ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
12K subscribers
4.37K photos
319 videos
410 files
5.38K links
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил
Download Telegram
TAVSIYAA.docx
51.9 KB
TOSHKENT SHAHAR
SERGELI TUMANI
266-UMUMIY O’RTA
TA’LIM MAKTABINING
MATEMATIKA FANI O’QITUVCHISI
F.A.USMANOVANING “FUNKSIYA GRAFIKLARINI YASASHDA MAPLE IMKONIYATLARIDAN FOYDALANISH” MAVZUSIDA YOZGAN METODIK TAVSIYASI 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Халқ таълими ходимлари ёзги таътил даврида неча кун дам олишади?

Директор ― 48 кун
Директор ўринбосарлари (ММИБ, ЎИБ) ― 48 кун
Ёшлар етакчиси ― 36 кун
Кутубхоначи ― 24 кун
Фан ўқитувчилари ― 48 кун
Психолог ― 36 кун
Лаборант ― 24 кун
Котиба ― 24 кун
Хўжалик мудири (ХИБДЎ) ― 24 кун
Қоровул ― 18 кун
Ҳовли супурувчи ― 18 кун
Боғбон ― 18 кун
Уста (дурадгор) ― 18 кун 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга эканлигини биласизми?

Қуйидаги 13 тоифадаги абитуриентлар ОТМга киришда имтиёзга эга:

1. Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
2. халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
4. «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;
5. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;
6. тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;
7. Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;
8. «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;
9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
10. тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;
11. Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
12. чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
13. ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар.
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Ургутдаги ғаройиб мактаб: у ердаги 46 ўқитувчидан 31 нафари бошқа вилоятлардан келиб ишламоқда

Сойғўс қишлоғидаги мактабда деярли маҳаллий ўқитувчи йўқ. Бошқа вилоятлардан келиб ишлаётган ўқитувчилар эса маҳаллий аҳолининг яхши муносабати сабаб шу ерда дарс бериб келмоқда. Улар маҳаллий ўринбосарлар тайёрлаш муҳимлигини айтишади.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДТМ бу йилги кириш тест синовларидаги асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди

Жорий йилги кириш тест синовларида абитуриентларнинг 5та (3та мажбурий ва 2та мутахассислик) фандан имтиҳон топшириши тасдиқланди.

👉 https://kun.uz/42145206

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#2021_йил_1_июндан

Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;

🔸 профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;

🔸 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘

🔸 “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;

🔸 Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади. 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
математика.docx
392.4 KB
Samarqand viloyat ixtisoslashtirilgan san’at maktab-internati matematika fani o’qituvchisi Amanova Orastagulning O’nli kasrlarni taqqoslash mavzusida 5-sinflar uchun dars ishlanmasi
МАКОЛА.docx
3.8 MB
TOSHKENT SHAHAR SERGELI TUMANI
266-UMUMIY O’RTA TA’LIM MAKTABINING INFORMATIKA FANI O’QITUVCHISI N.R.YULDASHEVANING “Informatika va axborot texnologiyalari fanidan о‘quvchilarni baholash texnologiyalari hamda metodikasi” MAVZUSIDA YOZGAN METODIK TAVSIYASI
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Фискал институтга 2021/2022 ўқув йили учун илк бор бакалавриат йўналишларига талабалар қабул қилинади

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт 2021/2022 ўқув йилида таълимнинг қуйидаги бакалавриат йўналишларида талабаликка қабул қилади:

Солиқ ва солиққа тортиш;
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
Рақамли иқтисодиёт.

Таълим кундузги ва сиртқи шаклларда, кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқиш муддатлари:

кундузги таълим шакли учун 4 йил;
сиртқи таълим шакли учун 5 йил.

‼️Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликда ҳам 4 йиллик кундузги таълим асосида кадрлар тайёрланади.

Қабул барча учун очиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари иқтисодий таълим блокидаги фанлар бўйича ўтказилади.

Талабалар учун қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:

▶️ битирувчиларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади;
▶️ ўқув жараёнида таълимнинг масофавий шакллари ҳам қўлланилади;
▶️ икки йил давомида инглиз тили чуқурлаштирилган ҳолатда ўқитилади;
▶️ талабалар турар жой билан таъминланади;
▶️ Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликдаги таълимнинг 3-4 босқичлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида амалга оширилади;
▶️ дарс машғулотларига вазирлик ва идораларнинг етакчи амалиётчи мутахассислари жалб этилади;
▶️ ўқув жараёнининг якуний босқичи солиқ органлари маъмурий биноларида ташкил этилади;
▶️ таълим жараёни Фискал институтнинг энг замонавий кампусларида ташкил этилади.

Батафсил маълумотларни Фискал институтнинг https://fiin.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.

☎️Қўшимча маълумот учун телефонлар: 71 275-56-92, 71 274-03-00
Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда_image
Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Ўзбекистонда абитуриентларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда 1 июнь куни бўлиб ўтган брифингда ДТМ раҳбари Фарход Мирзаев маълум қилди.

Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

"Университетларга қабул қилиш тизимини унификация қилиш (ягона тизимга келтириш – таҳр.) тўғрисидаги қарор тегишли органга кўриб чиқиш учун юборилди. Агар қарор қабул қилинадиган бўлса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечамиз ва мактабларда қабул қилинган имтиҳон натижаларига кўра талабаларни университетга қабул қилишни босқичма-босқич жорий қиламиз" - дейди Миразев.

Фарход Мирзаевнинг айтишича, ҳукумат бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибасига таяниб, бундай янгиликни қўлламоқчи. Дастлаб мазкур амалиёт тўртта вилоятда, сўнгра республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР

Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 5-25 ИЮНЬ кунлари ОНЛАЙН шаклда portal.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
• маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган);
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Президент мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади?
🔸Тошкент, Нукус, Хива, Наманган шаҳридаги Президент мактабларига 5 ва 6 синфларга;
🔸 Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-6-7-8-9-10 синфларга қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари қачон бўлиб ўтади?
1️⃣-босқич (саралаш)
2021 йил 20-25 июль
2️⃣-босқич (асосий)
2021 йил 20-23 август кунларига режалаштирилган

🔴Ота-оналар учун имтиҳон жараёнини онлайн трансляцияси: test2021.uz

қўшимча маълумот учун:
☎️“Call-марказ” қисқа рақами: 1206; 71 207-72-22
Интернет: portal.piima.uz
Телеграм: @piimauz
Facebook: piima.uz
Термиз муҳандислик-технология институти ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институтини ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилган.

2021/2022 ўқув йилидан фаолиятини бошлайдиган янги институтда қурилиш ва геология соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар тайёрланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур институт қошида Бойсун туманида кончилик, пиллачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари учун ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашга ихтисосслашган кўп тармоқли техникум ташкил этилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даража иссиққача кўтарилади. 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
5 cинф адабиёт.docx
245.6 KB
Samarqand ixtisoslashtirilgan san'at maktab- internati o'qituvchisi Xydaykulova Guloyning adabiyot fanidan O'tkir Hoshimovning "Dunyoning ishlari"qissasi yuzasidan 5-sinflar uchun dars ishlanmasi
@xalq_talimi_xodimlari
9-sinf 3. A day in the life of 89452.docx
4.9 MB
TOSHKENT SHAHAR SERGELI TUMANI XALQ TA’LIMI BO’LIMIGA QARASHLI
266_-SONLI O’RTA TA”LIM MAKTABI
INGLIZ TILI FANIO’QITUVCHISI
QAMBAROVA YULDUZNING
A day in the life of a pupil
MAVZUSIDA YOZGAN METODIK
QO’LLANMASI @xalq_talimi_xodimlari
A.A. Razzako'va.pptx
1.1 MB
Sergeli tuman 266- umumta’lim maktabi
fizika fani o’qituvchisi Razzaqova A. A.
"Butun olam tortishish
qonuni" mavzusidagi taqdimoti @xalq_talimi_xodimlari
Халқ таълими ҳудудий бошқарма ходимлари вазирликда амалиёт ўташмоқда

Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бошқарма раҳбар ходимларининг билим-кўникмаларини ошириш, тизимда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида, Вазирлик томонидан режа-жадвал асосида соҳавий йўналишлар бўйича стажировка ташкил этилган.

Асосий мақсад - халқ таълими тизимидаги ўрта бўғин ходимлари амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни-моҳиятини ўрганиш ва ушбу ислоҳотларни жойларда самарали татбиқ этишга қаратилган.

Барча амалиётчилар учун ўзаро тажриба алмашиниш ва уларни ҳудудларда татбиқ этишга қаратилган ислоҳотлар доирасида Тошкент шаҳридаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT мактаби, IT парк ҳамда бошқа объектларга экскурсия ташкил этилди ва ҳар бир объектлар фаолияти бўйича батафсил маълумот берилди, тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Бу каби амалиётларнинг тизимли ташкил этилиши келгусида ҳудудларда самарали иш жараёнини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.