Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.64K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий маълумотли тиббиёт ходимлари дорихона очишга қанчалик ҳақли?

Ушбу саволга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова жавоб беради.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар диққатига:

2022 йил 1 апрелдан фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мос равишда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)», «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» ва «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Эхинацея – иммунитетни ошириш учун энг кучли доривор ўсимликлардан бири

Бу сеҳрли гулнинг ватани - Шимоий Америка. Қадимдан ҳиндулар эхинацеянинг нақадар шифобахш эканини билиб, унинг илдизидан жароҳатлар, ҳашаротлар, илон чаққан жойларига компресс қилишган. Мазкур гиёҳни қайнатиб, кўзларини ювишган, куйган жойларни тозалашган, дамламасини бўлса тиш оғриғи, милк яллиғланишидан ишлатишган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Мутахассис тавсияси: Электрон термометр билан тана ҳароратини қандай қилиб аниқ ўлчаш мумкин?

☑️ Ҳароратни ўлчаш чоғи электрон термометрни танага перпендикуляр ҳолатда жойлаштирманг, балки тана бўйлаб, учи ташқарига чиқмаган ҳолда айнан қўлтиқ ости чуқурчасининг ўртасида турадиган қилиб жойланг.

☑️ Қўлтиқ остида ҳарорат ўлчанган пайтда қўл танага тегиб туриши ўта муҳим. Қўл бемалол ҳаракатлантирилиб, тери билан контакт бўшашган пайтда ҳарорат нотўғри кўрсатилиши ва муддатидан аввал овозли сигнал берилиши мумкин. Шу боисдан ҳам боланиниг тана ҳарорати ўлчанаётган вақтда у билан ўтириб, қўлини танига босиб турган ҳолда ушлаб туриш керак бўлади.

☑️ Ҳарорат максимал даражада аниқ кўрсатилсин, десангиз, электрон термометрни қўлтиқ остига ўчган ҳолатида қўйиб, қўлни маҳкам босиб туриш керак. Термометрнинг учи бир оз исигач, тахминан 30 сониядан сўнг уни ёқиш даркор.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📮 5 саволга 5 жавоб:

🔘 1-савол:
Инсон саломатлиги учун нафас машқларининг аҳамияти қай даражада? Жавоб

🔘 2-савол: Ўзбекистонда доривор ўсимликлар кластерлари қаерларда ташкил этилган? Жавоб

🔘 3-савол: Инсонни тинчлантириш учун нимага сув берилади? Жавоб

🔘 4-савол: Вакциналар тарихи. Улар дунёга қандай наф берган? Жавоб

🔘 5-савол: Иммунопрофилактика нима? Жавоб

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
UzDIF ва “TIBTEXNIKA” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 12 феврал куни UzDIF ва “TIBTEXNIKA” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат "TIBTEXNIKA" компаниясига тиббий имплантлар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришни кўриб чиқишда амалий кўмаклашишга қаратилган.

Маълумот учун, “TIBTEXNIKA” МЧЖ Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси импорт ўрнини босувчи тиббий маҳсулотлар, жумладан коронар стент, коронар баллон, коронар ўтказгич, диагностик катетер, интродьюсер, диагностик ўтказгичлар ишлаб чиқаради.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Tashkent Pharma Park”нинг замонавий, илмли мутахассислари бўла олишингизни хис этиш вақти келди. Ҳаракат сиздан, имконият эса биздан!

🏢 “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери таркибида ташкил қилинадиган Фармацевтика техник университетида ҳалқаро талабларига мос равишда олий таълим ва илмий соҳада фаолият олиб боришни истайсизми?

🎓 Хорижий олий ўқув юртларининг магистратура йўналишида 2022-2023 ўқув йилларида малака ошириш истагида бўлган ҳамда ўз фаолиятини “Tashkent Pharma Park”да давом эттиришни мақсад қилган номзодлар учун навбатдаги танловни эълон қиламиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар диққатига!

☑️ 2023 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харид танловларида фақатгина «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» стандартлари асосида дори воситаларини, «ISO:13485» стандартлари асосида тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришни ташкил этган ташкилотлар ва «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» стандартларини жорий этган улгуржи савдо ташкилотлари қатнашишига рухсат берилиши белгиланган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🌐 Халқаро илм - фан соҳасидаги хотин - қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Унда "Олима аёллар грантлари” танлови ғолибларидан бири сифатида эътироф этилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика институти ходими, фармацевтика фанлари номзоди, доцент Яйра Назирова ўз лойиҳасини амалга ошириш учун махсус сертификат билан тақдирланди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🚨 Фармрейд: Хонадонда ноқонуний тарзда сақланаётган 130 миллион сўмлик дори воситалари фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу туманнинг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 130 миллион сўмлик 2929 дона тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Дубай шаҳрида “Made in Uzbekistan” бизнес-миссиясига старт берилди

Мазкур бизнес-миссияда фармацевтика, текстиль, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноатларига тааллуқли бўлган 50 та илғор компания иштирок этмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Expo-2020 халқаро кўргазма майдонида “Made in Uzbekistan” бизнес-миссияси доирасидаги учрашувлар давом этмоқда

Ўзбекистон фармацевтика саноати вакиллари иштирокида ўтган мазкур учрашувларда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг Амирликлар бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра, яқин келажакда мазкур масала чуқур ўрганилиб, БАА Иқтисодиёт вазирлиги кўмаги билан амалга оширилишига келишиб олинди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: «Ҳафта дайжести - Weekly digest»

Якунланган ҳафта давомида телеграм каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар | 2022 йил, 14 — 20 февраль

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📆 14 февраль — 20 февраль: Якунланган ҳафта сарҳисоби | «Weekly digest» рукни

🔘
Навоий ва Бобур таваллуди муносабати билан бадиий кеча бўлиб ўтди

🔘 Олий маълумотли тиббиёт ходимлари дорихона очишга қанчалик ҳақли?

Ушбу саволга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова жавоб беради.

🔘 UzDIF ва “TIBTEXNIKA” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 12 феврал куни UzDIF ва “TIBTEXNIKA” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат "TIBTEXNIKA" компаниясига тиббий имплантлар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришни кўриб чиқишда амалий кўмаклашишга қаратилган.

🔘 Хорижий олий ўқув юртларининг магистратура йўналишида 2022-2023 ўқув йилларида малака ошириш истагида бўлган ҳамда ўз фаолиятини “Tashkent Pharma Park”да давом эттиришни мақсад қилган номзодлар учун навбатдаги танлов эълон қилди.

🔘 Халқаро илм - фан соҳасидаги хотин - қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда "Олима аёллар грантлари” танлови ғолибларидан бири сифатида эътироф этилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика институти ходими, фармацевтика фанлари номзоди, доцент Яйра Назирова ўз лойиҳасини амалга ошириш учун махсус сертификат билан тақдирланди.

🔘 Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

🔘 Expo-2020 халқаро кўргазма майдонида “Made in Uzbekistan” бизнес-миссияси доирасидаги учрашувлар давом этмоқда

Ўзбекистон фармацевтика саноати вакиллари иштирокида ўтган мазкур учрашувларда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг Амирликлар бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

📶 Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармонида белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда

Жорий йилнинг 18 февраль санасида Зарур амалиётлар маркази томонидан “Reka-Med Farm” МЧЖ ҚК, “Aseptica” МЧЖ ва “Navbahor Sanoat” МЧЖ корхоналарига – “GMP”, “Mediherb Lifesciences” МЧЖ ҳамда “Pharmed” хусусий корхонасига – “GDP” сертификатлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мос равишда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)», «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» ва «Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)» талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
"Kusum Uzbekistan” ва Агентлик ҳамда “Tashkent Pharma Park” ўртасида уч томонлама келишув имзоланди

Суммаси 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган уч томонлама инвестиция келишуви Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан – директор Сардор Кариев, “Tashkent Pharma Park” дирекцияси томонидан – директор Санжар Бобожонов ва “Kusum Uzbekistan” номидан –директор Фируз Насриевлар томонидан имзоланди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Внимание, объявление!

☑️ Компания РОММЕЛАГ АГ, являющаяся европейским производителем оборудования для выпуска инфузионных растворов, ампул, глазных капель и различных других жидких медицинских препаратов по технологии BFS, планирует проведение онлайн-вебинара.

🕑 Дата проведения вебинара:
23 февраля 2022 года, в 14.00


☑️ Тема данного вебинара:

▪️ Новости РОММЕЛАГ
▪️ Rommelag Product Management – мы совершенствуемся и становимся лучше благодаря Вам
▪️ Формы применений и новинки модификации Rommelag: пригодность для будущего
▪️ Расширенное обслуживание GMP

☑️ Спикеры:
Руководители компании и ведущие менеджеры.

Для участия в вебинаре Вам необходимо зарегистрироваться по ссылке, указанной в прилагаемом приглашении.

Участие в вебинаре бесплатное.

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармагентлик вакиллари “MicroSinergy Pharmaceuticals” фармацевтик фирма вакиллари билан учрашди

Куни кеча “DUBAI EXPO-2020” халқаро кўргазмаси доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси директори Сарвар Хамидов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темиров бошчилигидаги мутахассислар БААдаги “MicroSinergy Pharmaceuticals” фармацевтик корхонаси вакиллари билан учрашишди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармагентлик ва “Aster DM Healthcare” фармацевтик компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Ўзбекистон фармацевтика саноати вакиллари, хусусан, “Uzgermed Pharm” МЧЖ ҚК, “SAMO” МЧЖ, “Фазо Люкс” МЧЖ, “Remedy Group” МЧЖ ҚК, "Avantika" МЧЖ, “Шифокор-82” фармацевтик компаниялари иштирокида ўтган мазкур учрашувда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг Амирликлар бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соҳага оид қабул қилинган Президент фармонига биноан, Зарур амалиётлар (GxP) талабларини тизимли жорий этиш йўналишида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

Мазкур савол юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган брифингда жавоб берди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube