Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.64K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Зарур амалиётлар марказининг расмий веб-сайти синов режимида фаолият бошлади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази таркибидаги Зарур амалиётлар (GxP) миллий инспекторати бўлими ажратиб чиқарилиб, давлат унитар корхонаси шаклидаги Агентликнинг Зарур амалиётлар маркази этиб қайта ташкил этилганлиги ҳақида хабар бергандик.

🌐 Айни кунларда мазкур Зарур амалиётлар марказининг расмий веб-сайти тест режимида фаолият юритаётганлигини мамнуният билан маълум қиламиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кун ҳикмати:

Бўлмаса очлик, бало ургай эди,
Юз касаллик танда юз бергай эди.

Гоҳо кишининг оч қолиши ёки юриши ҳам бесабаб эмас. Бу ҳолатда турли касалликларнинг олдини олиш мумкин.

©️ Жалолиддин Румий.
"Най ноласи" китобидан

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида фармацевтика соҳаси қандай ривожланмоқда?

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 15 июн санасида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятда фаолият юритиб келаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказган эди. Ушбу тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожланиш агентлиги мутасаддилари ҳам иштирок этиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар борасида аниқ режалар тузилган эди.

Хўш, ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида фармацевтика соҳасида қандай ўзгариш ва ривожланиш бўлди? Батафсил вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг махсус репортажида танишамиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Какие задачи выполняет фармацевт?

Об этом нам расскажет кандидат фармацевтических наук, советник директора Агентства по развитию фармацевтической отрасли Мухаббат Ибрагимова.

👉 Полное видео

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Брифинг давомида, аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, фармацевтика тармоғига илғор илмий-техника ютуқлари ва инновацияларни жорий этиш орқали тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини натурал ҳажмда 80 фоизга етказиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январда имзоланган ПФ-55-сон фармонидаги вазифалар ва фармацевтика соҳасидаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида саволларга жавоб берилди.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кун ҳикмати:

Хасталикдан очлик афзалдир, ўшал
Етказур сенга неча лутфу самар.

Унутмагилки, беморлиқдан кўра очлик юз карра афзал, очликда бадан ўзидаги турли тиқилма ва бегона хилт (модда)ларни чиқаради, сиҳатинг мустаҳкамланади.

©️ Жалолиддин Румий.
"Най ноласи" китобидан

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Huscion» компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди

Конференцияда илмий жиҳатдан тажриба алмашиш, технологиялар трансфери, клиник ва клиниколди синовлар соҳасида, шунингдек янги дори воситаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​Ўзбекистон фармацевтикаси оғир жудоликка учради. Йирик олим ва педагог, соғлиқни сақлаш соҳасининг таниқли арбоби Б.Шоисломов 69 ёшида вафот этди

Бахтиёр Шоисломов 1953 йил 1 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг стоматология факультетини тугатгач, меҳнат фаолиятини 1974 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтида бошлаган. У 2020 йилга қадар Тошкент тиббиёт академиясининг Фармакология кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келган. 2006 йилда фармакология кафедраси профессори илмий унвонига сазовор бўлган.

Б. Шоисломовнинг шахсий ташаббуси билан фармакология қўмитасида дори воситаларининг ножўя таъсирини ўрганишга қаратилган янги йўналиш, фармакологик назорат тизими жорий этилган. Ушбу фаолият янги тахрирдаги Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига фармакологик назорат тамойиллари илк бор алоҳида модда билан киритилишига асос бўлган. Қонуннинг ушбу банди доирасида дори воситаларининг ножўя таъсирини аниқлаш ва уларнинг безазарлигига эришиш борасида Б. Шоисломов рахбарлигида амалга оширилган ишлар Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти томонидан юқори баҳоланган.

Профессор Б.Ш.Шоисломов 200 га яқин илмий мақола, 2 монография муаллифи. Унинг раҳбарлиги остида 1 та номзодлик диссертацияси ёқланган.

Б.Шоисломов ўз фаолияти давомида республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантириш, уни давр талабларига мос равишда такомиллаштириш, пировардида, миллий фармацевтика бозорини сифатли ва безарар дори воситалари билан таъминлаш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида астойдил жонкуярлик кўрсатди.

У Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш, хусусан, миллий фармацевтика соҳаси учун кўплаб юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш борасида салмоқли ҳисса қўшди.

Жонкуяр олим ва ғамхўр педагог, юксак масъулиятли раҳбар сифатида профессор Б. Шоисломовнинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони юзасидан Ўзбекистон радиосида жонли суҳбат бўлиб ўтди. (Аудио бу манзилда)

📻 Мазкур мулоқотда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова, Инвестиция масалалари бошқармаси мутахассиси Абдурауф Абдуллаев ва Давлат маркази Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи раҳбари Амирхон Азимовлар иштирок этиб, соҳага оид имзоланган янги фармоннинг мазмун моҳияти ҳақида тушунтириш бериб, тингловчиларнинг саволларига жавоб беришди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Баёнот | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" томонидан 2021 йил 12 ой давомида сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича расмий баёнот.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кун ҳикмати:

Ранжи поклайдир, тамизлайдир фақат,
Хуллас, очлик ичра юз бир манфаат.

Очлик боис танингдаги оғриқлардан халос бўласан, меъданг покланиб, ақл-ҳушинг, фаросатинг, хотиранг яхшиланади. Ундан келадиган ва топадиган манфаатинг беҳисобдир.

©️ Жалолиддин Румий.
"Най ноласи" китобидан

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Что такое строго рецептурные препараты?

Об этом нам расскажет кандидат фармацевтических наук, советник директора Агентства по развитию фармацевтической отрасли Мухаббат Ибрагимова.

👉 Полное видео

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон — АҚШ: Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм, USAIDнинг юртимиздаги миссияси ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармагентликда АҚШнинг «Abbott Laboratories» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда қатор масалалар муҳокама қилинди, хусусан илмий йўналиш ва инвестициялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда фармацевтика соҳаси қандай ривожланмоқда?

Хабарингиз бор, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари 2021 йилнинг 8 октябр санасида Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил қилган эди. Мазкур учрашувда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва таклифлар тингланиб, аксар мурожаатлар жойида ўз ечимини топганди.

Хўш, ҳозирги кунда Андижон вилоятида фармацевтика тармоғи қандай ҳолатда ва ривожланиш жараёни қандай кечмоқда?

Шу ва бошқа саволларга Андижон фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Рузиматали Мансиров "Махсус репортаж" кўрсатувида жавоб берди.

Кўрсатувнинг тўлиқ вариантини "Youtube" каналимизда томоша қилинг

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Хитойда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун 4-5 февраль кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кун ҳикмати:

Хасталиклар бўлгуси андин абас,
Бўлмаса очлик, таоминг ҳуш эмасъ.

Ҳар қандай касаллиқдан очлик туфайли қутуласан. Ошқозон-меъданг тозалангач, таом тотини ҳам сезасан.

©️ Жалолиддин Румий.
"Най ноласи" китобидан

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Консультанты Эксимбанка Кореи прибыли в Узбекистан

28 января текущего года консультанты Эксимбанка Кореи прибыли в Узбекистан для разработки ТЭО 2 этапа проекта «Создание образовательных и научно - исследовательских компонентов инновационного научно - производственного фармацевтического Кластера «Tashkent Pharma Park».

👉 Подробно читайте

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Как долго можно хранить лекарства дома? В домашних условиях срок тот же, что и на упаковке?

Отвечает кандидат фармацевтических наук, советник директора Агентства по развитию фармацевтической отрасли Мухаббат Ибрагимова.

👉 Полное видео

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏗 “Tashkent Pharma Park” кластерида қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда?

Маълумот учун айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг ҳудуди кластерга туташ ҳудуддан қўшимча 80 гектар ер майдонини ажратиш ҳисобига кенгайтирилади.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube