Uzpharmagency
7K subscribers
5.84K photos
1.91K videos
5 files
6.96K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
#LIVE | Тадбиркорлар билан мулоқот

UZ:
Фарммаҳсулотларни ишлаб чиқариш, рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаш масалалари юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов тушунтириш берди.
--
RU: По вопросам производства, регистрации и сертификации фармпродукции выступил первый заместитель директора Государственного центра экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники Амирхон Азимов.
--
EN: Amirkhan Azimov, the first deputy director of the State Center for Expertise and Standardization of Medicines, Medical Devices and Medical Equipment, explained the issues of production, registration and certification of pharmaceutical products.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Тадбиркорлар билан мулоқот

UZ:
Агентликнинг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати бошлиғи Жамил Уразов Агентлик тизимида коррупцияга қарши кураршиш тизимини жорий этилиши ва унинг долзарб масалалари тўғрисида ахборот бермоқда.

RU: Начальник службы финансового контроля и внутреннего аудита комплаенс Агентства Жамил Уразов знакомит участников мероприятия с ходом внедрения в структуре Агентства системы борьбы с коррупцией и ее актуальными вопросами.

EN: Jamil Urazov, head of the agency's compliance, financial control, and internal audit service, provides information on implementing the anti-corruption system in the agency system and its current issues.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Тадбиркорлар билан мулоқот

UZ:
Тадбиркорлар билан учрашув фойдали маълумотларга бой бўлган маърузалар, жонли мунозаралар, бирор воситачиларсиз ташкил этилган тўғридан-тўғри мулоқот тарзида самимий руҳда ўтди.
--
RU: Встреча с предпринимателями прошла в формате открытого и конструктивного диалога посредством организации выступлений по актуальным вопросам и живого общения напрямую, без каких-либо посредников.
--
EN: The meeting with business people took place in a sincere spirit, in the form of lectures enriched with helpful information, live discussions, and direct communication.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Live

Кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри "Абу Али ибн Сино ва Буюк Ипак Йўли” халк табобати бўйича I Халқаро илмий-амалий анжуманига мезбонлик қилмоқда.

Мазкур анжуман кўп асрлар муқаддам буюк табиб Aбу Aли ибн Сино асос солган халқ табобати янги ривожланиш даврига қадам қўяётганига далил бўла олади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича кластерлар яратиш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмуродов конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, "Абу Али ибн Сино ва Буюк Ипак Йўли” I Халқаро илмий-амалий анжумани аждодларимиз тажрибаси чет эл амалиёти билан бойитилишига, бу йўналишда катта ютуқларга эришилишига хизмат қилишини таъкидлади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кўплаб хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар анжуман ўтказилаётган Самарқанд давлат тиббиёт университети биносига кираверишда Самарқандда фаолият олиб борувчи доривор ўсимликларни етиштирувчи корхоналар маҳсулотлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Анжуманлар саройида Ўзбекистон, Эрон, Исроил, Малайзия, Ҳиндистон, Россиялик мутахассислар онлайн ва оффлайн шаклда конференциянинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар хусусида нутқ сўзлашганидан сўнг Самарқанд "Абу Али ибн Сино ва Буюк Ипак Йўли” I Халқаро илмий-амалий анжуманининг ялпи мажлиси бошланди.

Мажлисни АҚШ Джорджтаун университети тиббиёт маркази биокимё, ҳужайра ва молекуляр Биология кафедраси директори профессор Хакима Амри "Фаровонлик ва соғлом турмуш тарзидан ташқари: гуморал диагностика конституциялари ва Омикс технологиялари" мавзуидаги нутқи ва тақдимоти билан бошлаб берди. Нутқи сўнггида Абу Али ибн Сино "Тиб қонунлари" китобининг инглиз тилига қилинган таржимасини Ибн Сино жамоат фондига тақдим этди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Евроосиё фармацевтика саммити

UZ:
Айни дақиқларда пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасининг анжуманлар залида Global Pharmaceutical Leaders’ Club томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган II Евроосиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади.

RU: На данный момент в конференц-зале столичной гостиницы Hilton начал свою работу II Евразийский Фармацевтический Саммит, организованный Global Pharmaceutical Leaders’ Club совместно с Агентством по развитию фармацевтической отрасли.

EN: At the moment, the II Eurasian Pharmaceutical Summit, organized by the Global Pharmaceutical Leaders’ Club together with the Agency for the Development of the Pharmaceutical Industry, has begun its work in the conference hall of the capital’s Hilton hotel.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Евроосиё фармацевтика саммити

UZ:
Саммитда сўзга чиққан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев Ўзбекистон фармбозорининг имкониятлари ва йиллик ўсиш истиқболлари шунингдек, қалбаки, сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар айланмасига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

RU: Выступивший на саммите директор Агентства по развитию фармацевтической отрасли Сардор Кариев рассказал о возможностях и перспективах годового роста фармрынка Узбекистана. Он также ознакомил участников саммита с ходом работ по борьбе с оборотом фальсифицированных и некачественных лекарственных средств и изделиях медицинского назначения.

EN: Speaking at the summit, Director of the Agency for the Development of the Pharmaceutical Industry Sardor Kariev spoke about the opportunities and prospects for the annual growth of the pharmaceutical market in Uzbekistan. He also briefed the summit participants on the progress of work to combat the circulation of counterfeit and low-quality medicines and medical products.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Евроосиё фармацевтика саммити

UZ:
Эслатиб ўтамиз, саммит дастуридан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар, шунингдек, дистрибютор ва дорихона тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой олган.

RU: Программа саммита состоит из микса интерактивных форматов, включая круглые столы с регуляторами, дискуссии и встречи один на один с дистрибьюторами и аптечными сетями.

EN: The summit program consists of a mix of interactive formats, including round tables with regulators, discussions and one-on-one meetings with distributors and pharmacy chains.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Евроосиё фармацевтика саммити

UZ:
II Евроосиё фармацевтика саммити доирасида куннинг иккинчи ярмида "Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги регулятор ўзгаришлар" мавзусидаги сессия бошланди.

Ушбу сессияни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов юртимиз фармацевтикасининг бугунги кундаги ютуқлари ва истиқболдаги режалар ҳақидаги маърузаси билан бошлаб берди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги 5 йил ичида давлатимиз томонидан Ҳаракатлар стратегияси доирасида яратилган кенг имкониятлар боис аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, маҳаллий фармацевтика компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тури 644 тадан 3500 тага етди. Шу билан бирга ишлаб чиқарилаётган фармаҳсулотлар ҳажми 6 баробарга ошди.

EN: In the second half of the day, a session on "Regulatory changes in the pharmaceutical market of Uzbekistan" started within the framework of the II Eurasian Pharmaceutical Summit.

This session was opened by Ulugbek Egamov, the first deputy director of the Agency for the Development of the Pharmaceutical Industry, with a report on the current achievements of Uzbekistan’s pharmaceuticals and future plans.

He noted that in the last five years, a number of reforms aimed at providing the population with quality medicines have been implemented due to the wide opportunities created by our state within the Action Strategy. In particular, the types of products produced by local pharmaceutical companies increased from 644 to 3500. At the same time, the volume of manufactured pharmaceutical products increased by six times.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Евроосиё фармацевтика саммити

UZ:
"Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги регулятор ўзгаришлар" сессиясида сўзга чиққан "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов "Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалаларига ёндошув" мавзусида маъруза қилар экан, хусусан, орфан препаратлар давлат рўйхатидан ўтмасдан, сертификатлаштириш билан импорт қилиниши мумкинлиги ҳақида тўхталди.

"Зарур амалиётлар маркази" ДУК директори Азиз Дусматов "GMP, GDP ва GxP инспекциялар: Ўзбекистондаги регулятор талаблар" мавзуидаги ҳисоботида юртимиз фармацевтика тармоғи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларни зарур амалиётлар талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаш йўлида қилинаётган ишлар билан таништириб ўтди.

EN: Speaking at the session "Regulatory changes in the pharmaceutical market of Uzbekistan," Amirkhan Azimov, the first deputy director of the "State Center for Expertise and Standardization of Medicines, Medical Devices, and Medical Equipment," spoke on the topic "An approach to the registration of drugs in Uzbekistan," in particular, he pointed out that orphan drugs can be imported with certification and no registration.

Aziz Dusmatov, director of the "Necessary Practices Center" SUE, in his report on the topic "GMP, GDP, and GxP inspections: regulatory requirements in Uzbekistan," points out that the work being done in the way of mandatory certification of organizations in the pharmaceutical industry and healthcare system of our country by the requirements of necessary practices.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Евроосиё фармацевтика саммити

UZ:
Саммитнинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтган сессияси давомида шунингдек, ДВТБТТЭСДМ ДУК Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов, Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова, Агентликнинг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора Зуфарова ҳамда Агентлик директорининг маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимовалар Ўзбекистонда клиник тадқиқотларни ўтказиш, фармакологик назорат билан боғлиқ вазият, лицензиялаш ва лицензион назоратни оптимизациялаштириш жараёнлари ҳамда дори воситаларини тарғиб қилиш билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилишди.

RU: На сессии  с участием должностных лиц Агентства по развитию фармацевтической отрасли были также заслушаны доклады, сделанные председателем Фармакологического комитета Саидамиром Саидовым, начальником отдела Фармакологического надзора  Эльвирой Свечниковой, начальником управления Агентства по лицензированию и надзору  Гулнорой Зуфаровой, а также  советником директора Агентства Мухаббат Ибрагимовой.

EN: During the session with the participation of officials of the Agency for the Development of the Pharmaceutical Industry, Saidamir Saidov, Chairman of the Pharmacological Committee of the "State Center for Expertise and Standardization of Medicines, Medical Products and Medical Equipment," Head of the Department of Pharmacological Control Elvira Svechnikova, Head of the Licensing and Control Department of the Agency  Gulnara Zufarova and adviser to the director of the Agency Muhabbat Ibragimova reported on the changes in legislation related to the conduct of clinical research, pharmacological control, licensing and license control optimization processes, and the promotion of medicinal products.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Матбуот анжумани

UZ: 2
022 йилнинг 26 октябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Айни дамда АОКАда мазкур Президент қарори юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигиниг матбуот анжумани бошланди.

Эслатиб ўтамиз, тадбирни қуйидаги ҳаволага босиб, online кузатиш имконига эгасиз
----
EN: On October 26, 2022, the head of our state, Shavkat Mirziyoev, signed the decision "On additional measures to provide the population with quality medicines and medical supplies."

At this moment, the press conference of the Agency for the Development of the Pharmaceutical Industry has started in AIMC regarding the decision of the President.

You can watch the following press conference online via this link.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Матбуот анжумани

Cардор Кариев:
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб қарорнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатдан ташқари барча янги турдаги дори воситалар клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси ва “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” талабларига мувофиқ ўрганилганидан сўнг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш тартиби бекор қилинади. Эндиликда дориларнинг рецепт бўйича ёки рецептсиз берилиши уларнинг қўллаш йўриқномаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқланади.

Sardor Kariev: According to the decision, starting from January 1, 2023, all new types of drugs, except those listed in Annex 1 of the decision, will be registered in the Republic of Uzbekistan after a positive result of clinical research and study following the requirements of "Good Manufacturing Practice - GMP."

Also, the procedure for approval of the list of non-prescription drugs by the Ministry of Health is canceled. Now, prescription or non-prescription drugs are provided following their instructions for use.

The procedure for including drugs in the prescription and non-prescription drugs category is confirmed.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Матбуот анжумани

UZ:
Шунингдек, “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга биноан дори моддалари, яъни субстанцияларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда Ўзбекистондан ташқарида дориларни рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш тартиби бекор қилинди.

Ҳамда референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади.

EN: Futhermore, following the decision "On additional measures to provide the population with high-quality drugs and medical supplies," the procedure for state registration of drugs, i.e., substances, and the process for requiring standard samples when recognizing the results of drug registration 1outside Uzbekistan were canceled.

Also, the certification of drugs whose reference prices are not recorded or are higher than the recorded price is prohibited.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Матбуот анжумани

UZ:
Янги қарорга мувофиқ, 2023 йилда тажриба-синов сифатида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган 17 та ихтисослаштирилган марказ ва 8 та республика шифохоналарида беморларни дори ва тиббий буюмлар билан таъминлаш шифохона орқали амалга оширилади. Бунда, беморларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар доирасида дори ва тиббий буюмлар бепул, қолган ҳолларда пуллик асосда, шифохонага кирим қилинган нархларда берилади.

EN: According to the new decision, in 2023, in 17 specialized centers and eight republican hospitals financed by the State Medical Insurance Fund, patients will be provided with medicines and medical supplies through the hospital. Drugs and medical supplies will be provided to patients free of charge within the framework of state-guaranteed medical services and, in other cases, on a paid basis, at the prices charged to the hospital.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Матбуот анжумани

UZ:
Янги қарорга асосан, 2023 йил 1 майдан бошлаб:

жисмоний шахслар томонидан дорихоналардан сотиб олинган дорилар учун бериладиган харид чеки солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилганда унинг нархи Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дориларнинг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади;

дориларнинг чакана нархига белгиланган устамалар ошириб қўлланилганлиги аниқланганда, тегишли чора кўриш учун бу ҳақида тегишли монополияга қарши курашиш органига хабар юборилади;

харид чеки бўйича нарх дорининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан белгиланган тартибда жарима ундирилади.

EN: According to the new decision from May 1, 2023, the following will be considered:

when a receipt issued by individuals for drugs purchased from pharmacies is registered in a unique mobile application of tax authorities, its price is automatically compared with the retail reference prices of drugs in the information system of the Agency for the Development of Pharmaceutical Industry;

when it is determined that the mark-ups on the retail price of drugs have been exceeded, a notification will be sent to the relevant anti-monopoly authority to take appropriate measures;

suppose the price according to the purchase receipt is more than the drug's retail reference price. In that case, the offender will pay a fine following the established procedure based on the conclusion of the inspection.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#LIVE | Матбуот анжумани

UZ:
Янги қарорда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда:

2022 йил якунига қадар биологик фаол қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг хавфсизлиги ва таркибини назоратдан ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши;

2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома ҳамда биологик фаол қўшимчаларнинг электрон каталогини ишлаб чиқиши ва ўзларининг расмий сайтларига жойлаштиришлари кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Uzpharmcontrol
#live

Ayni daqiqalarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida O‘zbekistonda farmasevtika sohasida zarur amaliyotlar standarti talablarini joriy etish holati bo‘yicha brifing bo‘lib o‘tmoqda.

Brifingni quyidagi havola orqali jonli efirda kuzatishingiz mumkin.

SSVning Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi Matbuot xizmati

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Live

📼 Ayni damda Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi tomonidan joriy qilingan «Biz sizni eshitamiz» loyihasi doirasida Sog‘liqni saqlash vazirligi bilan hamkorlikda  “Farmatsevtika sohasidagi yuzaga kelayotgan muammolar hamda aholini sifatli va arzon dori vositalari va tibbiy buyumlar bilan ta’minlash” mavzusida ochiq muloqot o‘tkazilmoqda.

➡️ Ochiq muloqotdan ko‘zlangan maqsad, dori vositalarini ishlab chiqaruvchi, import qiluvchi, ulgurji va chakana savdosi bilan shug‘ullanuvchilar uchun dori vositalarining bozorda tanqisligi yuzaga kelishini oldini olish, sohada raqobatni rivojlantirish, raqobatga to‘siq bo‘layotgan omillarni bartaraf etish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish va ularni amalga oshirishdan iboratdir.
___

#Live

📼 В данное время в рамках проекта «Мы вас слушаем», внедренного Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей, в сотрудничестве с Министерством здравоохранения Республики Узбекистан проходит круглый стол на тему «Проблемы фармацевтической отрасли, а также  обеспечение населения качественными и доступными лекарственными средствами и изделиями медицинского назначения».

➡️ Целью открытого диалога является разработка и реализация предложений по предупреждению возникновения дефицита лекарственных средств на рынке, развитию конкуренции в отрасли, устранению факторов, препятствующих конкуренции для тех, кто занимается производством, импортом, оптовой и розничной торговлей лекарственными средствам.

Website| Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🔝Ayni damda "Hilton" mehmonxonasida “Pharma O‘zbekiston va Markaziy Osiyo: farmatsevtika zavodlarini qurish va modernizatsiya qilish” 2-xalqaro kongress va koʻrgazmasi boʻlib oʻtmoqda.

🤚Tadbirni Farmatsevtika tarmog‘ini rivojlantirish agentligi direktori Abdulla Azizov ochib berdi.

🌐O‘zbekiston, Qozog‘iston, Tojikiston va Markaziy Osiyoning boshqa davlatlari farmatsevtika tarmog‘i yetakchilariga atalgan mazkur unikal professional maydonda investitsion loyihalar, yirik korxonalar rahbarlari, davlat idoralari, regulyator-nazorat organlari vakillari, ishlab chiqarish texnogiyalari litsenziarlari, qurilmalar ishlab chiqaruvchi va yetkazib beruvchilari, injiniring hamda loyihalashtirish va qurish kompaniyalari vakillari, shuningdek texnologiyalar va xizmatlar yetkazib beruvchilari uchrashishdi.

Farmatsevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligi  Matbuot xizmati

🌐Website| Telegram |🌐 Instagram | Facebook | 📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM