Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.64K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кунгача дам олади

Президент фармони билан 2022 йилда расмий саналарни нишонлаш вақтидаги қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунлари кўчирилган эди. Унга кўра, март ойида 5 кун ишлайдиган ходимлар учун беш кун кетма-кет дам олиш кунлари бўлади.

Фармонга мувофиқ, барча ходимлар учун 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба куни дам олиш этиб белгиланган.

☑️ Шунга кўра, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун:

▪️ 19 март (шанба) — дам олиш куни;
▪️ 20 март (якшанба) — дам олиш куни;
▪️ 21 март (душанба) — дам олиш куни;
▪️ 22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
▪️ 23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Республикамизда тегишли органлар томонидан гиёҳвандлик воситалари ҳамда таркибида наркотик ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти божхона ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар фош қилинди.

#Фармрейд

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ёдингизда бўлса, Tashkent Pharma Park кластери таркибида ташкил қилинадиган янги Фармацевтика техник университети учун кадрлар танловида ғолиб бўлган номзодлар ҳақида маълумот берган эдик.

Агентлик матбуот хизмати Британиянинг нуфузли университети "Де Монфорт"да фармацевтика илмини чуқур ўрганиб ҳозирда Ўзбекистонга қайтган ҳамда Фармацевтика техник университетида иш бошлаш арафасида турган ўқитувчиларимиз Камола Нарзикулова, Мафтуна Усмонова ва Наргиза Эшбекова билан суҳбатлашди.

Мазкур суҳбат билан яқин кунларда махсус кўрсатувимизда таништирамиз!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
«Галстукни ечиб, ишлаш пайти келди» – Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифидан иқтибос:

“Шунча йил Нукусга келиб қарсак чалиб кетавердик, лекин Мўйноқда ўзгариш бўлмади. Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди”

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Лицензиялаш тартиб таомиллари соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқлари нималардан иборат?

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг логоси янгиланаётганлиги муносабати билан, ушбу фотодаги 3 та логотипдан бирини танлашимизда сизларнинг фикрларингиз жуда ҳам муҳим. Шунинг учун қуйидаги сўровномада фаол бўлишингизни сўраб қоламиз:👇
Ўзингизга ёққан логотипга овоз беринг! Овозлар бугун соат 23:59 гача қабул қилинади.
Final Results
45%
1-вариат
8%
2-вариант
28%
3-вариант
18%
Ҳеч қайси бири ёқмади
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

Бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган.

Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Шу билан Президент Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Глава государства ознакомился в городе Нукусе с деятельностью ситуационного центра инвестиционных проектов.

Центр представляет собой единую систему формирования, реализации и мониторинга бизнес-проектов. За центром закреплены представители ведущих отраслей промышленности. Президенту представлена информация о запланированных отраслевых проектах для Каракалпакстана.

На этом глава государства завершил поездку в Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #investitsiya #loyihalar

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Лицензион назорат соҳасидаги қонунчиликда янгиликлар:

🔘 Лицензия талаб ва шартлари доирасидаги давлат назоратининг шакллари нималардан иборат?
🔘 Лицензия талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида Назорат органларига қандай таъқиқлар қўйилган?

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
ССВ: Фуқароларга очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилади

Сўнгги кунларда январь ойига нисбатан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус 1 ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига беморлар госпитализацияси 7 бараварга камайган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📮 5 саволга 5 жавоб:

🔘 1-савол:
Вакцина ва плацебони фарқи нимада? Жавоб

🔘 2-савол: Фармацевтикада патент нима? Бу соҳанинг ривожланишига ёрдам берадими ёки тўсқинлик қиладими? Жавоб

🔘 3-савол: Референт нарх нима, дориларнинг янгича нархланишими бу? Жавоб

🔘 4-савол: Каннабис ўсимлигини етиштириш ва ундан фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби қандай? Лицензия кимларга ва қанча муддатга берилади? Жавоб

🔘 5-савол: Доривор ўсимликларни етиштиришда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Жавоб

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги лойиҳаси асосида Британияда таълим олган талабалар билан кечган суҳбат ҳақида хабар берган эдик.

Агентлик матбуот хизмати томонидан тайёрланган эксклюзив интервьюни яқин соатларда эътиборингизга ҳавола этамиз!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ҳурматли журналистлар, блогерлар ҳамда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

📅 Жорий йилниг 26 февраль куни соат 11:00да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан "Паркент-фарм" ЭИЗда фаолият бошлаётган "ZUMA-PHARMA" МЧЖ корхонасининг очилиш маросими муносабати билан пресс-тур ташкил этилмоқда.

Умумий қиймати 15,8 млн.долларлик “Флаконларда инъекцион лиофил кукун ва суюқлик кўринишидаги, ишлатишга тайёр шприц ручкалардаги, ҳамда ампула дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида мазкур корхонада СOVID-19'га қарши "Спутник-V" вакцинаси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Махсус кўрсатув

"Tashkent Pharma Park" таркибида ташкил қилинадиган янги Фармацевтика техник университети учун кадрлар танловида ғолиб бўлиб, Британиянинг нуфузли университети "Де Монфорт"да таҳсил олиб ҳозирда Ўзбекистонга қайтган Камола Нарзикулова, Мафтуна Усмонова ва Наргиза Эшбекова билан эксклюзив интервьюни томоша қилинг!

Ҳа айтганча, мазкур қаҳрамонларимиз каби магистратура йўналишида Британияда ўқишни давом эттириш истагида бўлган ёшларни навбатдаги танловимизда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

👉 Танлов шартлари бу ерда

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда "Паркент-фарм" ЭИЗда фаолият бошлаётган "ZUMA-PHARMA" МЧЖ корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигида агентлик вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида батафсил "Pharm Press" кўрсатувининг 2022 йилдаги илк сонида таништирамиз.

Тадбир давом этмоқда...

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube