Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.64K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Испаниянинг “Gedepsa” компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 февраль санасида Испаниянинг “Gedepsa” компанияси директори Александр Пастрана Молеро Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев билан учрашиш мақсадида Агенликка ташриф буюрди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар импортига берилган имтиёзлар муддати узайтирилди

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ, айрим дори воситалари ва тиббий буюмлар импорт қилинганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кун муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибининг амал қилиш муддати Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг қўшма хулосасига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель санасига қадар узайтирилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кун ҳикмати:

Баски, мен ҳалво егаймен бардавом,
Келса очлик, бўлмагай сабрим тамом.

Очлик туфайли сабр-қаноатинг янада куч олади, бу ҳар куни ҳалво егандан ҳам аъло лаззат бағишлаши табиий.

©️ Жалолиддин Румий.
"Най ноласи" китобидан

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Приобрела 2 упаковки лекарств, не подошло. Можно ли вернуть в аптеку оставшиеся нераспакованные препараты?

На вопрос телезрителя отвечает кандидат фармацевтических наук, советник директора Агентства по развитию фармацевтической отрасли Мухаббат Ибрагимова.

👉 Полное видео

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Оптиканинг ва оптика филиалларининг мудирлари олий ёки ўрта махсус фармацевтика маълумотига эга бўлиши керакми?

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли қонуни 11-модда 7-бандига асосан, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти" тўғрисидаги қонунга янги "21¹-модда. Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият" моддаси қўшилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔘 Энди Фармагентлик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳорижий давлатларда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳаражатларини 75%ни тўлаб берадими?

🔘 Янги ташкил қилинган ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини лицензиялашда энди "GMP" сертификати бўлиши талаб этиладими?

🔘 Фармацевтика тармоғи шунингдек республиканинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларни (GxP) зарур амалиётлар талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаш муддатлари узайтирилдими?

Ушбу саволлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган брифингда жавоб берди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📮 5 саволга 5 жавоб:

🔘 1-савол:
Дорихона ходими дорихонадан харид қилинган дорини қайтариб олмаслиги ва алмаштириб берилмаслигини айтди. Aйтингчи, бу тўғрими? Жавоб

🔘 2-савол: Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келганда кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак? Жавоб

🔘 3-савол: Уйқу дори воситаси ўрнини боса оладими? Организм учун бу қай даражада муҳим? Жавоб

🔘 4-савол: Дорихонанинг телефони бўлиши шартми? Жавоб

🔘 5-савол: Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид имзоланган янги фармонига мувофиқ қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда? Жавоб

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 январ ойида фармацевтика соҳасида қандай янгиликлар рўй берди?

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати ўтган ойда бўлиб ўтган энг муҳим воқеларни "Дайжест" рукни орқали эътиборингизга ҳавола этади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📆 Якунланган ой сарҳисоби

🔘 Фармагентликда соҳа тараққиётига хизмат қилувчи яна бир аҳамиятли тадбир бўлиб ўтди

🔘 2021 йилда 7490 турдаги 1 578 500 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар экспертизадан ўтказилди

🔘 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

🔘 Ўзбекистон ва Туркманистон:
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

🔘 Андижон вилоятида "GDPни татбиқ этишнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар ўтказилди

🔘 Белоруcсия делегация Фармацевтика тамроғини ривожлантириш агентлигига ташриф буюрди

🔘 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг 2021 йилдаги фаолиятининг асосий кўрсатгичлари ҳақидаги маълумот берилди

🔘 Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 55-сон Фармони қабул қилинди

🔘 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида GMP стандарти ва уни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан ўқув семинарлари бўлиб ўтди

🔘 "O'zLiDeP PRESS KLUB"нинг 37-сони "Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказилди

🔘 Зарур амалиётлар марказининг расмий веб-сайти синов режимида фаолият бошлади

🔘 Тошкент фармацевтика институти Кузатув кенгаши илк йиғилиши бўлиб ўтди

🔘 Қалбакилиги айтилган дори воситаларининг сифати борасида билдирилган хавотирли фикрлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий муносабат билдирди

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Хонадонми ёки дорихона? Янгиқўрғонда хонадонда 128 млн.сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари сақланаётганлиги фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ичики ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида ушбу туманда яшовчи фуқаро М.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 128 млн. сўмлик 14 минг 140 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ҳурматли ёшлар! Британиянинг нуфузли университетларида таълим олиш имкониятини қўлдан бой берманг

Олий ўқув юртларининг магистратура йўналишида таҳсил олиш истагида бўлган ҳамда ўз фаолиятини “Tashkent Pharma Park”да давом эттиришни мақсад қилган номзодлар учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги танлов эълон қилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштирса бўладими?

Ушбу саволга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат марказининг Янги тиббий техника қўмитаси раиси Баҳром Абдураҳмонов жавоб беради.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
40 ёшгача бўлган раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги шакллантирилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда 2019-йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев жорий йилги рейтингда ҳам қайд этилди!

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Вниманию уважаемых представителей местных фармацевтических предприятий и компаний, занимающихся реализацией лекарств и медицинских изделий!

🗓 7-10 февраля текущего года Торговая миссия предпринимателей Латвии посетит Узбекистан в рамках визита министра иностранных дел Латвии Эдгара Ринкевича.

Цель - ознакомление с возможностями фармацевтической отрасли Узбекистана и установление инвестиционных и торгово-экономических отношений с фармкомпаниями, работающими в данной сфере.

🧰 В связи с этим, 9 февраля в отеле «International Hotel Tashkent» в Ташкенте будет организован БИЗНЕС-ФОРУМ с участием латвийской делегации.

Приглашаем представителей местных фармпроизводителей и компаний, занимающихся реализацией лекарств и медицинских изделий принять участие в мероприятии.

▪️Место: International Hotel Tashkent
▪️Время: 9 февраля, 12:30 – 16:00
▪️Телефон для регистрации:
Ботир Худойбердиев +998935346226

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: «Ҳафта дайжести - Weekly digest»

Якунланган ҳафта давомида телеграм каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар | 2022 йил, 31 январь — 6 февраль

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📆 31 январь — 6 февраль: Якунланган ҳафта сарҳисоби | «Weekly digest» рукни

🔘 АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди

🔘 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Huscion» компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди

🔘 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари соҳага оид янги фармон юзасидан "Ўзбекистон" радиосида чиқиш қилишди

🔘 Давлат маркази томонидан 2021 йил 12 ой давомида сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича расмий баёнот берилди

🔘 Ўзбекистон — АҚШ: Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

🔘 Жанубий Кореянинг Эксимбанк маслаҳатчилари Ўзбекистонга келди

🔘 Испаниянинг “Gedepsa” компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

🔘 COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар импортига берилган имтиёзлар муддати узайтирилди

🔘 "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти" тўғрисидаги қонунга янги "21¹-модда. Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият" моддаси қўшилди

🔘 Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди
--
📶 Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган сана

Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазон кунида таваллуд топгани қайд этилган.

Буюк шоир ва мутафаккир Навоий даҳоси туфайли инсоният тарихида дунёнинг турли жойларида яшаётган туркий халқлар якқалам қилинди, миллат маънавий мероси умумжаҳон хазинасидан мустаҳкам ўрин олди. Юртимизда Навоийни англаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Алишер Навоий ўзбек тили асосчиси ва давлат арбоби буюк мутафаккир олим сифатида барча турк элатлар ёдида асрлар давомида сақланажак!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
"Youtube"даги обуначиларимиз сони 1000 нафарга етди!

🎉 Хушхабар: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "Youtube" платформасидаги расмий каналида обуначилари сони 1000 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз мазкур платформадаги "Uzpharmagency" канали 2019 йил 22 май санасида фаолият бошлаган бўлиб, ҳозирга қадар 8 мавзудаги плейлист орқали "Full HD" форматида каналга жами 322 та видео жойланган.

Соҳадаги сўнгги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар шунингдек, фармацевтика тармоғининг ривожланиши ҳақида энг сифатли контентни бизнинг каналимизда кузатишда давом этинг.

Ишончингиз ва эътиборингиз учун раҳмат!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади (ТХИФ)

ТХИФ
– бу стратегик ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ва халқаро бизнес хамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун яратилаётган янги майдон.

🌐 Форум Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорига интеграция жараёнига қизиқиш билдирган йирик хорижий инвестициявий, молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва корхоналар раҳбар ва вакилларини жалб этишга қаратилган.

Форумда иштирок этиш учун www.iift.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореялик ҳалқаро консультант «Tashkent Pharma Park» кластерида

🏗 «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида Клиник тадқиқотлар маркази қурилиш лойиҳасининг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида Корея Республикасининг Корё университети профессори, халқаро консултант жаноб Choi Jae Wook айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Фармагентлик матбуот хизматининг навбатдаги репортажи мазкур ташриф ҳақида сўз юритади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube