай воз кечиш керак. Ўша методлар ўзини оқламаганини бугун кўриб турибмиз ҳам. Ҳам Қуръон мусобақалари ўтказилган вақтларда наманганлик қори ноқонуний ҳужрада ёш болаларнинг орқасига жинсий аъзосини тиқиб (ўзим бориб ўрганганман, қонатиб юборганам) юрганининг гувоҳиям бўлдик.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги бир қатор қонунларда давлатда болаларни ҳимоя қилиш, уларни зўравонлик, шилқимлик, жинсий тажовузлардан ҳимоя қилиш мажбурияти бор. Давлат ушбу функциясини ишга туширди. Ҳолатга бутунлай барҳам бермоқчи.

Ҳўп, оқибатда булар, сабаб билан курашайлик десангиз, Қодиров айтган таклиф масаласини эсланг. Болага комил инсон сифатида вояга етиши учун қандай қонун лозим бўлса, Қонунчилик палатаси депутатларидан сўрайлик, таклифлар берайлик. Округингиздан сайланган депутатингизни танийсизми? Охирги марта қачон у билан гаплашдингиз? Муаммо ўзимизда...

👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча телеграмдан биттаси ёзибди. Мана шу постни чиқариб беринг, Тошкент вилоят Адлия бошқармасида ишлайман, адолатсизлик бўляпти, коррупция жуда авж олган деб. Постни кўрсангиз, ичи тўла туҳмат, бўҳтон. Тошкент вилоят Адлия бошқармаси бошлиғини (танишмасаканман) қасддан обрўсизлантириш мақсад қилинган. Бирор далил билан асослантирилмаган қуруқ гаплар.

Кейин унга савол бердим. Шу гапларингизга далил борми? У жим. Ҳўп, шу гапларни ўз юзингиз билан, видео орқали гапириб беринг, жиноят ҳақида хабар беряпти, ўрганиб кўринглар деб чиқараман, бу постни далилсиз чиқарсам, ўзим жавобгарликка тортиламан, "биз сиз биланмиз, олға" деб, қамалиб қолсам орқамдан дуо қиладиганларга ишонадиган ёшдан ўтганман дедим. У ёзишмани ўчирдида, йўқ бўлиб қолди.

Ушбу ҳолатда фақат бир нарсани ўйлаб қолдим. Аноним профил, ҳеч қандай маълумот йўқ у ҳақда. Қўрқоқлиги алоҳида мавзу. Лекин Адлияда ишлашини айтяпти. Юридик мутахассислиги бўлган исталган юрист кимгадир айб қўйишда сўзларига далил келтиради. Бўлмаса жавобгарлик бўлишини билади. Бунақа инсон Адлияга қандай кириб қолганикин, гаплари рост бўлса. Шу ҳақда ўйлаб қолдим. Балки нодонлиги учун ишдан ҳайдалаётган бўлса, шу каби энг паст йўлгаям ўтгандир. Бугун журналист ва блогерлар байрами дўстлар, муборак бўлсин! Шу каби ҳолатлардан ўзингизни асрашингизни тилайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалсафа доктори Набижон Нарзиев ёзмоқда:

"Қадимда куёв-салом деган урф-одат ҳақиқатдан бўлган. Баъзида ижтимоий тармоқларда бу масала кўтарилса одамларда ғалати кайфият пайдо бўлади. Лекин бу шоу эмас. Мазкур анъана замирида нуроний ёшдаги одамлар ва ота-онага ҳурмат кўрсатиш маъноси яширинган".

Ҳар қандай ҳолатдаям саломлашиш контактга кириш учун биринчи қадам. Ҳаммаси шундан бошланади. Суҳбат давомийлигиям шунга боғлиқ. Қурултойнинг ушбу сонида шу ҳақда суҳбатлашилган.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=MyJO0IoogPM

@Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
01 347 DAV. Зўр-ку а? Ҳам қарама-қарши ҳаракат, ҳам қизил чироқ, ҳам иккита чизиқ босилган, ҳам пиёда хавф остида қолган. Кимдир автомобилсиз кун деганмиди?) ИИБ чора кўришини сўраймиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
01 347 DAV. Зўр-ку а? Ҳам қарама-қарши ҳаракат, ҳам қизил чироқ, ҳам иккита чизиқ босилган, ҳам пиёда хавф остида қолган. Кимдир автомобилсиз кун деганмиди?) ИИБ чора кўришини сўраймиз. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Жавобгарликка тортилибди. Лекин машина ҳайдовчисига унда юрадиган давлат хизматчиси танбеҳ бериши керак эди. Бу биринчиси бўлмаса керак. Чунки бунақа маданиятсизлик бирдан шаклланмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 йил олдин бир тадбиркор акамиздан ғоя эшитгандим. Ўшанда у "яқин йилларда талабалар кўпайгани сабаб мутахассислар сониям ортади. Иш берувчи ва уларни боғловчи кўприк керак. Буни сайт кўринишида қилса бўлади" деганди. Танишимнинг ўзи бу ғояни амалга оширмади. Бошқа соҳада кетди.

Бугунга келиб анча йиллар олдин ALPHA EDUCATION бизнес мактабини ишга туширган тадбиркорлар таълим бозорида янги "Osnova" лойиҳасини ишга туширди. Бу ерда касбга йўналтириласиз, замонавий касблар бўйича курсларни ўқийсиз ва иш берувчингизни топишингиз мумкин.

Компания асосчиларидан бири Камила Узақовага кўра, лойиҳанинг асосий мақсади иш тажриба бериб, иш берувчи билан учраштириб қўйиш. Сал кам ўн йиллик меҳнат тажрибаси асосида иш берувчи ва иш излаётган ёшларнинг малакаси ўртасида катта тафовут кўрилган. Айнан шу ушбу платформани ишга туширишга мотив бўлган. Кўп гапирмай, сайтга кириб кўринг. Карьерага илк қадам курсига бепул эшик очилган. Тақиллатманг кираверинглар.

Шу ердан👉 https://osnovaedu.uz/

@Zafarbek_Solijonov