Zafarbek Solijonov
28.5K subscribers
3.99K photos
2.14K videos
35 files
4.09K links
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Бу каби мотиваторларга қарши жамоатчиликда яхшигина имунитет пайдо бўлди. Яна давом этишимиз керак. Ҳамманинг кўзи очилиши учун. Биздаги мотиваторларнинг бошқалардан асосий фарқи аксари ривожланган давлатлардаги мотиваторларнинг ғоялари, фикрларини тўғридан-тўғри ўғирлайди. Манба ҳам бермайди. Ўзиникидек кўрсатади. Ўзлари янгилик яратолмайди. Қизиғи, энг муҳим деталлариниям айтишмайди. Эринади. Охирига мусиқа қўйишига ўласанда. Нега?

Чунки янгилик яратиш, инсонларга асл ғоя бериш учунам кўпроқ китоб ўқиш керак. Айнан бизнес соҳасида катта тажриба олиш лозим. Ўз устида кўпроқ ишлашини талаб қилади. Бу эса биздаги мотиваторлар учун улкан азоб. Абу Солиҳ, кейинги сафар ўзинг ғоя ўйлаб топ. "Тулкилик қилма, думинг катта, билиб қоляпмиз". Майкл Роучдан ўғирлама. Айтганча, Роуч миллиардер Баффет сотиб олган заргарлик буюмлари компаниясига асос солганлардан бири. Ундан катта бизнес тажрибаси, улкан тажриба олиш мумкин. Унга ишонсангиз бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Александр Ивановичнинг театр ҳақида зўр гапи бор. Театр — ҳаётий саволларга жавоб топиш мумкин бўлган олий инстнация. Ҳар хил мотиваторларга вақт ажратмай, болангизни театрга олиб боринг. Катта сабоқлар олади. Беҳбудийнинг руҳиям шод бўлади.

Мактабгача таълим вазирлиги "Мустақиллик" майдонида театр ташкил қилди. Ёшлар байрами муносабати билан "Турон" театрчилари ўз саҳна кўринишлари, спектакллариниям намойиш қилмоқда. Оилавий боринглар. Мактаб театрлари 29 июнгача давом этади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир дўстим бор. Тамаки истеъмол қилади. Бир куни иккита бир хил сигарет қутисини кўрсатди. Фарқла деди. Фарқлолмадим. Кейин у нархи арзон бўлишидан бошлаб, қолган деталларигача кўрсатиб берди. Кеча шу мавзу атрофида мана бу мақолани ўқиб қолдим. Тамаки ва алкогол маҳсулотлари дунёдаги топ-3 бизнеслар тоифасига кираркан. Соққа катта экан. Шу сабаб ноқонуний ишлаб чиқиш даражасиям юқори бўларкан.

Масалан йилига таҳминан 5 триллионга яқин сигарет маҳсулотлари, 42.3 миллион гектолитр соф спирт истеъмол қилинади. Биргина ноқонуний алкоголли ичимликлар ҳажми умумий миқдорнинг 25.8 фоизини ташкил қилади. Тасаввур қиляпсизми? Тамаки ва алкогол ишлаб чиқариш билан боғлиқ қонунбузилишлари кўп. Божхона янгиликларидаям доим шу ҳақда гапиришади.

Яхшики бизникилар соҳани тартибга солишда ташаббуслар кўрсатяпти. Ташаббус билан чиққанда ҳам ҳамманинг манйаатини ҳисобга олишяпти. Масалан яқинда мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича президент ҳужжати қабул қилинди. Эндиликда тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларидан мажбурий фойдаланиш талаби қўйилди. Қурилмадан фойдаланмасангиз, лицензиянгиз бекор қилинади. Яхши тарафи, шу йил 1 июндан 2027 йил 1 июнигача маркировкалаш ускуналарини импорт қилишингизда сиздан бож ундирилмайди, имтиёзли давр.

Яна алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш бўйича бошқа президент ҳужжатиям эълон қилинди. Униям мақола ёки видеодан билиб олсангиз бўлади. Ўзи лицензияли маҳсулотни истеъмол қилишдаги энг муҳим жойларидан бири бу — эртага сиз қайсидир сигарет ёки алкогол маҳсулотидан кутилмаган зарар кўрсангиз, уни судга бериб, моддий зарарам ундира оласиз.

🎥 Батафсил видеода

👉 @Zafarbek_Solijonov
Емаган сомсага пул тўлаш ҳақида

Кеча ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди. Унда 347 DAV рақамли Малибу ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жазо чоралари қўлланилган.

Машина Ёшлар ишлари агентлиги балансидаги автоулов бўлган. Айримлар буни агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахановага бириктирилган машина, деб ёлғон маълумот тарқатди. Аслида бундай эмаслиги ҳақида расмий муносабат ҳам билдирилибди. Хабарни тарқатаётганда доим текшириш керак, битта ёлғон гап билан кимгадир зиён бериб қўйиш ҳеч гапмас.

Д.Каттаханова 2020 йилдан бери Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Унга 345 DAV рақамли Малибу бириктирилган, 347 DAV эмас. 2023 йил декабрда эса у агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланади ва ўзига бириктирилган машина – 345 DAV’дан фойдаланишда давом этади, 347 DAV’га эса унинг ҳеч қандай алоқаси бўлмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкентда “Made in Pakistan“ кўргазмаси бошланди

УзЭкспомарказда кечадан Покистон ишлаб чиқарувчиларининг йирик кўргазмаси бошланди. Кўргазмада ушбу мамлакатнинг 80 дан ортиқ экспортчи компаниялари иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, бугун кўргазма доирасида Тошкент Халқаро меҳмонхонасида Логистика форуми ўтказилиши ҳам режалаштирган. Форумда икки мамлакат ўртасида логистика соҳасидаги муаммо ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинади.

Бундай йирик ҳажмдаги кўргазма ва форумларнинг ўтказилиши мамлакатимиз учун жуда фойдали бўлади, деб ўйлайман. Маълумки, Покистон Ўзбекистоннинг асосий стратегик ва иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакат билан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва бошқа бир қатор соҳалардаги ҳамкорлик учун катта потенциал мавжуд. “Made in Pakistan” кўргазмаси икки давлат ўртасидаги ана шундай ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди. Қизиқувчилар бўлса, экспомарказга ташриф буюриб, Покистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишишингиз мумкин. Кўргазма эртага якунланади.

Батафсил маълумот учун:
Телефон: +998 99 277 0008; +998 99 610 1222
E-Mail: pakistanembassytashkent@gmail.com
Рўйхатдан ўтиш: https://lnks.uz/https:tdapglobal.comregister-now

Telegram | Instagram | Facebook | LinkedIn
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сусамбилнинг мазкур видеосида “Узуклар ҳукмдори” оламининг энг қудратли афсунгарлари ва табиийки Гендалф Куранг ҳақида батафсил маълумот берилган. Бу видеода орқали Ўртадунёга сеҳргарлар қаердан ва ким томонидан юборилганлиги, Гендалф қаҳармон ўлароқ қандай пайдо бўлганлиги ва ўзи умуман бошқа кўплаб қизиқарли саволларга жавоб беришга топса бўлади. Профессор Толкин ижодига бефарқ бўлмаганларга кўришни тавсия қиламан.

👉 https://youtu.be/y9x8RmhnHVc

@Zafarbek_Solijonov
"Thermo plus" лойиҳаси ҳақида анчадан бери гапириб келамиз. Маълумотлар улашиб боряпмиз. Мақсадимиз сифатли маҳсулот ҳақида халқни хабардор қилиш. Компания яқинда журналист ва блогерларни Хоразмдаги ушбу компанияга олиб борди. Пресс-тур жараёнида улар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишган. Менам бормоқчидим, сабаб билан боролмай қолдим. Лекин кейингиларига бораман насиб. Видеоларни кўринг, бу сафар мақтамай😁

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Июн ойи ёшлар учун чинакам байрам бўлиб кетди. Масалан Самарқандда "Бутунжаҳон ёшлар фестивали-2024" ўтказилди. Чинакам байрам бўлиб кетибди. Меҳмонларам роса рақсга тушган. Фестивалда 92 давлатдан 710 нафар ёшлар, вазирлар, халкаро ташкилотлар етакчилари, ТОП-500 таликка кирган университетлар профессорлари иштирок этишди.

Бугундан бошлаб фестивал доирасидан ўрин олган тадбирлар Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида давом этади. Байрамга ўтинглар. Пойтахтдагига ўзимам боришни режалаганман.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
Москвадаги "Крокус сити" воқеаларидан сўнг, улкан савдо марказларида қўриқлаш тизими кучайтирилганди. Хусусан бизда ҳам. Тошкентдаги Самарқанд дарвоза савдо марказида ҳалиям сергаклик режимикан.

Қаватларда автомат билан Миллий гвардия ходимлари айланиб юрибди. Тинчлик ниқоби остида ҳар ерни портлатишни хуш кўрадиган, урушпараст бу террорист, радикалларни нафас олмайдиган қилиш керак. Бурчакларида қисиб юрсин. Қайсидир бегуноҳ қариндошингиз отишмада қолиб кетса, Крокус воқеасида жабрланувчиларини яхши ҳис қиласиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туристик мақсадларда четдан автотранспорт воситалари олиб киришга имтиёзни қайтариш таклиф қилинди

Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотга тайёргарлик доирасида туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда “Avrud Travel” компанияси вакили ўринли таклифни берибди.

У бу йилдан бошлаб хориждан туристик мақсадларда автотранспорт воситаларини олиб кириш учун тақдим этилган имтиёзлар ўз кучини йўқотганини айтмоқда. Сайёҳлар оқимининг кўпайгани ҳисобига транспорт воситаларига талаб ортган. Ички авиақатновлар ва поезд рейслари эса бу эҳтиёжни қондира олмайди.

Шу сабабли тадбиркор туризм учун 8 ва ундан ортиқ ўриндиқли транспорт воситаларини олиб киришга бериладиган имтиёзни қайтаришни таклиф қилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov