Uzpharmagency
6.71K subscribers
7.02K photos
2.02K videos
6 files
7.35K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
📸 Кун фотоси:
Финландиядаги «Ҳатто чўкаётган бўлсанг ҳам ўқи!» деб номланган ҳайкал.

Инсонларнинг юксалиши, халқларнинг тараққий этиши сири – ўқишдир.

👉🏻 @uzpharm_agency
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 1 январдан нима сабабдан шаҳар дорихоналарида камералар жорий қилинди? Бундан мақсад нима?

Ушбу саволга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Давлат маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси бош мутахассиси Mунира Ваҳобова жавоб берди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​🔬 ДВТБТТЭСДМ нимани англатади?

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг:

👉🏻 дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш;
👉🏻 сифат назорати,
👉🏻 стандартлаштириш,
👉🏻 сертификатлаштиришни амалга оширадиган ишчи органи
ҳисобланади.

▪️ Шунингдек:

Давлат маркази дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини баҳолаш доирасида ишлаб чиқариш шароитларини, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини, сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги, қўллашда кутилаётган самаранинг инсон саломатлиги хавфига нисбатини дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида мустақил равишда ёки учинчи шахсларни ёхуд мустақил экспертларни жалб этган ҳолда экспертиза ишлари, текширувлар, синовлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, ўрганишлар ва илмий-техник баҳолашларни ўтказиши мумкин

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​"Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида"ги (ПҚ-4438-сон) қарорда 2019 йилнинг 1 декабр санасидан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилиши белгилаб қўйилган.

Хўш ижтимоий дорихона ўзи нима

Ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади. Ижтимоий дорихонанинг ягона логотипи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
Дори воситаларига нисбатан ташқи референт нархларни белгишлаш деганда нима тушунилади? Ҳаёт учун муҳим бўлган ва ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларинининг рўйхати қайта кўриб чиқиладими? Энди чет давлатлардан кирадиган энг муҳим дори воситаларининг нархи кескин пасаядими?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов ушбу саволлар юзасидан тушунтириш бериб ўтди.

🔘 Батафсил ушбу видеода 👇🏻

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
"Корея компаниялари вакилларининг таъкидлашича, Кореянинг ички бозори етарли даражада ривожланиши учун анча кичик, Ўзбекистонда эса қулай шарт-шароитлар яратилган. Мамлакатимиз бозори ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва Корея компанияларинг МДҲ давлатлари бозорига чиқиши учун жозибадор майдондир!"

Сардор Кариев ©
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори


Корея-Ўзбекистон фармацевтика бизнес форуми /Иқтибос/14.08.2019/Сеул ​​
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Tошкент врачлар малакасини ошириш институти наркология кафедраси мутахассиси Фурқат Баҳромов:

- Психоактив моддалар таъсирида автоулов бошқарган ҳайдовчининг мастлик ҳолатини аниқлаш муммо эмас. Ва бу ҳолат учун албатта жавобгарлик бор!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​💡Қизиқарли фактлар #7

Почему таблетки круглые?

👉🏻 Во-первых, потому что так их легче всего глотать – размер специально подгоняется под диаметр человеческого пищевода.
👉🏻Во-вторых, у таблеток необычной формы чаще случаются сколы, они не такие крепкие и т.д. Хотя вообще при желании таблетке можно придать любую форму.
--
Нима учун дорилар юмалоқ шаклда?

👉🏻 Биринчидан, уларнинг осон ютилиши учун - дорилар шакли ва ўлчами инсон қизилўнгачининг диаметрига махсус мослаштирилган.
👉🏻 Иккинчидан, бошқа шаклдаги дориларнинг парчаланиш эҳтимоли кўпроқ. Умуман олганда, дориларга ҳар қандай шакл берилиши мумкин.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:

👉🏻 вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;
👉🏻 шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
👉🏻 амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
👉🏻 ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).

Эслатиб ўтамиз, Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​⚡️Фарғонада дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 декабр санасидан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилиши белгилаб қўйилган!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Знаете ли вы
Согласно пункту 39¹ Положения "О порядке розничной реализации лекарственных средств и изделий медицинского назначения" (Приложение №2 к ПКМ №185 от 06.04.2017г):

📲 При осуществлении розничной реализации лекарственных средств и изделий медицинского назначения посредством электронной коммерции аптеками в необходимых случаях может быть осуществлена доставка приобретенных лекарственных средств и изделий медицинского назначения населению.

👉🏻 При этом доставка лекарственных средств и изделий медицинского назначения должна осуществляться в сопровождении работника аптеки — специалиста с фармацевтическим образованием.

👉🏻 Для доставки лекарственных средств и изделий медицинского назначения используются транспортные средства, оборудованные камерами, обеспечивающими соблюдение качества, эффективности и безопасности лекарственных средств и изделий медицинского назначения.

👉🏻 Не допускается использование привлеченного или попутного транспорта.

👉🏻 Используемое для доставки транспортное средство должно содержаться в надлежащем техническом состоянии и чистоте.

👉🏻 В процессе транспортировки в камере транспортного средства, предназначенной для хранения лекарственных средств и изделий медицинского назначения, должны поддерживаться необходимый режим уровень температуры, влажности и циркуляции воздуха.

👉🏻 Оборудование, относящееся к средствам измерений, до ввода в эксплуатацию, а также после ремонта подлежит первичной поверке и (или) калибровке, а в процессе эксплуатации — периодической поверке и калибровке в соответствии с требованиями законодательства Республики Узбекистан.

👉🏻 Транспортировка лекарственных средств и изделий медицинского назначения должна осуществляться таким образом, чтобы идентичность и качественные характеристики лекарственных средств не были утрачены и соблюдались условия их хранения, указанные в инструкции по медицинскому применению и на упаковке лекарственного средства.

👉🏻 Транспортировка лекарственных средств, требующих особых температурных условий хранения, должна осуществляться только специальным транспортом, оборудованным рефрижераторными установками или термоконтейнерами, оснащенными устройствами климат — контроля для постоянного мониторинга температуры.

👉🏻 Лекарственные средства и изделия медицинского назначения перевозятся в транспортной таре, которая не оказывает отрицательного влияния на их качество, эффективность и безопасность и обеспечивает при этом надежную защиту от воздействия факторов внешней среды.

👉🏻 Во время транспортировки лекарственные средства и изделия медицинского назначения должны быть защищены от повреждения упаковки, разлива, загрязнения, в том числе другими лекарственными средствами или веществами.

⚠️ Памятка: Запрещается транспортировка лекарственных и изделий медицинского назначения средств вместе с другими видами груза.

Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Биласизми
"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида" (ВMҚ 185-сон 2 илова 06.04.2017) Низомнинг 39¹ бандига кўра:

📲 Электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда, зарур ҳолларда дорихоналар томонидан аҳолига сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш мумкин.

👉🏻 Бунда дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш дорихона ходими — фармацевтик маълумотга эга мутахассис билан бирга амалга оширилиши керак.

👉🏻 Дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш учун уларнинг сифати ва хавфсизлигига риоя этилишини таъминловчи дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш камераси билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланилади.

👉🏻 Транспорт воситаси техник соз ва тоза ҳолатда тутилиши керак.

👉🏻 Ташиш жараёнида дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш камерасида керакли зарур ҳарорат, намлик, шунингдек, тоза ҳаво таъминлаб турилиши лозим.

👉🏻 Ўлчов ускуналарига кирувчи асбоблар фойдаланишдан аввал, шунингдек, таъмирлангандан сўнг белгиланган тартибда бирламчи текширувдан ўтади ва (ёки) қиёсланади, фойдаланиш жараёнида эса текширилади ва қиёсланади.

👉🏻 Дори воситалари ва тиббий буюмларни ташиш шундай амалга оширилиши лозимки, бунда уларнинг сифат кўрсатгичлари йўқолмаслиги ҳамда дори воситаларининг ўрамлари ва тиббий қўлланилиши бўйича йўриқномаларда қайд этилган сақлаш шароитларига риоя этилиши керак.

👉🏻 Алоҳида сақлаш ҳароратини талаб этувчи дори воситаларини ташиш ҳароратни доимий равишда кузатиб борувчи қурилма билан жиҳозланган рефрижератор ускунаси ёки термоконтейнер билан жиҳозланган транспорт воситасида амалга оширилиши керак.

👉🏻 Дори воситалари ва тиббий буюмлар, уларнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳамда ташқи муҳит таъсиридан сақловчи транспорт воситаларида ташилади.

⚠️ Эслатма: Дори воситалари ва тиббий буюмларни бошқа турдаги юклар билан бирга ташиш тақиқланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Dolzarb
Uzpharmagency
💡 Бу муҳим
Электрон тарзда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни аҳолига етказиб беришда нималарга эътибор бериш керак?

👉🏻 Батафсил ушбу аудиода

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
- Хавотирга ўрин йўқ. Дори воситаларининг сифати қатъий назоратда бўлиб, сифатсиз дори воситаларининг ишлаб чиқарилишига ва четдан юртимизга кириб келишига асло йўл қўйилмайди. Шу мақсадда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази фаолият юритаяпти.

Муҳаббат Ибрагимова ©
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассиси

Фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжуманидан
#Иқтибос /12.07.2019/Тошкент/АОКА
​​#Биласизми
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарори бўйича муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади.

👉🏻 Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар аниқланган тақдирда уларнинг эгаси мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни зудлик билан муомаладан чиқариши ва 30 кун мобайнида йўқ қилиши лозим.

👉🏻 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дори воситаларининг ва тиббий буюмларни божхонада расмийлаштириш жараёнида, шунингдек сертификатлаштириш синовлари натижасида қўллаш учун яроқсизлиги аниқланган бўлса, бундай дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади (реэкспорт) ёки йўқ қилингунга қадар божхона режимида жойлаштирилади ва йўқ қилинади.

👉🏻 Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан қопланади.

📎 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 185-сон (06.04.2017) қарорига 3-илова

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​Внимание объявление ❗️

Группа компаний "ВИАЛЕК" совместно с Агентством по развитию фармацевтической отрасти проведет вебинар.

✍🏻 Тема вебинара: Фармаконадзор. С чего начинать внедрение системы фармаконадзора?

📆 Вебинар состоится 04 февраля 2020г с 12:00 до 14:00 по ташкентскому времени.

📎 Памятка: Что такое вебинар?

Вебинар — это удобный способ проводить обучение, тренинги, конференции через интернет в режиме реального времени. Вебинар дает возможность обсуждать, отправлять, получать информацию, запускать опросы, показывать презентацию, общаться в чате и т.д. Вебинары удобны ведущим и участникам. Любой человек может участвовать в нем, не покидая рабочего места, находясь дома, в командировке или отпуске.

🎤 Ведущий вебинара: Эльвира Свечникова, заместитель начальника Управления Агентства по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения Республики Узбекистан.
​​Диққат эълон❗️

“ВИАЛЕК” компаниялар гуруҳи Фармацевтика тармоғини ривожланишини агентлиги билан ҳамкорликда вебинар ўтказади.

✍🏻 Вебинар мавзуси: Фармаконазорат. Фармакологик назорат тизимини жорий этишни нимадан бошлаш керак?

📆 Вебинар 2020 йил 4-феврал куни Тошкент вақти билан 12:00 дан 14:00 гача бўлиб ўтади.

📎 Эслатма: Вебинар нима?

Вебинар - бу реал вақт режимида Интернет орқали тренинглар, конференциялар ўтказишнинг қулай усули. Вебинар сизга муҳокама қилиш, маълумот олиш ва юбориш, сўровномалар ўтказиш, тақдимот намойиш этиш, суҳбатлар ўтказиш ва бошқа тадбирларни ўтказиш имконини беради. Вебинарлар уларни олиб борувчилар ва иштирокчилар учун қулайдир. Вебинарда исталган киши жойни тарк этмаган ҳолда, яъни ишда, уйда бўлганида ёки сафар ва таътилини тўхтатмаган ҳолда иштирок этиши мумкин.

🎤 Вебинар олиб борувчиси: Элвира Свечникова, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
​​Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишдаги асосий талаблар нималардан иборат?

а)
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензиянинг мавжудлиги;

б) аҳолини:
Ижтимоий аҳамиятга эга
дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш;

▪️ давлат-хусусий шериклик ҳамкорлиги шартлари асосида чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан Рўйхатга кирмайдиган, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;

▪️ дори воситалари билан шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда таъминлаш;

▪️ дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ижтимоий дорихоналарнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган филиал тармоқлари орқали таъминлаш;

▪️ махсус ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари орқали қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган тоғли, етиб бориш қийин ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришни таъминлаш;

в)
дорихона ассортиментидаги рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг узлуксиз реализациясини амалга ошириш мақсадида уларнинг икки ойлик захираси мавжудлиги.

Ижтимоий
дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.
--
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Zarur talablar
Uzpharmagency
Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишдаги асосий талаблар

👉🏻 Батафсил ушбу аудиода

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency