Uzpharmagency
7.08K subscribers
5.77K photos
1.91K videos
5 files
6.93K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​#Биласизми

“Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисида”ги 1991 йил 11 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги "Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Биласизми

Ислом динида ўлдирувчи модда "заҳар" деб аталади.

Заҳарни кесишга ишлатиладиган дори "тирёқ" дейилади. Ҳаётий эҳтиёж туғилмаса, заҳарни ишлатиш ҳаром.

Ўсимликлардан тайёрланган заҳар нажас эмас. Aммо заҳарли ҳайвоннинг гўшти, сўлаги ва бошқа нарсаларидан тайёрланган заҳар нажасдир. Нафи бор ва нажас бўлмаган заҳарни сотса бўлади.

Aдолатли мусулмон табибнинг тавсияси билан бошқа даво йўқ бўлган ҳолда даво учун заҳарни ишлатса бўлади.

Ҳадис ва ҳаёт. 18-жуз.
Тиб ва дам" китобидан

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Биласизми

🍀 Доривор ўсимликлар асосида тайёрланадиган дори воситалари, шу жумладан доривор дамламалар қатор афзалликларга эга бўлиб, улар қуйидагиларда ифодаланади:

▪️дори воситасининг тегишли самарадорлигига эга бўлган ҳолда, безарарлиги (кам заҳарлилиги);
▪️уларнинг “майин” доимий таъсири;
▪️тез ва осон тайёрлаш имкониятлари мавжудлиги;
▪️алоҳида мураккаб технологик ускуналар талаб этилмаслиги;
▪️арзонлиги ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент фармацевтика институти олимлари (Ш.Ф.Искандарова - ффн, доцент, Х.М.Комилов - ффд, Х.У.Алиев - тфд, профессор) томонидан “Фитоичимликлар рецептураси” услубий қўлланмаси тайёрланиб, умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейлар, олий таълим ҳамда тиббиёт муассасалари фитобарларида фитоичимлик дамламаларини тайёрлаш, сақлаш ва қўллаш бўйича амалда фойдаланиш ва риоя қилиш учун тавсия этилган.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Биласизми

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тарғиботи,
яъни Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни:

👉🏻 ишлаб чиқиш,
👉🏻 тайёрлаш
👉🏻 ва улардан фойдаланиш усуллари, услублари тўғрисидаги,
👉🏻 уларни олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолият тақиқланади.

II ва III рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рекламаси фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган ихтисослашган босма нашрлардагина амалга оширилиши мумкин.

❗️Таркибида Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари бўлган дори воситаларининг намуналарини реклама мақсадларида тарқатиш тақиқланади.

Манба

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
​​#Биласизми

- Ҳайдовчилар қайси турдаги дориларни қабул қилмаганлари маъқул?

Айрим дори воситаларининг таркибида уйқу чақирадиган моддалар бор. Ана шуларни ҳисобга олиб, эътибор талаб қиладиган ишда ишлайдиганлар, шу жумладан, ҳайдовчилар бу турдаги дориларни уйқуга кетишдан олдин қабул қилганлари маъқул.

- Дори қабул қилишда кўп кузатиладиган хатолар…

Бемор дори қабулидан кейин бир-икки кун мобайнида шифокор билан алоқада бўлиб, дорининг таъсири ҳақида уни огоҳлантириши керак.

Шифокор беморнинг аҳволига қараб, унга дори қандай таъсир қилганини билади ёки аксинча бўлса, бошқа дори тайинлайди. Аммо айрим беморлар буни унутишади.

❗️ Шунингдек, ҳар қандай дорини қабул қилган вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

- Дори харид қилишда нималарга эътибор берган маъқул?

Дори сотиб олаётганда, аввало, унинг сақланиш шароитига эътибор бериш лозим. Масалан, айрим дорилар музлаткичда сақланиши керак. Лекин у дорихонанинг пештахтасида турибди. Бу ҳолатда мижоз, менга музлаткичдагисидан беринг, дейишга ҳақли.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
#Биласизми

Беморга тайинланган дори воситалари унинг тиббий ҳужжатлари
(касаллик тарихи, амбулатория картаси)да қайд қилиниши ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланиши керак

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#БИЛАСИЗМИ

ЛАЗЕР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

👉Лазер — ингичка, кўзни қамаштирадиган даражада ўткир ёруғ нур тарқатувчи прибор.
👉Унинг манбаи унча катта бўлмаган кристалл ёки газ тўлдирилган ампуладир. Магнит майдони таъсирида у тўққизил ёки зангори нур тарқатади.
👉Бу ҳодиса асримизнинг 60 — йилларида рус физик олимлари Басов ва Прохоров ҳамда америкалик аллома Майман томонидан кашф этилган. Бу кашфиёт учун улар Нобель мукофотига сазовар бўлдилар.
👉Маълум бўлишича, лазер нури ўта ноёб хусусиятларга эга экан. Унинг ёрдамида касаликларни даволаш, қийин эрийдиган металларни кесиш, олис масофаларга ахборот ва маълумотларни узатиб бериш мумкин.
👉Сиз, албатта, мусиқа ёзилган кумушранг дискаларни кўргансиз. Уларни жаранглатадиган куч ҳам лазер нуридир. Эстрада майдонларидаги нур ўйинлари ҳам лазер кўмагида яратилади.
👉Хўш, лазер нурининг сири нимада? Лазер тарқатадиган нур муайян ўлчовдаги тўлқин узунликларига эга. Табиатда соф ҳолда бундай нур учрамайди.
👉Лазер нури узлуксиз тўлқин узунликларига эга, у одатда қилдан ҳам ингичка ва тарам — тарам бўлиб тарқалади.

@uzpharm_agency
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилиш тақиқланади.

Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқарганлик учун Ўзбекистон Респбуликаси қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган

➡️ @uzpharm_agency
​​#Биласизми?

Нимага баъзида қуёшга қараганда аксирамиз?

Бугунги кунда 19-35% одамларда қуёшга юзланганда аксириш рефлекси бор.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қуёшга қараганимизда, оптик асаб кўзни ёрқин нурдан ёпиш учун мияга импулс юборади. Лекин, бу импулс эса бурундаги тирнаш хусусиятини ҳам пайдо қилади. Натижа эса аксиришга олиб келади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Сурхондарёда Марказий Осиёда ягона ҳисобланаётган, ланолин субстанциясини ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Хўш ланолин ўзи нима?

Маълумки, қўй териси остидаги безлар нафақат ёғ, балки ёғсимон модда – ланолин ҳам ишлаб чиқаради. Тери устига чиққан ёғ орқали ушбу модда қўй жунига ёпишади. Махсус технология ёрдамида ювилган жундан ланолин ажратиб олиниб, ҳидини кетказиш учун қайта ишлов берилади.

☝🏻 Мутахассисларнинг фикрича, ланолин инсон терисига тез шимилиш хусусияти билан фармацевтика ва парфюмерия саноати учун зарур хомашё ҳисобланади. Шу боис ундан фармацевтикада шамча ва суртмалар тайёрлашда бириктирувчи модда сифатида кенг ишлатилади.

#Биласизми

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Провизор сўзининг маъноси ва у ким

“Провизор” сўзи (лотинча provisor – олдиндан кўра билувчи) XV-асрда пайдо бўлган.

👩🏻‍⚕️ Провизор - махсус фармакологик билимларга эга бўлган мутахассис.

Ўша пайтда дорихона иши бўйича таълим олиш 14 йил давом этган - тўрт йил дорихонада шогирдлик, 10 йил дорихоначи ёрдамчиси ва бир қатор имтиҳонлар бўлган

#Биласизми

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми

Антитаначалар – иммунитет ҳосил қиладиган моддалар.


Антитаначалар тери остига ёки томирга оқсил табиатли модда (антиген) киритилганда, унга қарши ҳосил бўлади. Антитаначалар, асосан, қон зардобда тўпланади. Бундай қон зардобига касаллик қўзғатувчи микроб токсинидан аралаштирилса, антитаначалар токсинни нейтраллайди.

Антитаначалар бор қон зардобига микробнинг ўзи аралаштирилса, зардобдаги антитаначалар микробни бир-бирига ёпиштириб, ғуж қилади (агглютинация), баъзан эритиб юборади (лизис), айрим ҳолларда антигенни чўктиради.

Атитаначали қон зардоблари, хусусан, гамма-глбулинлар дифтерия, қизамиқ, қоқшол, газли гангрена, грипп ва бошқа касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш мақсадида кенг қўлланилади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонига биноан, Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда:

🚶🏻 юриш,
🏃🏻‍♂️ югуриш,
🥅 мини-футбол,
🚴🏻 велоспорт,
🏸 бадминтон,
🏐 стритбол,
🤸🏻 «Workоut»
(маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган.

2021 йил 1 мартдан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси ишга тушади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 467-моддасига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ҳамда чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига:

🔘 аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда — 3%
🔘 бошқа аҳоли пунктларида — 2%
🔘 бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда — 1% миқдорда солиқ ставкалари белгиланади.

Манба

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Вакцина ва плацебони фарқи нимада?

Синов вакцинаси бу
– тадқиқот натижасида яратилган вакцина тури бўлиб, клиник синовларда қўллаш учун мўлжалланган ва тегишли ташкилотлардан тасдиқланмагунча, сотувга чиқарилмайдиган вакцина.

Плацебо бу - вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган, актив таъсирга эга бўлмаган бирикма ҳисобланади.

#Биласизми

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби йўлга қўйилган бўлиб, маълумотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритилаётган реестрга жойлаб борилмоқда.

Ҳозирда (2021 йилнинг 17 май ҳолатига кўра) чекланган нархлар реестрига 6201 дори воситалари савдо номи билан нархлари тасдиқланган ва реестрга киритилган. Улардан 5440 таси хорижий (импорт) ва 761 таси эса маҳаллий дори воситаларидир.

Aсосий дори воситалари рўйхатига савдо номи билан 3700 та дори воситалари мавжуд ва 3143 савдо номидаги дори воситаларига референт нархлари шаклланди. Бу эса рўйхатга олинган асосий дори воситаларнинг умумий миқдоридан тахминан 84 %ни ташкил этади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сон қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаларига амалдаги штат бирликлари доирасида бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.

☑️ Бунда, ушбу лавозимларга тайинланаётган шахсларнинг аввалги давлат ташкилотларидаги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори юқори бўлган тақдирда, уларнинг аввалги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори сақлаб қолинади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби йўлга қўйилган бўлиб, маълумотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритилаётган реестрга жойлаб борилмоқда.

Ҳозирда (2021 йил 13 июль ҳолатига кўра) чекланган нархлар реестрида 6699 та дори воситаларининг савдо номи билан нархлари тасдиқланди ва киритилди. Улардан 5882 таси хорижий (импорт) ва 817 таси эса маҳаллий дори воситаларидир.

Aсосий дори воситалари рўйхатига савдо номи билан 3700 та дори воситалари мавжуд ва 3325 савдо номидаги дори воситаларига референт нархлари шаклланди. Бу эса рўйхатга олинган асосий дори воситаларнинг умумий миқдоридан тахминан 90 %ни ташкил этади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми

Хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкин?

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача хусусий тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) тиббий хизматлар кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирганда барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

➡️ Бунда, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Uzpharmcontrol
#Биласизми

Бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтика саноати турли мулкчилик шаклидаги 240 дан ортиқ корхоналарни бирлаштирган ҳолда, улар томонидан 2023 йилнинг январь ойига нисбатан жами 3831 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Айни вақтда республика аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжи 50% атрофида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ҳисобига қондирилмоқда.

Манба: "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журнали 1/2023 сони

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube