ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
12K subscribers
4.37K photos
319 videos
410 files
5.38K links
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

ЮРАГИНГИЗГА ЁЗИБ ҚЎЙИНГ...

Турсунали Қўзиев - Бизнинг болажон халқимиз учун яқинлашиб келаётган энг ҳаяжонли кунлар арафасида Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табриги эълон қилинди. Бу табрикни навбатдаги бирон бир байрам табриги эмас, балки тарихий табрик сифатида кўрдим.Чунки, янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган болаларга қарата бундай табрик ва тилаклар давлат раҳбари томонидан айтилиши, ниҳоятда кам ва ноёб воқеалардан. Бу табрик- мактаб остонасини ҳатлаб, ўз ҳаёт йўлини танлаш сари чиққан навниҳол ёшларимиз учун жудаям муҳим мотивация. Шу билан бирга ёшларга маънавий қувват бағишлайдиган ишонч ёрлиғи ҳамдир. Ёшларнинг ҳаммасиям ҳали Президентнинг бу каби муҳим месседжини туб маъносини тўла англаб етмас, буни нақадар муҳим эканлигини биз каби катта авлод вакиллари нисбатан теранроқ тушунишади.
Давлат раҳбари, миллат етакчисининг табриги ва тилакларини олишга муяссар бўлган ҳар бир мактаб битирувчисини табриклайман. Президентимизнинг сизга йўллаган бу табригини ҳар бирингиз қирқиб олиб рамкага ёки чўнтагингизга солинг, солганда ҳам юрак томонингиздаги чўнтагингизда олиб юринг, юрагингизга ёзиб қўйинг.. Йиллар ўтади, кўп даврлар, сувлар оқиб кетади, ҳаётда ҳар бирингиз албатта ўз муносиб ўрнингизни топасиз. Ўшанда, секин Президентингизнинг сизга аталган мана шу табригини очиб бир ўқиб кўринг. Ўшанда кўзингизга ёш келади ва бугун оддий кўринган ҳар бир сўзи қанчалик чуқур маъно касб этганини ҳис қиласиз. Оқ йўл, Президент табригини олган азиз битирувчилар!

Исроилжон Тиллабоев - Бугунги кун битирувчиларимиз, бу келажагимиз ворислари ва бунёдкорлари, мустақил фикрли, ўз муваффақиятлари билан жаҳон билан тиллашадиган, бўйлашадиган, Ватанимиз ва халқимиз корига ярайдиган авлод вакилларидир. Битирувчиларимизни билимга чанқоқлик, ташаббускорлик тарк этмаслигини тилайман.

Насиба Мамараимова - Муҳтарам Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табрикларини, нафақат мактаб битирувчилар учун, балким, кўп минг сонли устоз- мураббийлар, ота-оналар, бутун халкимиз, кенг жамоатчилик учун билдирилган юксак ишонч, масъулият деб биламан. Азиз битирувчиларга оқ йўл тилайман ва бутун жамоатчилик вакилларини ёшларимизни қўллаб-қувватлашга, уларнинг орзу-интилишларини амалга оширишларига кўмакдош бўлишга чақириб қоламан.

Хурмат билан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши
1 июндан фуқаролардан ўндан ортиқ ҳужжатни талаб қилиш тақиқланади

Жорий йилнинг 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартидаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

•  руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

•  наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

•  судланганлик;

•  манзил-маълумот ахбороти;

•  фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

•  турар жойнинг майдони;

•  солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

•  солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

•  пенсия ва нафақа миқдори;

•  пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

•  никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан  “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
#Сўраган_эдингиз

Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра, олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Президент мактабига талабгор ўқувчи қайси фанлардан «аъло» баҳо олган бўлиши кераклиги айтилди.

АОКАда ўтказилган брифингда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова агентлик мактаблари бўйича юборилган саволларга жавоб берди.

Президент мактабида ўқишни хоҳлаган ўқувчининг мактабда барча фанлардан баҳоси «аъло» бўлиши керакми?

Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш учун талабгорлар 2020/2021 ўқув йилини қуйидаги синфларда STEAM фанлар бўйича аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт.

Булар:
4-синф учун – математика, табиатшунослик;

5-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари;

6-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика;

7-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё;

8-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё;

9-синф учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё фанларидан йиллик аъло баҳо талаб этилади.

Бундан ташқари, талабгор ўқиётган мактаб президент мактаби жойлашган ҳудудга мансуб бўлиши лозим.
Талабгор президент мактабига қабул қилинган тақдирда, унинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ўқувчининг президент мактабларида 5 кун давомида интернат шаклида таълим олишига розилик билдириши талаб этилади.

Президент мактабларида STEAM (Science-fan) математика, физика, кимё, биология ва компьютер таълими инглиз тилида олиб борилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР

Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 5-25 ИЮНЬ кунлари ОНЛАЙН шаклда portal.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
• маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган);
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Президент мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади?
🔸Тошкент, Нукус, Хива, Наманган шаҳридаги Президент мактабларига 5 ва 6 синфларга;
🔸 Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-6-7-8-9-10 синфларга қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари қачон бўлиб ўтади?
1️⃣-босқич (саралаш)
2021 йил 20-25 июль
2️⃣-босқич (асосий)
2021 йил 20-23 август кунларига режалаштирилган

🔴Ота-оналар учун имтиҳон жараёнини онлайн трансляцияси: test2021.uz

қўшимча маълумот учун:
☎️“Call-марказ” қисқа рақами: 1206; 71 207-72-22
Интернет: portal.piima.uz
Телеграм: @piimauz
Facebook: piima.uz
Халқ таълими бўлимлари ходимлари фаолиятини қўшимча моддий рағбатлантириш масалалари муҳокама этилди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган семинарда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида ташкил этилган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғарма ҳисобидан ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш имкониятлари яратилганлиги, шунингдек, тизимида фаолият кўрсатаётган мудир ва методистларга уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашда қандай мезонларга эътибор қаратиш лозимлиги каби масалалар мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди ва улар томонидан берилган таклифлар ҳам инобатга олинди.

Халқ таълими вазирлигининг «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш ҳамда уларни қўшимча рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» буйруғи ва иловаларини юклаб олиш.


@uzedu
Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда_image
Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Ўзбекистонда абитуриентларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда 1 июнь куни бўлиб ўтган брифингда ДТМ раҳбари Фарход Мирзаев маълум қилди.

Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

"Университетларга қабул қилиш тизимини унификация қилиш (ягона тизимга келтириш – таҳр.) тўғрисидаги қарор тегишли органга кўриб чиқиш учун юборилди. Агар қарор қабул қилинадиган бўлса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечамиз ва мактабларда қабул қилинган имтиҳон натижаларига кўра талабаларни университетга қабул қилишни босқичма-босқич жорий қиламиз" - дейди Миразев.

Фарход Мирзаевнинг айтишича, ҳукумат бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибасига таяниб, бундай янгиликни қўлламоқчи. Дастлаб мазкур амалиёт тўртта вилоятда, сўнгра республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилади. 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Профориентационный семинар по развитию сельского хозяйства для учащихся старших классов , проведенный по инициативе студента американского университета Кола Пирсона и учителями общеобразовательной школы № 6 Бекабадского района Ташкентской области Бабаевой Н.М и Звоновой М.М.

@xalq_talimi_xodimlari
#Чиноз_тумани_1_мактаб

Чиноз тумани 1-сонли мактаб жамоаси 1-июнь Халқаро болаларни химоя қилиш куни билан Васийлик хисобида турувчи ўқувчиларни байрам билан табриклашди.
@xalq_talimi_xodimlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги барчангизни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этади!

Бизнинг энг ёрқин ва беғубор хотираларимиз болалик билан боғлиқ. Йиллар ўтган сари бу ҳислар узоқлашиб боради, аммо биз ҳаётимизни беғубор болалик таассуротлари билан ўтказамиз. Шу боис ҳам ушбу байрам болаларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ривожланиши учун масъул бўлган катталар учун ҳам жуда муҳимдир. Бу кун яна бир бор биз катталарнинг болалар олдидаги улкан масъулиятимизни эслатади.

Биз катталарнинг асосий вазифамиз фарзандларимизни соғлом, ақлли, одобли, билимли ва албатта бахтли қилиб тарбиялашдир. Улар ишончли ҳимояни ҳис қилишлари ва ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун биз ҳамма нарсани қилишимиз керак.

Азиз болажонлар, байрамингиз муборак бўлсин, содиқ дўстлар, бахт, қувонч ва соғлик доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Катталарнинг эътибор ва ғамхўрлиги, меҳри ва илиқлиги сизни доимо қуршаб турсин.
БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЕҲЗОД МУСАЕВ ҲАМДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ШЕРЗОД ШЕРМАТОВ БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН МЕҲРИБОНЛИК УЙИДАГИ БОЛАЛАРНИ ЙЎҚЛАБ БОРДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйига борди.

Ташриф чоғида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олинди.

Болалар билан суҳбат чоғида уларнинг орзу-истаклари тингланди, совғалар улашилиб, самимий тилаклар билдирилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизими рақамларда

🔗Халқ таълими тизими статистикаси илмий асосда таҳлил қилиниши тўғрисида хабар берган эдик.

📊Эндиликда халқ таълими тизими статистик маълумотлари бериб борилади

📈Бугунги кунда мактаблар сон жиҳатдан ортган, аммо ўқувчилар сонига нисбатан олиб қараганда 2016-2017 ўқув йилигача ушбу кўрсаткич -29,0%га пасайган.

Таълим тизимидаги ўзгаришлар, яъни 11 йиллик таълим қайта қўшилиши сабабли жорий йилда ушбу нисбат 2000-2001 ўқув йилига нисбатан 0,3%га ошган.

📈Ўқитувчилар сони таҳлили ҳам сон жиҳатдан ортган, бироқ мактаблар сонига нисбатан солиштирилганда 2016-2017 ўқув йилигача -6,2%га пасайиб кетган.

🔰Бу йилга ўқитувчиларнинг мактабларга қайтиши сабаб ушбу кўрсаткич 15,2%га ошган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шаҳар жойларда ўқитувчилар сони 2,2 баробарга ортган бўлса, қишлоқ жойларда сони 4,0%га ошган холос. Сабаби юқори билимли кадрлар шаҳар жойларда қолишмоқда.

📝Халқ таълими статискаси маълумотларини кузатиб боринг!

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда_image
Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Ўзбекистонда абитуриентларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда 1 июнь куни бўлиб ўтган брифингда ДТМ раҳбари Фарход Мирзаев маълум қилди.

Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

"Университетларга қабул қилиш тизимини унификация қилиш (ягона тизимга келтириш – таҳр.) тўғрисидаги қарор тегишли органга кўриб чиқиш учун юборилди. Агар қарор қабул қилинадиган бўлса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечамиз ва мактабларда қабул қилинган имтиҳон натижаларига кўра талабаларни университетга қабул қилишни босқичма-босқич жорий қиламиз" - дейди Миразев.

Фарход Мирзаевнинг айтишича, ҳукумат бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибасига таяниб, бундай янгиликни қўлламоқчи. Дастлаб мазкур амалиёт тўртта вилоятда, сўнгра республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Hurmatli ota-onalar va kuzatuvchilar!

Prezident hamda ijod maktablariga qabul yuzasidan ONLINE OCHIQ MULOQOTga taklif etamiz!

Ochiq muloqotda o‘zingizni qiziqtirgan savollarga Agentlik direktori Hilola Umarova hamda qabul bo‘yicha mutaxassislardan to‘g‘ridan-to‘g‘ri javob olishingiz mumkin.

Buning uchun savollaringizni quyidagi manzilga yo'llang:
👉 @piimasavollar_bot

Biz sizning Prezident hamda ijod maktablariga qabul yuzasidan savollaringizga 3-iyun kuni soat 16:00 da javob berishga tayyormiz!

Darvoqe, savollaringizga javob olish uchun bizni 3-iyun kuni soat 16:00 da facebook va youtube orqali online kuzatishni unutmang!

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
Tavsiya.docx
106.2 KB
TOSHKENT SHAHAR
SERGELI TUMANI
266-UMUMIY O’RTA
TA’LIM MAKTABINING
BOSHLANG’ICH SINF O’QITUVCHISI
N.E.YARMATOVANING “ARALASH SON TUSHUNCHASI” MAVZUSIDA YOZGAN METODIK TAVSIYASI 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari